Республика хусусий суғурта компаниялари
Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан республикамизда суғурта монополияси қисқара бошлади, давлат суғурта ташкилотлари билан бирга қатор хусусий суғурта компаниялари иш бошлади. Бу компанияларнинг фаолияти суғурталаш шартлари ва суғуртани ташкил қилиш йўналишлари бўйича давлат суғурта ташкилотларидан фарқ қилади. Уларнинг бу йўналишлари ва хусусиятлари бозор иқтисодиёти талабларига кўпроқ жавоб беради.
Биринчидан, бундай хусусий ташкилотларни барпо қилиш учун таъсисчилар ихтиёрида бир неча ўн миллион маблағ бўлиши лозим, бу ҳақида алохида рухсатнома олиниш керак.
Иккинчидан, давлат суғурта ташкилотларининг объектлари қонун асосида чегараланган булса, бу ташкилотлар объектларни ўзлари белгилайдилар ва бу ҳақида ўз низомларида қайд қиладилар.
Учинчидан, суғурта маблагларининг манбалари фақат суғурталанувчиларнинг тўловларигина бўлиб қолмасдан, шунингдек, таъсисчиларнинг маблаглари, суғурта ташкилоти ихтиёрида буш турган маблаглардан хўжалик ишларида ишлатиш асосида олинган фойда ва бошқа суғурта ташкилотларини қайта суғурталаш бўйича тупланадиган маблагларидан иборат булади.
Суғурта жамиятлари ишида хорижий мамлакатлар ҳам ҳамкорлик қилишлари мумкин. Суғурта жамиятлари хавф-хатарларига ҳаёт ва саломатлик, мол-мулк, ақлий меҳнат махсулотларининг дахлсизлиги, сафар ёки дам олишни бехатар ўтиш билан боғлик ҳар хил фавқулодда ходисалар киради. Бундай суғурта кафолати мулкчилик шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш акционерлик жамиятлари, корхоналар, фермер хўжаликлари, тижорат банклари ва бошқаларга ҳам такдим этилиши мумкин.
Хозирда Ўзбекистонда 60 дан ортиқ суғурта компанияси, агентлиги ва фирмалар мавжуд. Ҳудудлар бўйича суғурта бўлимлари ва вакилларни хисобга олганда суғурта жамиятларининг сони 60 га яқиндир.
Суғурта акционерлик жамиятлари бир хилда ихтисослашган эмас, улар уз низомларида курсатилганидек турли йўналишларда фаолият курсатадилар. Масалан: «Мадад» суғурта агентлиги кичик ва хусусий бизнес билан шугулланувчи тадбиркорларга кредит бериш билан шугулланади, бошқа суғурта компаниялари корхона ва ташкилотларга тегишли мол-мулкларни суғурталайдилар, бундан ташқари турли йўналишларда жунатилаётган юклар ҳам суғурталаниши мумкин, лекин купчилик суғурта ташкилотлари фуқароларга тегишли мол-мулкларни, уларнинг ҳаётини, қушимча пенсия олиш имкониятларини суғурталайди, бундан ташқари айрим суғурта компанияларида тиббиёт суғуртаси мавжудки, бу суғурта тури суғурталанувчиларга ихтисослашган тиббиёт хизмати кўрсатишга имконият яратади.
Акционер суғурта ташкилотлари ўз даромадлари хисобидан давлат бюджетига даромад солиги тулайдилар. Бу даромадларни хисоблашда суғурта ишини хусусиятлари, масалан, туланадиган зарарларни миқдори, турли хил узига хос фондларни ташкил қилиниши эътиборга олинади.
Суғурта ташкилотлари давлат томонидан белгиланган тартибда назорат қилинади. Бундан мақсад суғурта бозорига спекулятив, фирибгарларни кириб қолишларга йул қуймасликдир. Давлат назоратининг максади шунингдек, ташкил қилинаётган суғурта ташкилотларини рўйхатга олиш, рухсатномалар бериш, чет эл суғурта компанияларининг суғурта фаолиятида қатнашишларини қонунлаштириш, қайта суғурталашни амалга ошириш устидан назорат қилишдан иборат. Хозирда республикамизда мустақил қушма суғурта ташкилотларига мавжуд рухсатнома бериш учун курсатилган суғурта ташкилотларининг низомлари 3 йил давомида суғуртани ривожлантириш истиқболлари, қайта суғурталашни ташкил қилиш масалалари куриб чиқилади, шунингдек, кредит ташкилотларининг суғурта компанияларининг низом, резерв ва бошқа фондлари ҳақидаги маълумотномаси ҳам тақдим қилиниши талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |