3. Музокаралар олиб бориш услублари. Музокараларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. Музокаралар якуни бўйича хулоса қилиш


Ҳозирги вақтда хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб ахлоқида уч турдаги ахлоқий норма ва тамойиллар амал қилади



Download 154,57 Kb.
bet30/46
Sana23.07.2022
Hajmi154,57 Kb.
#840916
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
metodoliyadan nazariy javoblar shaxsiy yoq

Ҳозирги вақтда хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб ахлоқида уч турдаги ахлоқий норма ва тамойиллар амал қилади:
1) ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари касб ахлоқининг асосий мазмунини умуминсоний ахлоқий нормалар ташкил қилади. Лекин уларнинг баъзилари, масалан, жасурлик, бурчга содиқлик, адолатпарварлик асосий аҳамиятга эга бўлади.
2) фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига хос ахлоқий норма ва принциплар ҳам амал қилади. Масалан, маълумотларнинг сир сақланиши, бошлиқлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзига хос муносабатлар ва шу кабилар.
3) Ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг фақат у ёки бу хизматига тааллуқли бўлган ахлоқий норма ва принциплар ҳам мавжуд. Мисол тариқасида фуқаролар билан ишлаш жараёнида қўлланадиган оператив хатти-ҳаракатлар қоидалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига конфиденциал ёрдам берган фуқароларнинг сирини сақлаш ва ҳоказо. Бу қоидалар шакл жиҳатидан умуминсоний қоидалардан фарқ қилиши мумкин, лекин улар ҳам ахлоқий мазмунини сақлаб қолмоғи даркор.

20-KAZUS
Huquq va axloq oʻrtasidagi munosabatlar oddiy emas, shuning uchun uni tahlil qilish quyidagi toʻrt komponentni tahlil qilishni nazarda tutadi:



  1. birligi va oʻxshashligi;

  2. farqli tomonlari;

  3. oʻzaro taʼsiri;

  4. qarama-qarshiligi.

  1. Huquq va axloq oʻrtasidagi munosabatlarning har bir komponentini misollar keltirib izohlab bering.

HUQUQ VA AXLOQNI KO`RIB CHIQISH KERAK.
21-KAZUS
Advokatlar kollegiyasi rahbari yangi advokat – Shavkat Gʻulomovni ishga olayotganini bilib qoldingiz. Advokat Gʻulomov bilan Toshkent davlat yuridik universitetida birga oʻqigansiz va hozirgacha doʻstona munosabatdasiz. Ammo Gʻulomov oʻzining shaxsiy sifatlari (dangasalik, qaysarlik, ichkilikbozlik) bilan jamoangizga foyda keltirmasligini ham yaxshi bilasiz. Shavkatning talabalik yillarida kursdoshlari bilan kelisha olmasligi va jamoaviy berilgan topshiriqlarni bajarishda masʼuliyatsizligi ham esingizda. Shuningdek, Gʻulomovni moddiy ahvoli ogʻir ekani, farzandining operatsiyasi uchun koʻp pul kerakligidan ham xabaringiz bor.
(1) Shunday vaziyatda qanday yoʻl tutasiz? Harakatlaringiz sababini izohlab bering.
(2) Advokatlar faoliyatiga boʻlgan umumiy axloqiy talablarni yoritib bering.
(3) Nima uchun jamoada ishlay olish koʻnikmasi ish beruvchilar uchun bu darajada muhim hisoblanadi?
Касб этикаси - жамият томонидан қабул қилинган ахлоқ қоидаларини кишиларнинг ихтисосларига нисбатан амалда татбиқ қилувчи аниқ касбий бурч, шаън, ор-номус, қадр-қиммат каби хатти-ҳаракатларнинг мажмуи, умумий ахлоқнинг кишилар касб-коридаги ўзига хос кўринишидир. Касб этикаси биринчи навбатда объекти инсон бўлган касблар учун муҳимдир. Доимий равишда бошқа инсонлар билан мулоқотда бўладиган, уларнинг ички дунёсига, тақдирига, ахлоқий муносабатларига таъсир қилиш билан боғлиқ муайян касб эгаларининг, мутахассисларнинг ўзига хос хусусиятига эга бўлган “ахлоқ кодекслари” мавжуд. Масалан: ўқитувчининг, врачнинг, судьянинг ахлоқ кодекси. Касб этикаси принциплари - умумлашган ахлоқий тушунчалар бўлса, ахлоқий нормалар ахлоқий принципларга риоя қилиш учун қандай ахлоқий хислатлар зарурлигини кўрсатади. Касб этикаси нормаларига қуйидагилар киради: инсорпарварлик, хушмуомалалик, хушфеьллилик ва одаблилик, оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгуийлик, инсофлилик, собитқадамлик, очиқ кўнгиллик, сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самиийлик, сиполик, катталарни ҳурмат қилиш ва бошқалар. Умуминсоний касб этика нормаларига зид иллатлар деганда ғазаб, туҳмат, ёлгон, ҳақорат, қўрқоқлик, нифоқ, зулм каби салбий тушунчалар киради. Касб этикасининг категориялари деб жамият ахлоқий ҳаётидаги умумий муҳим томонларни, хусусиятлар ва муносабатларни инсон томонидан ўзлаштириш усулларини айтилади. Ахлоқий баҳо омилларига кўра, касб ахлоқини ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб бир неча турга ажратиш мумкин: • ҳуқуқни муҳофаза қилиш ихтисосига қараб – юрист этикаси; • ўқитувчилик ихтисосига қараб - педагог этикаси; • тиббиёт ихтисосига қараб - шифокор этикаси; • хизмат кўрсатиш ихтисослига қараб - хизмат кўрсатиш этикаси ва ҳаказо. Юрист касб этикаси ҳуқуқий ва ахлоқий принцип, нормаларининг ўзаро алокадорлиги, ҳуқуқий ва ахлоқий онгнинг боғлиқлиги асосида шаклланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари касб этикаси бир қанча соҳаларга бўлиниб ўрганилади: 1. Суд идоралари ходимлари этикаси; 2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари этикаси; 3. Прокуратура, Ички ишлар идоралари ходимлари этикаси; 4. Юридик хизмати ходимлари этикаси; 5. Адвокатлар касб этикаси. Мамкатимизда мустақилликнинг биринчи кунларидан давлатимиз ва жамиятимиз талабларига жавоб берадиган, инсон ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қила оладиган замонавий адвокатура институтини яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1996 йилнинг 27 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда 1998 йилнинг 25 декабрида эса Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниши замонавий адвокатуранинг барпо этилишидаги муҳим босқич бўлди. Ушбу қонунларда адвокатларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар олдига қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилди. Адвокатлик фаолиятининг асосий тамойиллари, адвокатнинг ваколатлари, адвокатнинг дахлсизлиги, адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик, адвокатлик фаолияти ҳимояланишининг таъминланиши ҳамда адвокатнинг ижтимоий ҳимояси каби масалаларнинг қонун йўли билан белгиланганлиги адвокатларнинг том маънодаги нуфузининг ошишига сабаб бўлмоқда. Адвокатларга бундай имтиёзларнинг берилиши улар зиммасига катта масъулиятлар ҳам юклайди. Айни чоғда адвокатларнинг суд музокарасидаги иштироки, унинг ҳимоя нутқи юзаки эмас, балки юқори даражада бўлиши талаб этилади. Албатта, бунинг мажбурият юки жуда катта, чунки бунинг учун адвокатлар юриспруденсияни қандай юқори даражада ўзлаштирган бўлсалар, адабий тил ва унинг таркибий қисми бўлган юридик тил меъёрлари ва талабларини ҳам худди шундай юқори даражада билишлари шарт бўлади. Чунки юридик тил меъёрлари ва талабларига риоя қилган ҳолда яхши ўйлаб тузилган адвокатнинг ҳимоя нутқи судда кўриб чиқилаётган ишнинг пировард натижасига катта таъсир ўтказиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 2- моддасида адвокатлик фаолиятининг асосий тамойилларидан бири сифатида “касб этикаси, адвокатлик сири ва қасамёдига риоя этиш”и белгиланган Адвокатлар риоя қилиши лозим бўлган касбий талаблар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг II конференциясида 2013-йил 27- сентабрда қабул қилинган “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”да белгилаб қўйилган, унга кўра адвокатлар касб одоби қоидалари бу адвокатлар ўз касб вазифасини адо этиш жараёнида уларнинг одоб-ахлоқига, ишонч билдирувчи ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва бошқарув, жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларига қўйилган талаблар мажмуидир. Адвокатнинг ўзига хос одоб-ахлоқи, маънавий тамойиллари ва бошқа касбий фазилатлари қуйидагиларда намоён бўлади: – Биринчидан, адвокат ўзининг одоб-ахлоқи билан халқ ўртасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиши, адвокатлик шаънига доғ туширадиган, касбининг обрўсини тўкадиган, жамиятнинг унга нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этишдан ўзини сақлаши лозим. Касб этикаси, авваламбор, адвокатларга ҳимояси остидаги шахслар билан адвокатлик сирини сақлаш орқали ишончли муносабатларни таъминлашга кўмаклашади; – Иккинчидан, ҳимояси остидагилар билан яқин муносабатда бўлганлиги, бу касбнинг айнан юқори даражада эркин, мустақиллиги ва маълум даражада ёпиқлилиги сабабли адвокатнинг ўзини ҳимоя қилади; – Учинчидан, адвокатнинг суд, давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар билан, оммавий ахборот воситалари билан, касбдошлари ва адвокатлик уюшмалари билан муносабатларини тартибга солишга ёрдамлашади; Халқаро Юристлар Ассоциацияси адвокатлари этикасининг бош тамойилларида адвокатларнинг касбий бурчлари қуйидагича келтирилган: 1. Адвокатлар ўзлари муносабатда бўлаётган кишилар билан ўзаро ишонч ва ҳамдардликнинг энг юқори даражасига эришиши керак; 2. Адвокатлар суд олдидаги мажбуриятларни, одил судлов талабларини ҳамда касбий этика талабларини бажариш асосида ўз мижозларининг манфаатларига энг муҳим нарса сифатида қарашлари лозим; 3. Адвокатлар касбий бурчини бажариш жараёнида олинган ҳар қандай мажбуриятларни улар амалга оширилмагунча ёки бекор бўлмагунча ҳурмат қилиши керак; 4. Адвокатлар, агар уларнинг ёки бошқа мижозларининг манфаатлари мижознинг манфаатлари билан қарама-қарши бўлса таклифни қабул қилмасликлари даркор; 5. Адвокатлар қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан бошқа ҳолатларда ўзининг олдинги ва ҳозирги мижозларининг сирларини сақлашлари лозим; 6. Адвокатлар ўз мижозларининг адвокатни эркин танлаш ҳуқуқини ҳурмат қилишлари лозим ва ҳ.к. Қонунни бузган шахсни ҳимоя қилар экан ҳимоячининг ўзи қонунга оғишмай риоя этиши, яъни қонуний усуллардан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилиши керак. Шунингдек, у ҳимоянинг қўлланилиши ахлоқан мумкин бўлган усулларини татбиқ қилиши лозим бўлади. Ҳимоячи ўзига ишонч билдирган шахсга фойдали бўлса-да, судга ёлғон гапириши, судни ноқонунийликка ундашга ҳақли эмас
22-KAZUS
Kuzatayotgan boʻlsangiz, deyarli bir xil yosh va sharoitdagi, bir zamon va makonda yashayotgan turli kishilarning hayotda erishadigan natijalari bir-biridan juda jiddiy farq qiladi. Bu holni sobiq sinfdoshlaringiz, tengdoshlaringiz hayotida ham koʻrmoqdasiz.

  1. Ayni holat vujudga kelishining asosiy sababi nimada, deb oʻylaysiz?

SHAXSIY FIKR
23-KAZUS
“Hamkorlar va mijozlarda yaxshi taassurot hosil qilish usul va talablari” mavzusi uchun tayyorlangan maʼruza matnidan quyidagi gap oʻrin olgan: “Agarda siz birinchi uchrashuvning oʻzidayoq toʻgʻri muloqot qilishni va aloqa oʻrnatishni bilsangiz, aksariyat ish vaqtingiz tejaladi, aks holda bu vaqt aniqlashtirishga, savollarga javob topishga, suhbatdosh yoxud sherikni tushunmaslikka, xatolarni tuzatish va hokazolarga sarf qilinadi”.
(1) Ayni gapda qanday salbiy holat ifodalanmoqda? Uning oldini olish uchun, yaʼni birinchi uchrashuvning oʻzidayoq toʻgʻri muloqot qilish va aloqa oʻrnatishni bilish uchun kishidan nimalar talab etiladi?
24-KAZUS
Empatiya – oʻzga insonning qarashini qabul qila olish, uni tushuna olish layoqati. Empatiya – bu vaziyatni, oʻzganing nuqtai-nazari va his-tuygʻularini hurmat qilish va buni unga sezdirish ekanini bilib oldingiz.

  1. yuridik amaliyotda empatiyaning namoyon boʻlish holatlarini konkret biror misol yordamida koʻrsatib, uning foydali jihatlarni sharhlab bering.

25-KAZUS
"Prezident boʻlgach, qoʻriqchilarimga shahar boʻylab aylanib, odamlar hayoti bilan tanishmoqchiligimni aytdim. Kechga yaqin tamaddixonaga kirdik. Ofitsiantdan menyuni olar ekanman, qarshimizdagi stolda oʻtirgan erkak diqqatimni tortdi. Yigitlardan uni stolimizga taklif qilishlarini soʻradim. Taklif haqida eshitgan erkak idishlarini olib biz tomonga yurdi. Koʻz koʻzga tushgach, uning nigohida sergaklik paydo boʻlganini payqadim.


Ovqatlanar ekanmiz, biz jamoa bilan xushchaqchaq suhbatlashar edik, biroq davraga qoʻshilgan erkak boshini koʻtarmay shoshib ovqatlanar, yuzida xavotir aks etgan, qoʻllari titrar edi. Stoldan turar ekanman, harchand urinmay, uning nigohini tuta olmadim. Ammo uning men tomonga minnatdorchilik uchun choʻzilgan kaftini siqib qoʻydim va uzoqlashdim.
"Madiba (Janubiy Afrikaliklar Nelson Mandelani millat otasi sifatida ulugʻlashgan va unga madiba, yaʼni "ota" deb murojaat qilishgan), menimcha, bu bechora kasal – qoʻllari qaltirashdan toʻxtamadi," dedi qoʻriqchilardan biri.
"Buning boshqa sababi bor," dedim tamaddixonadan chiqayotib. "U men oʻtirgan qamoqxonada qoʻriqchi boʻlib ishlagan. Har kech meni qiynoqqa solib kameramga tashlab ketishar, madorim qurib, ogʻriqdan ingrab suv soʻraganimda, har gal u mening tepamga kelib masxara qilar va suvni ustimga separ edi".
Bu gapimdan soʻng yigitlar tamaddixona tomonga hezlanib qaradilar.
"U kasal emas, qoʻrquvdan shu holga tushdi. Ehtimol, men endi Janubiy Afrika prezidenti boʻlganim tufayli uni qamoqqa tiqishim, menga qilgan ishini unga ham ravo koʻrishimdan qoʻrqqandir. Lekin bu ishni qilish – mening feʼl-atvorimga zid. Qasos “manaman” degan kuchli insonlar-u millatlarni ham yoʻq qilgan, kechirimlilik esa doim kuchlilarning tugʻilishiga yordam bergan."

  1. Nelson Mandelaning bu harakatiga baho bering.

  2. Siz shunday vaziyatga tushsangiz, oʻzingizni qanday tutgan boʻlardingiz? Fikrlaringizni izohlang.

  3. Rahbar-lider qanday axloqiy sifatlarga ega boʻlishi kerak?

Axloqiy sifatlarning shaxs takomili, uning hayot yoʻlidagi ijobiy taʼsirini hayotiy misollar bilan asoslab bering.

Download 154,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish