1. “Имиж” инглизча сўз бўлиб, таржимада образ, сиймо, сийрат маъноларини беради. Бу учала сўз ҳам табиатан берилган, ўз-ўзидан пайдо бўлган қиёфага нисбатан кенгроқ маънони англатади. Бу кўпинча сунъий равишда тузилган, объектни (хоҳ у инсон, ташкилот ёки бирор-бир маҳсулот бўлсин) тўғри қабул қилишга йўналтирилган бутун бир тизимдир. Компаниялар, маҳсулотларга нисбатан кўпинча бренд сўзи ишлатилади.
Инсон имижи – бу атрофдагиларнинг унинг ҳақидаги фикри. Ушбу фикр фақат ташқи кўринишдан ҳосил бўлмайди. Имиж кўп касблар учун муҳим таркибий қисм бўлиб, у нафақат турмуш тарзига, балки шахснинг атрофдагилар томонидан қабул қилинадиган субъектив сийратига ҳам таъсир кўрсатади. Ҳар бир инсон у ёки бу хислатларига урғу бериб, ўзини яхши томондан кўрсатишни истайди. Масалан, бирор-бир инсон билан танишаётиб унга ёқиш учун буни интуитив тарзда бажарамиз.
Имижнинг қуйидаги кўринишларини фарқлаш мумкин:
Акс имиж – инсоннинг ўзи тўғрисидаги тасаввури.
Жорий имиж – ташқи назар учун.
Исталган имиж – биз интилган образ.
Корпоратив имиж – ташкилот имижи, бунга унинг репутацияси ҳам киради.
Кўринадики, ҳар бир юрист шахсий имижининг ижобий бўлиши жамоавий – корпоратив обрўнинг ҳам юксалишига кучли таъсир кўрсатади.
Дарвоқе: Психологлар тадқиқотларига кўра, 85 фоиз инсонлар бошқа одамлар тўғрисидаги илк фикрини танишувнинг дастлабки 10–20 сониясида ҳосил қиладилар. Дастлабки таассурот узоқ вақт туради ва уни ўзгартириш учун анча ҳаракат қилишга тўғри келади.
Имижнинг асосий таркибий қисмлари:
ü шахснинг объектив ташқи жиҳатлари (мимика, моторика, овоз тембри)
ü ўзига хос ҳатти-ҳаракатлар (нутқ одати ва услуби, кийиниш услуби ва қадам босиши)
ü ижтимоий ва профессионал тавсифи (маълумоти, ижтимоий мавқеи, касби)
ü ўзи тўғрисидаги фикри (атроф-оламда ўзини шахс сифатида қандай тасаввур қилади?)
ü воситачилар – оммавий коммуникация воситалари ёрдамида яратилган оммавий образ.
2. Бозор рақобати шароитида ҳуқуқшуноснинг тўғри танланган имижи унинг муваффақиятида муҳим омили саналади. Ўткир “имиж тафаккурига” эга Н.Макиавелли имижнинг илк назариётчиларидан бири бўлган.
Кундалик ҳаётда репутация (обрў) ва имиж тушунчаларини синоним сифатида қўллаймиз. Бу иккала тушунчани алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. Репутация (reputation) – бирор-бир инсон ёки нарсанинг фазилатлари ва камчиликлари ҳақида вужудга келган умумий фикрлар. Репутациянинг муайян инсон, фирма, ташкилот ва ҳ.з.лар сифатининг қандай мезонлар билан ўлчанишига қараб ижобий ва салбий турлари мавжуд.
Ижобий репутация – жамоатчилик томонидан кўрсатилаётган жуда катта ишонч бўлиб, инсон ёки ташкилот ҳақида яхши фикрлар ва баҳолар билан ифодаланади.
Салбий репутация – кўп зарар келтиради ва жисмоний шахсларга иш жойини йўқотиш, лавозимининг пасайишида, юридик шахсларда эса истеъмолчилари, бизнес шериклари, сармояларини йўқотиш, фойданинг тушиб кетишида намоён бўлади.
Ишбилармонлик репутацияси – бу ҳозирги замонда ҳар бир инсон ва корхонага бирдек зарур бўлган муҳим нарса. Кескин рақобат шароитида одамлар фақат энг яхши маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланишади, узоқ вақт давомида синалган компаниялар билан ҳамкорлик қилишади.
(Shaxsiy fikr)
43-kazus
Ilmiy adabiyotlar va lugʻatlarda empatiyaga – oʻzga insonning qarashini samimiy qabul qila bilish, uni tushuna olish layoqati, boshqalarning nuqtayi nazari va his-tuygʻularini hurmat qilish va buni ularga sezdirish fazilati, deya taʼrif beriladi. Oʻzgalar tashvishi uchun jonkuyarlik, boshqalar dardu hasratini oʻzinikidek astoydil qabul qilish, yordamga muhtoj odamlar qalbida najot uchun umid uchqunlarini uygʻotish – empatiyaning muhim belgilaridan hisoblanadi.
(1) Yuridik amaliyotda (yoxud biror badiiy yoki kino asari misolida) empatiyaning namoyon boʻlish holatlarini konkret koʻrsatib, uning ibratli jihatlarini sharhlab bering.
(2) Nima deb oʻylaysiz: huquqiy etika va professional javobgarlik hissi boshqalarga nisbatan empatiya tuygʻusini uygʻonishiga Sizga yordam beradimi yoxud aksincha?
(3) Huquqshunoslar guruhi va jamoasida ishni toʻgʻri hamda samarali tashkil etishda empatiya qanday rol oʻynashi mumkin?
(4) Milliy yoxud xalqaro miqyosda Sizda samimiy empatiya hislarini uygʻotadigan, bugungi kunning lider shaxslari bormi? Ulardan birining misolida xulosangizni asoslang.
1. Эмпатия – ўзга инсоннинг қарашини қабул қила олиш, уни тушуна олиш лаёқати.
Эмпатия – бу вазиятни, ўзганинг нуқтаи-назари ва ҳис-туйғуларини тушуна олиш қобилияти ва буни сездириш
Do'stlaringiz bilan baham: |