3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш


Танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг уч фазаси



Download 154,57 Kb.
bet44/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

Танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг уч фазаси.
Ушбу босқичлар нимани англатади?
 
1-босқич – ЧАҚИРИҚ (ДАЪВАТ). Танқидий фикрлаш чақириқ деб аталадиган босқичдан бошланади, унинг давомида талабаларнинг қизиқиши уйғонади, зарур саволлар туғилади ва бундай билимларни олиш учун сабаблар шаклланади.
2-босқич – АНГЛАШ. Шундан кейин маънони англаш босқичи келади, унинг давомида ўқувчилар излаш учун рағбат оладилар, баъзи ҳолларда бунга ўрганадилар ҳам.
3-босқич – ФИКРЛАШ (МУЛОҲАЗА). Фикрлаш босқичи кулминатсия ҳисобланади, унинг давомида талабалардан ўз билимларини умумлаштириш, билиб олган нарсаларни бунгача билган нарсалари билан таққослаш, уларнинг саволларга жавобларни қай даражада олганига қараб баҳолаш (ва заруратга қараб янги саволларни шакллантириш), билган нарсаларини янада катта муаммоларга қўллаш, билиб олган нарсаларини мунозара қилиш ва ҳимоя қилиш кўникмалари шаклланади. 
Танқидий фикрлаш – бу баҳолаш, хулоса қилиш, шарҳлаш ва таҳлил қилиш каби асосий қобилиятлар мажмуи.
Бундан ташқари, танқидий фикрлаш мантиқдан келиб чиқади ва интеллектуал мезонларга асосланади: аниқлик, эҳтимоллик, аҳамиятлилик, дунёқараш ва адолат. 
Танқидий фикрлашда ғоялар ва уларнинг аҳамияти кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқилади ҳамда улар бошқа ғоялар билан таққосланади. Бу фикрлашнинг энг юқори даражаси бўлиб, унда таҳлил, таққослаш, изоҳлаш, қўллаш, тортишув, янгилик, муаммоларни ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини баҳолашга алоҳида эътибор берилади.
(shaxsiy fikr)
45-kazus
Samarali qaror qabul qilish uchun mutaxassis ham ijodiy, ham tanqidiy fikrlashi talab etiladi.
(1) Ijodiy va tanqidiy tafakkurning oʻziga xos xususiyatlarini tushuntirib, ularning bir-biridan farqini izohlab bering.
Paydo bo'lgan savollarning javobini odam o'zi qidirib topsa, qo'yilgan vazifalarni odam o'zi hal qilsa, odamning ongida yangi hukmlar va tushun­chalar paydo bo'lsa, bunday hollarda ijodiy tafakkur paydo bo'ladi.
Inson faoliyatining hamma turlarida uning ehtiyojlari sababli savollar paydo bo'laveradi, faoliyat jarayonining o'zida bizda yangi savollar tug'iladi, yangi vazifalar qo'yiladi.
Nutq orqali muomala qilganimizda, kitoblarni o'qiyotgan vaqtimiz­da, narsalarni ko'zdan kechirayotganimizda, texnikaga va mexanikaga doir xilma-xil mashinalar bilan tanishayotganimizda va shu kabi hollarda bizda turli savollar tug'iladi. Tafakkur jarayonining o'zi ham, bilish jarayonining o'zi ham muttasil har xil savollar tug'ilishiga sabab bo'ladi. Odam qanchalik ko'p bilaversa, uning oldida noma'lum narsalar shu qadar ko'p paydo bo'laveradi, unda shu qadar ko'p savollar tug'ilaveradi va uning o'zi shu qadar ko'p savol beraveradi. Bilishga qiziqish savollar qo'yishda katta rol o'ynaydi.
Kundalik hayotda shunday ham bo'ladiki, savol berilishi bilan darrov uni g javobi ham topiladi. Masalan, “Bugun nima kun?” “Bugun shanba”, “Ikk i marta uch qancha bo'ladi?” “Ikki marta uch — olti”. Shunday qilib, bunday tafakkur jarayonida savolga javobni idrok qilinayotgan yaqin vazi­yatning o'zi beradi yoki hammaga ma'lum ochiq-oydin haqiqatlar javob bo’lib xizmat qiladi. Kundalik hayotimizdagi nutqni bevosita tushunish­ning o'zi ham oddiy tafakkurga taalluqlidir.
(Ijodiy bn tanqidiy fikrlashni shaxsiy fikrlar bn ifodalang va yoriting)
46-kazus
Biz tanqidiy fikr yuritganimizda oʻz tafakkur va ish jarayonimizning natijalarini, ularning samaradorligini baholaymiz, muayyan xulosalarga kelamiz.
1.Sizning fikringizcha, tanqidiy fikrlash hamma narsani birdek tanqid qilishni anglatadimi? Bu ikki holatni aniq misollar asosida izohlang.
47-kazus
Aka-uka Vaynerlarning “Mehr-shafqat davri” romani asosida suratga olingan S.Govoruxinning “Uchrashuv joyini oʻzgartirib boʻlmaydi” serialida koʻpchilikka tanish boʻlgan epizod bor: Gʻisht laqabli choʻntakkesar MUR tezkor xodimlari Gleb Jeglov va Volodya Sharapovlarning koʻz oʻngida bir ayolning sumkasini oʻtkirlangan tanga bilan kesib, hamyonini oʻgʻirlaydi. Soʻng, avtobusdagi toʻpolondan foydalanib hamyon va tangani yerga tashlab yuborib oʻziga qarshi hech qanday ashyoviy dalil qoldirmaydi. Jeglov boʻlimga ketayotib, hamyonni sezdirmasdan Gʻishtning choʻntagiga solib qoʻyadi. Shundan soʻng Jeglov va Sharapov oʻrtasida shunday suhbat boʻlib oʻtadi:
Jeglov – Nima haqida gapiryapsan?
Sharapov – Men sen Gʻishtning choʻntagiga solib qoʻygan hamyon haqida gapiryapman.
Jeglov – A, hamyon haqidami... Toʻgʻri gapiryapsan, haqqing bor... Oxirgi pullarini mana shunga oʻxshagan choʻntakkesar oʻgʻirlagani uchun oʻzini osmoqchi boʻlgan ayolni, uch bolani onasini, sen qutqarib qolmaganmiding? Qiynalib yashayotgan xalq oxirgi tangasini front uchun topshirayotgan bir paytda, shundaylarning uyidan ikra, sariyogʻlarni sen topmaganmiding? Shunga oʻxshaganlar seni orqangdan oʻq uzishmaganmidi?
Sharapov – Gʻishtni choʻntagiga hamyonni solib qoʻyishing kerak emas edi.
Jeglov – Shunaqami.... Unday boʻlsa, hali ham kech emas, boʻlimga borib, Gʻisht hech kimni sumkasini kesmagan, xatolik boʻldi, deymiz. Keyin undan kechirim soʻraymizda, qoʻyib yuboramiz. Shunday qilsak, toʻgʻri boʻladimi?
Sharapov – U hamyonni oʻgʻirladi – men bunga eʼtiroz qilayotganim yoʻq, lekin biz yolgʻon ishlatmasligimiz kerak.
Jeglov – Agar men bu yolgʻonni ishlatmaganimda, oʻgʻri hozir ozodlikda yurgan boʻlardi... Agar Gʻisht oʻgʻri boʻlsa, u qamoqda oʻtirishi kerak! Odamlarni oʻgʻrini qanday yoʻl bilan qamoqqa tiqishim qiziqtirmaydi. Oʻgʻrini joyi qamoqda, mana odamlarni nima qiziqtiradi...”

  1. Kim haq? Bahsni hal qilish boʻyicha oʻzingizni nuqtayi nazaringizni izohlang.

  2. “Maqsad vositani oqlaydi” degan ibora huquqiy etikaga toʻgʻri keladimi? Javobingizni asoslang.

  3. Mazkur vaziyatdan kelib chiqib “halollik” va “kasbga sadoqat” tushunchalariga taʼrif bering.

Tergovni olib borish jarayoniga qanday axloqiy talablar qoʻyilgan? Mazkur vaziyatdagi xodimlarning xatti-harakati bu talablarga mos keladimi?

  1. Shaxsiy fikr

  2. Huquqiy etika - бу ҳуқуқшуносларнинг хулқ-атвор қоидалари мажмуини ташкил этувчи, улаh меҳнатининг ахлоқий хусусиятлари ва ишдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатларини таъминловчи, шунингдек, ахлоқ талабларни амалга оширишнинг ўзига хос механизмларидир. •

“Этика” сўзи қадимги юнон тилида “etos” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “уй”, “биргаликдаги яшаш макони” маъноларини англатади.• Қадимги Юнонистон файласуфи Арасту томонидан муомалагa
киритилган. Этика – ижобий хатти-ҳаракат йиғиндиси бўлиб, инсон ва жамият ўртасидагi объектив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, ҳар бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган принцип ва нормалар мажмуидир. Юрист касб этикасининг энг муҳим хусусиятларидан бири – инсон тақдири билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда
ҳис-туйғуга, таниш- билишчилик, қариндошуруғчилик, маҳаллийчилик ёхуд миллатчилик
каби туйғуларга берилмаслик, одил судловни амалга оширишнинг барча
босқичларида ахлоқ нормаларига оғишмай риоя қилишни ўргатади.
3)ҲАЛОЛЛИК –бу хатти-ҳаракат ва хулқнинг тўғрилиги, сўзида қатъий принципиал туриш ва унга содиқ қолишдирки, бу хислатлар инсоннинг чуқур ғоявий эътиқодидан келиб чиқади. Инсонни кўп ахлоқий жафога дучор қилувчи, икки юзламачилик, адолатсизликнинг туғдирувчи ҳар қандай ёлғонга, ноҳақликка, бўҳтонга нафрат ҳалолликнинг муҳим аломатидир. “Ёлғон қалбни кемиради”.Ростгўйлик,ҳақиқатни гапиришга, ўзининг ҳам ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолашга, нуқсонларини чин дилдан очиқ-ойдин тан олишга, бўлган ахлоқий эҳтиёжdir. Меҳнатга масъулиятли муносабатда бўлиш ҳам ахлоқнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Шахс такомилида масъулият ҳиссини тарбиялаб бориш муҳимдир. Бутун умри давомида шахснинг хулқ-атворида ҳосил бўлган сифатлар инсон билан мулоқот жараёнида, жамоа фаолиятида такомиллашиб, сайқалланиб боради.
Ана шундай ахлоқий сифатлардан бири масъулиятлиликдир. “Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда “жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, “бирор иш, хатти-ҳаракат оқибати ва натижаси учун жавобгарлик”ни англатади. Масалан, давлат жавобгарлиги, ҳуқуқий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик ва ҳ.к.
Шахсда масъулият унинг ахлоқий тарбияланганлиги даражасини кўрсатувчи барқарор хусусиятга айланиши лозим. Ҳар қандай фаолиятни ташкил этишнинг асосий шартларидан бири шахс томонидан уни муваффақиятли амалга оширилишидир. Шу билан бирга, киши топшириқни муддатида ва охиригача бажарганлигини кузатиб бориш, шунингдек, фаолиятини ўзи режалаштириш ва назорат қилишга ўрганиши керак. Шахс ҳамкасблари ва жамоаси олдида ўз ишлари натижаси учун масъулият ҳиссини сезиши зарур.
4 . Касб одобномасининг асосий мақсади прокуратура органлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, хизмат вазифаларининг ҳалол ва виждонан, масъулият ва ташаббускорлик билан бажарилишини таъминлашдан ҳамда уларни юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга, ватанпарварлик ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Дастлабки терговда терговчи хизмат бурчига кўра бир қанча одамлар билан ахлоқий муносабатга киришади; гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси билан, даъвогар ва жавобгар билан, эксперт, мутахассис билан, гувоҳлар ва ҳоказолар билан ахлоқий муносабатларга киришади. Мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси – юридик этиканинг муҳим масаласидир. Ҳозирги замон жиноят жараёнида мақсад ва восита мувофиқлиги муаммоси муайян ҳуқуқий ва ахлоқий асосда ҳал этилади. Этикада “мақсад воситани оқлайди принципи, эзгу мақсад йўлида ҳар қандай воситаларни қўллаш мумкин” – деган фикрлар инкор этилади. Мақсад қанчалик эзгу бўлмасин, воситалар ҳам ахлоқий чегарада бўлиши даркор. Жиноят жараёнида қўлланиладиган воситалар қонунга кўра руҳсат этилган бўлиши ахлоқий бўлиши зарур. Терговчи ўз фаолиятида уч турдаги қоидаларга амал қилади: процессуал нормалар терговчи тергов жараёнида нима қилиши, қандай шакл ва тартибда қилиши лозимлигини кўрсатади. Терговчи дастлабки тергов вазифаларини бажариш, ўзининг профессионал вазифасини бажариш учун ахлоқий жиҳатдан шахсан масъулдир; терговчи фаолияти унинг спецификасини инкор этмаган ҳолда, айтишимиз керакки, бутун жамият учун умумий бўлган ахлоқий нормаларга бўйсунмасдан иложи йўқ. Баъзи бир олимларнинг терговчи фаолиятига хос махсус ахлоқий қоидалар умумий ахлоқий қоидаларни тўлдириш билан бирга, баъзи ҳолларда уларни чегаралайди, деган фикрларга эътироз билдирмай иложимиз йўқ. Терговчи фаолиятида ахлоқ нормалари ва принципларидан четга чиқишга асло йўл қўйиб бўлмайди: қонун ҳам, жамият ахлоқий онги ҳам, тергов амалиёти эҳтиёжлари ҳам бундай хулоса чиқаришга асос бўлолмайди. Аксинча, терговчи фаолиятига юқори ахлоқий талаблар қўйилиши лозим. Терговчи ҳар қандай шахсга нисбатан, у хавфли жиноятчи бўладими, оддий жанжалкаш бўладими, рецидивист ёки маиший безори бўладими, жабрланувчи бўладими, ундан қатъи назар, вазминлик, босиқлик, хотиржамлик намоён қилиши керак. Эмоционал ва ақлий вазият қанчалик кескин бўлмасин, қанчалик оғир бўлмасин, қотил, зўравон, ўғрига нисбатан нафратини ошкор қилмаслиги, шунингдек қандай мақсад ва сабаблар бўлмасин қўрқитиш, қўполлик ишлатмаслиги зарур.

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish