3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш



Download 154,57 Kb.
bet28/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

Ахлоқ ва ҳуқуқнинг фарқлари

Ахлоқ

Ҳуқуқ

Нормалар ёзма характерга эга эмас, урф-одат ва анъаналарда белгиланади.

Нормалар аниқ формал характерга эга, расмий ҳужжатларда белгилаб берилади.

Нормалар объектив равишда келиб чиқади

Нормалар давлат томонидан ўрнатилади.

Амал қилишни таъминлаш меҳанизми – жамоатчилик фикри

Амал қилишини таъминлаш механизми – давлат органларининг санкцияси.

Ихтиёр эркинлиги мавжуд.

Ихтиёр эркинлиги норматив ҳужжатлар билан қатъий чегараланади.


Касбга садоқат, масъулият ва ҳалоллик – ҳуқуқшунос касбининг муҳим талаблари.
Шахс такомилида касбга садоқат, ҳалоллик ва ростгўйлик сингари ахлоқий сифатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Касбга садоқат, ҳалоллик ва ростгўйлик шахс ахлоқий софлигининг кўзгусидир. Унда кишининг ахлоқий эьтиқоди ҳам, мотивлари ҳам, хатти-ҳаракатлари ҳам, худди ойнадагидек акс этиб туради.
Меҳнатга масъулиятли муносабатда бўлиш ҳам ахлоқнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Шахс такомилида масъулият ҳиссини тарбиялаб бориш муҳимдир. Бутун умри давомида шахснинг хулқ-атворида ҳосил бўлган сифатлар инсон билан мулоқот жараёнида, жамоа фаолиятида такомиллашиб, сайқалланиб боради.
Ана шундай ахлоқий сифатлардан бири масъулиятлиликдир. “Масъулият” тушунчаси араб тилидан таржима қилинганда “жавобгарлик”, “ҳисоб бермоқлик” маъноларини англатиб, “бирор иш, хатти-ҳаракат оқибати ва натижаси учун жавобгарлик”ни англатади. Масалан, давлат жавобгарлиги, ҳуқуқий жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик ва ҳ.к.
Шахсда масъулият унинг ахлоқий тарбияланганлиги даражасини кўрсатувчи барқарор хусусиятга айланиши лозим. Ҳар қандай фаолиятни ташкил этишнинг асосий шартларидан бири шахс томонидан уни муваффақиятли амалга оширилишидир. Шу билан бирга, киши топшириқни муддатида ва охиригача бажарганлигини кузатиб бориш, шунингдек, фаолиятини ўзи режалаштириш ва назорат қилишга ўрганиши керак. Шахс ҳамкасблари ва жамоаси олдида ўз ишлари натижаси учун масъулият ҳиссини сезиши зарур.
Бугунги кунда ўзингиз хоҳлаган касбни танлаш ва унда ўзлигингизни намоён қилиш учун сизда катта куч ва имкониятлар мавжуд. Бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, иш берувчи ўз жамоасини шакллантиришда ходимнинг ўз мутахассислиги, дунёвий билимларни эгаллаганлигини инобатга олган ҳолда, ўзида ахлоқий сифат ва фазилатларни мужассамлаштирган шахсларни танлаб олишга ҳаракат қилади. Шундай экан, ўзингиз эгаллаган касб ва жамоангизнинг ҳақиқий бриллианти эканлигингизни шахсий намунангиз билан кўрсатишга ҳаракат қилинг. Шахснинг ахлоқий сифатлари нафақат ўзига, балки меҳнат фаолиятини олиб бораётган ташкилот фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Масъулият муайян хатти-ҳаракат, касбий ёки ижтимоий фаолиятни бажариш, шунингдек, маълум гуруҳ ёки шу гуруҳ аъзолари олдидаги бурчини тўла англаш учун жавобгарликни ҳис этишдир.
Жамоа аъзоларида меҳнатга масъулиятли муносабатнинг шаклланганлигини кўрсатувчи асосий белгилар:

  • топшириқларга онгли ва масъулият билан ёндашиш;

  • интизомлилик;

  • мустақиллигини намоён эта олиш;

  • ҳамкасбларига ёрдам кўрсатишга тайёрлик;

  • ташаббускорлик элементлари;

  • ҳамкасблари билан ҳамкорлиги;

  • фаолият натижаларини олдиндан ҳис эта олиш.

Ҳалоллик – шахс фикри ва хатти-ҳаракатларидаги ахлоқий барқарорлигининг синтези бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг кўпгина қатламларида кишининг ижобий сифатлари, яъни ростгўйлик, содиқлик, самимийлик, кўнгли очиқлик, дангаллик, принципиаллик ва шу кабилар орқали намоён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ҳалоллик – бу хатти-ҳаракат ва хулқнинг тўғрилиги, сўзида қатъий принципиал туриш ва унга содиқ қолишдирки, бу хислатлар инсоннинг чуқур ғоявий эътиқодидан келиб чиқади.
Инсонни кўп ахлоқий жафога дучор қилувчи иккиюзламачилик,
адолатсизликни туғдирувчи ҳар қандай ёлғонга, ноҳақликка, бўҳтонга нафрат ҳалолликнинг муҳим аломатидир. Халқ ичида қадимдан “Ёлғон қалбни кемиради”, деган гап бор. Ҳалоллик, аксинча, кишига улкан ахлоқий қониқиш бахш этади.

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish