Суғуртани туркумлаштириш асослари
Суғурта ихтисослаштирилган суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Уларнинг фаолият доираси ички, ташки ёки аралаш суғурта бозорларини камраб олган булиши мумкин. Шу билан бирга ривожланган суғурта бозори шароитида ҳам давлат ичкарисида, ҳам четда амалга ошири-
лиши мумкин. Бу суғуртанинг ташкилий туркумланишидир. Аммо, суғурта муносабатларининг мазмуни суғурта объекти ва хавф-хатари турлари бўйича туркумланиши ёрдамида намоён булади.
Унинг шартлари суғурта масъулиятининг хажмлари бўйича фарк килади, у конун кучида ва ихтёрий равишда амалга оширилиши мумкин. Суғурта муносабатларининг турличалигининг тартибга солиш ва узаро боғлиқ ягона тизимини шакллантириш учун суғуртани туркумлаш зарурдир.
Суғуртани сохаларга булиш асосида уларнинг объектлари бўйича фаркланиши ётади. Бу омилга мос равишда барча суғурта муносабатлари йигиндисини қуйидаги тармокларга булиш мумкин.
1. Мулкий суғурта
2. Шахсий суғурта
3. Жавобгарлик суғуртаси
4. Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси
Мулкий суғурта объекти бўлиб моддий кийматликлар хисобланади. Шахсий суғуртада- фукароларнинг ҳаёти, соглиги, меҳнат кобилияти, жавобгарлик суғуртасида объект бўлиб суғурталанувчиларнинг турли жавобгарликлари, масъулиятлари хисобланади. Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида эса, объект вазифасини тадбиркорлик ишлари бўйича турли таваккалчиликлар бажаради.
Суғурталанувчиларни суғурталовчилар билан суғурта муносабатларига кириши ва суғурталанувчиларга кулайлик яратиш максадида суғурта тармокларини конкрет суғурта турларига булиш зарурати пайдо булади. Шахсий суғурта бўйича суғуртанинг қуйидаги турлари амалга оширилади: ҳаётни аралаш суғуртаси, улим холати ва меҳнатга лаёкатсизликни суғурталаш, болалар суғуртаси, Қўшимча пенсия суғуртаси, бахтсиз ходисалардан суғурталаш ва бошқалар.
Жавобгарлик суғуртасига кредитни ёки бошқа карзларни қайтара олмасликдан суғурталаш, юкори хавф-хатар манбалари эгаларининг фукаролик жавобгарлиги суғуртаси ва бошқалар киради. Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси дастгохларни тухтаб колиши, савдодаги тухталишлар натижасида зарар куриш ёки фойда олмаслик суғуртаси, яъни техника-технологияларни куллаш таваккалчиликлари суғуртаси каби турларга булинади.
Мажбурий суғурта турлари, шартлари ва уни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади. Томонларнинг хохиш-иродасига мувофик амалга ошириладиган суғурта ихтиёрий суғурта хисобланади. Ихтиёрий суғуртанинг шартлари томонларнинг келушивига асосан белгиланади. Суғурталанувчи ва суғурталовчининг хукуклари ҳамда бурчлари, шунингдек ҳар бир суғурта турларининг шартлари тегишли суғурта шартномалари билан белгилаб куйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |