Ҳуқуқий шахслар мулкини суғурталаш
Корхона ва ташкилотларнинг мулки асосий ва айланма маблағлардан ташкил топади. Мазкур мулкларни суғурталашнинг аҳамияти шундан иборатки, ҳар қандай корхона, ташкилот ва бошқа ҳуқуқий шахсларнинг асосий ва айланма фондлари ишлаб чиқариш, илмий-техник ва ижтимоий фаолиятнинг зарурий базаси хисобланади. Уларни суғуртавий химоясини таъминлаш суғурта муносабатлари тизимида алохида аҳамиятга эга булиши зарур. Асосий фондларнинг бошлангич киймати барча суғурта муносабатларига асос бўлиб хизмат килади. Айланма фондлар учун эса эскириш деган тушунча йук шунинг учун зарарларни коплаш масаласи айланма маблагларларни тула баланс кийматида суғурталаш йули билан хал килинади.
Мулк суғуртаси шартларига кура асосий шартномага кура корхоналарга тегишли, бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, кувват берувчи машиналар, ускуналар, транспорт воситалари, тугалланмаган капитал курилиш объектлари суғурта килиниши мумкин.
Қўшимча шартнома бўйича корхона томонидан ижара шартномаси асосида олинган барча мулклар (агар у ижарачи томонидан суғурта килинмаган булса), шунингдек корхона томонидан бошқа ташкилотлардан ва аҳолидан қайта ишлаш, тузатиш, кучириш ва саклаш учун олинган мулклар суғурта килиниши мумкин. Хужжатлар, накд пуллар, кимматли когозлар, суғурта килинмайди.
Мол-мулклар қуйидаги холлардан суғурталанган хисобланади: сув тошкини, ер ости сувларининг таъсири, ёнгин, бурон, довул, сел окими, дул, мазкур ҳудуд учун хос булмаган совук (иссик) калин кор ёгиши, ер упирилиши, электр кувватининг узилиб колиши, яшин уриши ва ер кимирлаши, кулфни бузиб кириб угирлик, ёкиб кетиш. Корхонага тегишли мулклар тўла қийматида килинганда қуйидаги миқдорда суғурталанган хисобланади:
- бинолар, иншоотлар, узатиш мосламалари, транспорт воситалари, машиналар ва бошқа асосий воситаларнинг балансдаги тула киймати миқдорида;
- корхонанинг узида ишлаб чикарилган ёки сотиб олинган товар-моддий, бойликлар хакикий таннархи миқдорида;
- ишлаб чикарилган (етиштирилган) кишлок хўжалик махсулотлари хакикий таннарихи миқдорида;
- тугалланмаган капитал курилиш объектлари курилиш ишлари учун кабул килинган меъёрлар ва бахолардан келиб чикиб сарф килинадиган моддий ва меҳнат ҳаражатлари миқдорида.
Ижара шартномасига кура олинган иншоотлар, машиналар транспорт воситалари ва бошқа мулклар, мазкур мулклар тегишли булган корхонанинг бухгалтерия хисоби маълумотлари асосидаги баланс бахосидан келиб чиқиб суғурта килинади.
Суғурта шартномаси бир ва ундан ортик йилга тузилади. Бир неча йиллик шартнома тузилганда мулк киймати ва суғурта тўловлари ҳар йили қайта хисобланади. Суғурта шартномасининг амал килиш даври ичида чикиб кетган мулк учун суғурта бадаллари қайтарилмайди.
Мулк суғуртаси бўйича суғурта ўилдирувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- мулкни ёнгинга карши коидаларига катъи амал килган холда назорат ташкилотлари талабларининг бажарилишини таъминлаши, бинолар, иншоот ва бошқа мулклардан фойдаланиш коидаларига риоя этиш;
- суғурта компаниялари ва назорат ташкилотларига суғурта килинган мулкнинг бутлигини текширишда ёрдам бериш;
- суғурта килинган мулк зарарланганда, нобуд булганда ёки суғурта ходисаси рўй бериш хавфи пайдо булиши сабабли иш олиб борилганда тегишли суғурта компаниясига хабар бериш;
- суғурта килинган мулк нобуд бўлганда, зараланганда, йўқ бўлганда суғурта компаниясига зарур хужжатларни такдим этиш;
Суғурталовчи эса қуйидаги мажбуриятларни олади:
- суғурта қилдирувчига суғурта коидалари ва тартибини тушунтириш, суғуртага олинадиган мулкнинг кийматини аниклашда ёрдам бериш;
- суғурта қилинган мулк тўғри сакланаётганлигининг конунийлигини назорат органлари билан биргаликда доим текшириб туриш;
- мулк нобуд булганда зарар кийматини аниклаш учун комиссия тузишда ёрдам бериш ва курсатилган муддатларда суғурта копламасини туланишини таъминлаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |