3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш


Жамоа ишини ташкил этишда лидернинг роли



Download 154,57 Kb.
bet24/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

4. Жамоа ишини ташкил этишда лидернинг роли.
Ҳақиқий лидер (етакчи) қандай бўлиши керак? Етакчиликнинг асосий кўникмалари нималарда намоён бўлади?
Кўпчилик “ҳаммадан олдиндаги шахс” – раҳбар ёки лидер бўлишни “обрўли иш” деб ҳисоблайди. Аммо улар одамлар эргашишга интиладиган ва унга ўхшаш бўлишни хоҳлайдиган ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши кераклиги, қандай фазилатларга эга бўлиши лозимлигини доим яхши тасаввур қилишмайди.
Жамоа лидери, гўё маёқ каби, унга ишонадиган одамларга қаерга ҳаракатланишни кўрсатиб турувчи шахс бўлиб, унга ишонганларга қаерга бориш кераклигини белгиловчи жамоанинг энг илғор аъзосидир.
Кенг кўламдаги қизиқишларга эга бўлган, теран фикрлайдиган, биринчи навбатда, бошқаларнинг шахс сифатидаги ўсиши, ривожланиши ва ўз-ўзини англаши уни қизиқтирадиган инсон жамоа лидери бўла олади.
Жамоа лидерига хос бўлган асосий сифатлар қуйидагилардир:
* Ўз мақсадини аниқ ва пухта тушуна олиш;
* Ўз-ўзини назорат қилиш ва интуициясига қулоқ солиш;
* Ўзини адекват баҳолаш;
* Таваккалчиликдан қўрқмаслик ва унга доимо тайёр бўлиш;
* Ҳалоллик ва ишончлилик;
* Мотивацион фаоллик ва адекват ташаббускорлик;
* Фаол ҳаёт кечириш;
* Одамларни жамоага жамлай олиш қобилияти;
* Жамоа вазифаларини тезда ҳал қилиш учун ишни ташкиллаштириш ва жамоани рағбатлантириш қобилияти;
* Ҳар қандай вазиятда тезлик билан ҳаракат қилиш қобилияти;
* Қийин пайтларда жамоа аъзоларига ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиш.
Жамоа лидерининг асосий функциялари қуйидагилардир:
* Жамоани мунтазам такомиллаштирган ҳолда бошқариш;
* Жамоа учрашувларини режага мувофиқ вақтида ташкил этиш;
* Сифатни такомиллаштириш методикасини ўрганиш ва қўллаш;
* Агар жамоа ўсишда бўлса, бу ҳақда ҳаммани хабардор қилиб, аъзоларда мотивация уйғотиш;
* Жамоанинг динамик ишлаш тамойилларини – меҳнат қилишдаги ғайратини ўрганиш, кузатиб бориш ва ўзаро хабардор қилиш;
* Турли таълим, тарбия, тажриба, қадриятлар ва эътиқодга эга инсонларнинг биргаликда ҳаракат қилишларини таъминлаш;
* Ўз тажриба ва билимларини бошқа аъзолар билан бўлишиш.
Жамоа лидери дегани ҳамма ва ҳар бир ишни ўзи бажариши, дегани эмас. Лидернинг асосий функцияларидан бири – иштирокни рағбатлантиришдир. Жамоа раҳбари эслатмалар тўплайди ва тақсимлайди, графиклар тайёрлайди, маълумотларни жамлаб, жамоага ғоялар тақдим этади.
Тажрибали жамоа етакчиси жамоанинг барча аъзоларини ишга жалб қила олади. Шунингдек, жамоа лидери топшириқ ижросига нисбатан диққат-эътиборли ҳамда жамоа аъзоларига ғамхўр бўлиши муҳимдир. 

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish