48-kasuz, Bilasizki, rezyumeda qayd etiladigan “jamoada ishlay olish” xususiyati hal qiluvchi ahamiyatga ega. Ishda muvaffaqiyatga erishish uchun yangi tanishlarga moslashish, muzokaralar olib borish, hamkorlik qilish, gʻamxoʻrlik koʻrsatish va masʼuliyatni ikkinchi shaxsga yuklamaslik kabi xususiyatlarni puxta egallash lozim.
Insonlar bilan oʻzaro munosabat muvaffaqiyatli karyeraga erishishda muhim ahamiyatga egaligini real yoki oʻylab topilgan biror hayotiy misol yordamida yoritib bering.
Shaxsiy fikr
49-kasuz , Advokat K.Rajabov bundan ikki yil oldin oʻziga ishonch bildirgan tadbirkor S.Botirovga huquqiy maslahat berib, undan tadbirkorlik faoliyati toʻgʻrisida ayrim maʼlumotlarni olgan edi. Advokat K.Rajabov oʻzining hamkasbi H.Tohirov bilan suhbatda S.Botirovning tadbirkorlik faoliyati haqidagi maʼlumotlarni oshkor qildi.
Advokat K.Rajabov oshkor qilib boʻlmaslikning qanday tamoyillariga amal qilmagan? Ushbu pozitsiyaga baho bering.
Адвокатнинг ўзига хос одоб-ахлоқи, маънавий тамойиллари ва бошқа касбий фазилатлари қуйидагиларда намоён бўлади: – Биринчидан, адвокат ўзининг одоб-ахлоқи билан халқ ўртасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиши, адвокатлик шаънига доғ туширадиган, касбининг обрўсини тўкадиган, жамиятнинг унга нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этишдан ўзини сақлаши лозим. Касб этикаси, авваламбор, адвокатларга ҳимояси остидаги шахслар билан адвокатлик сирини сақлаш орқали ишончли муносабатларни таъминлашга кўмаклашади; – Иккинчидан, ҳимояси остидагилар билан яқин муносабатда бўлганлиги, бу касбнинг айнан юқори даражада эркин, мустақиллиги ва маълум даражада ёпиқлилиги сабабли адвокатнинг ўзини ҳимоя қилади; – Учинчидан, адвокатнинг суд, давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар билан, оммавий ахборот воситалари билан, касбдошлари ва адвокатлик уюшмалари билан муносабатларини тартибга солишга ёрдамлашади; Халқаро Юристлар Ассоциацияси адвокатлари этикасининг бош тамойилларида адвокатларнинг касбий бурчлари қуйидагича келтирилган: 1. Адвокатлар ўзлари муносабатда бўлаётган кишилар билан ўзаро ишонч ва ҳамдардликнинг энг юқори даражасига эришиши керак; 2. Адвокатлар суд олдидаги мажбуриятларни, одил судлов талабларини ҳамда касбий этика талабларини бажариш асосида ўз мижозларининг манфаатларига энг муҳим нарса сифатида қарашлари лозим; 3. Адвокатлар касбий бурчини бажариш жараёнида олинган ҳар қандай мажбуриятларни улар амалга оширилмагунча ёки бекор бўлмагунча ҳурмат қилиши керак; 4. Адвокатлар, агар уларнинг ёки бошқа мижозларининг манфаатлари мижознинг манфаатлари билан қарама-қарши бўлса таклифни қабул қилмасликлари даркор; 5. Адвокатлар қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан бошқа ҳолатларда ўзининг олдинги ва ҳозирги мижозларининг сирларини сақлашлари лозим; 6. Адвокатлар ўз мижозларининг адвокатни эркин танлаш ҳуқуқини ҳурмат қилишлари лозим ва ҳ.к. Қонунни бузган шахсни ҳимоя қилар экан ҳимоячининг ўзи қонунга оғишмай риоя этиши, яъни қонуний усуллардан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |