В -
Ок
Бази ҳолларда баланс усули айрим омилларни натижавий кўрсаткични қўшимча
ўсишига таъсирини аниқлашда ҳам фойдаланади. Масалан учта омилдан иккитасини
таъсири маълум бўлса, у ҳолда учунчисини топиш мумкин:
93
Ва ниҳоят, баланс методига асосланиб, таҳлилнинг омилли таҳлил ўтказиш
усулларидан бири пропорционал тақсимлаш ёки иштрок этиш улуши усули ишлаб
чиқилган.
Yc =
Yумум -
Ya +
Yb
Бу усул фирманинг маркетинг фаолиятини таҳлил қилишда жуда муҳим
ҳисобланади, жумладан: истеъмолчиларга жўнатилган товарлар, потенциал
истеъмолчилар, ишлаб чиқариш ҳажми ва сотиш ҳажми ўртасидаги мувозанат,
тушумлар ва харажатларни бошқариш, реклама тадбирларига сарфланадиган
маблағлар ва улардан келаётган иқтисодий мамара миқдори ва бошқалар.
Сизнинг энг асосий ўрганишингиз лозим бўлган манбангиз – бу омадсиз
мижозларингиздир.
Билл Гейтс.
4-МАВЗУ. БИЗНЕСДА РАҚОБАТ УСТУНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
КОНЦЕПЦИЯСИ
4.1.Бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари.
4.2. Бизнес юритиш муҳити ва бизнес муҳити кўрсаткичлари.
4.3. Бизнеснинг жозибадорлигини аниқлаш.
4.4. Рақобат устунликлари концепцияси.
4.5. Бизнеснинг глобаллашуви натижасида халқаро рақобат тузулмаси.
4.6. Харажатларни тежаш орқали етакчилик стратегияси.
4.7.
Дифференциация стратегиясининг мақсади.
4.1. Бизнесда рақобат устунлиги, рақобат устунлигига эришиш йўллари
Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги турли шаклларда ва даражаларда намоён
бўлади. Булар:
-
мамлакат
корхоналари
ишлаб
чиқараётган
маҳсулотларнинг
рақобатбардошлиги;
- мамлакат корхоналарининг (фирмаларининг) рақобатбардошлиги;
- мамлакт иқтисодиёти тармоқларининг рақобатбардошлиги;
-миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги;
- мамлакатнинг рақобатбардошлиги.
Айрим мутахассислар рақобатбардошликнинг келтирилган охирги икки
шаклини бирлаштириб таърифлайдилар, ҳамда бу таснифга ходимларнинг
рақобатбардошлигини ҳам қўшадилар.
Маҳсулотнинг рақобатбардошлиги унинг сифати ва нархига кўра шу турдаги
бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидан устунлиги билан белгиланади.
Фирмаларнинг рақобатбардошлиги эса турдош, рақобатлашувчи корхоналарга
нисбатан бир хил ёки ўрнини босувчи маҳсулотларни истеъмол характеристикалари
бўйича сифатли ва пастроқ нархларда ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш
имконияти билан белгиланади.
Фирмаларнинг рақобат устунликларини бир қатор омиллар белгилаб беради.
Буларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
94
1)
миллий компанияларнинг ривожланиш даражаси;
2)
макроиқтисодий бизнес муҳитнинг сифати
38
.
Швейцариянинг Давос шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий
форумининг
иштирокчилари
маърузаларида
фирмалар
даражасидаги
рақобатбардошлик тўртта асосий омил билан боғланади:
-ресурслар (мамлактда корхона маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун
ресурсларнинг мавжудлиги,ҳажми ва сифати);
-ташқи рақобат;
-талаб;
-тармоқлараро алоқалар.
Худди
шундай
таърифни
кенгайтирилган
ҳолда
тармоқларнинг
рақобатбардошлигига ҳам берса бўлади.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилиги – ҳалол рақобат шароитида
жаҳон бозори талабларини қондирувчи, иқтисодий ўсиш ва турмуш сифатини
оширишни таъминлайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш,
ҳамда ўрта ва узоқ муддатга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаб
туриш қобилиятидир.
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги масаласи доимо иқтисодчи
олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Ушбу масаладаги замонавий
назарияларнинг кўпига асос бўлган фикрлар М.Портернинг изланишларида
ёритилган.
М.Портер мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги унинг ресурслар
билан яхши таминланганлигигагина боғлиқ эмаслигини, рақобат устунлигини
шакллантириш, таъминлаб туриш мумкинлигини кўрсатиб берди ва унга мамлакат
фирмаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш орқали эришилади деган фикрни
илгари сурди.
Рақобатбардошликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг М.Портер
концепциясига кўра мамлакатнинг рақобат жиҳатдан устунликлари “миллий
ромб”ни ташкил этувчи тўртта унсурдан иборат.
Қуйида “Миллий ромб” ни ташкил этувчи унсурларга қисқача тавсиф берамиз.
1.
Меҳнат, материал, билим, пул, инфратузилма ресурслари билан
таъминланганлик мамлакатнинграқобатбардошлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу
ресурсларнинг баъзилари олдиндан мавжуд бўлса, айримлари яратилади ва
ривожлантирилади.
2.
Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички ва ташқи
бозорлардаги талабнинг ҳажми, таркиби ва уларнинг ўзгариши миллий
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига бевосита таъсир кўрсатади. Бу маҳсулотларга
талаб ҳажмининг ошиши миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширади ва
аксинча.
38
Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолари:назария ва амалиёт/ муаллифлар
жамоаси: Р.О.Алимов, А.Ф.Расулев, А.М. Қодиров ва бошқ. –Т.:Konsauditinform-Nashr. 2006,14-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |