2-Мавзу : Ўзбекистонда суғуртанинг ривожланиши
Режа
1. Жахонда суғуртанинг вужудга келиши
2. Россияда ва Туркистонда суғуртанинг вужудга келиши
3. Мустакилликдан сунг Ўзбекистонда суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари
Жахонда суғуртанинг вужудга келиши.
Суғурта тушунчаси пул ва кредит тушунчаларидан олдин шакллана бошлаган. Дастлабки жамоа тузуми даврида ҳар бир оила ҳаёт учун энг зарур озик-овкат захираларни гамлаш заруриятини тушуна бошлаганда, за-
хиралар етарли булмаса ёки бирор ходиса туфайли Қўшимча моддий неъматлар эхтиёж сезилса кушнилардан карз олинган, бузилган иморатлар хашар йули билан тикланган.
Давлат йули билан металлдан пул зарб килингунга кадар, олтин ва кумуш воситаси билан захиралар тупланган. Асрлар давомида куни кушнилар уртасидаги иктисодий муносабатлар кишлок ва махалла микёсида кенгайган, зарар кулами хўжалик учун катта булганда жабрланган оилаларини бу ахволдан куткариш учун биргалашиб маблаг туплаш оркали моддий ёрдам уюштирилган. Шунингдек савдо карвонлари узок сафарда угрилар томонидан талансалар, курилган зарар карвон иштирокчилари уртасида тенг таксимланган. Лекин кейинчалик зарар миқдорини таксимлаш сафар тайёгарлиги курила бошлаганда махсус фонд тузилиб, бу фонд хисобидан факат курилган зарар зарар эмас, балки савдогарнинг оила аъзолари ҳам бахраманд этилган.
Суғурта фондининг дастлабки шаклларидан бири закот хисобланади. Закот ҳақида куръонда бир неча маротаба эслатиб утилади. Масалан, шундай деб курсатилган у (оллох) узумзор боглар, бустонлар, хурмою- анвойи мевали, зироатли, зайтун, хилма-хил анорлар яратди. Уларнинг меваси пишганда, ундан тановвул килинглар, хосил йигилганда унинг ушрини беринглар. Ана шу тавсияларга асосан аҳолининг мухтож табакаларига ёрдам бериш айникса табиий офат окибатларидан куткариш, дастлаб закот бериш, кейинчалик садака шаклида амалга оширилган".
"Закотнома" китобида закот сифатида тупланган маблаглар факирлар, мискинлар, карздорлар, мусофирларга, уларнинг огир ахволарини енгиллаштириш учун ёрдам сифатида берилгани курсатилган. Бунда факир деб узининг кундалик эхтиёжларини коплашга ҳам курби етмаганлар, мискин, деб факирларга нисбатан ҳам янада ночорок инсонлар кузда тутилади. Буларнинг аянчли ахволлари сабабларидан бири кузда тутилмаган табиий офатлар натижасида камбагаллашганликлари булиши мумкин, карздорлар ҳақида гап борганда, хайрли ишларни бажараман, деб узрли сабаблар туфайли кузлаган режаларини амалга ошира олмай карздор бўлиб колганлар кузда тутилади.
Нафака бериладиган мусофирларга сафар жараёнида пул ва молларини йукотиб, мухтожликка тушганлар киради.
Айрим олимлар суғурта дастлаб Европада кулланилган, деган фикрдалар. Халкаро савдодаги мол-мулк суғуртаси ҳақида гап борганда Бобил давлатининг юртбошчиси Ҳаммурапий конунларида мелоддан олдин фондсиз суғурта булгани савдо карвонларига етказилаган зарар узаро таксимланиб, ёрдам уюштирилгани курсатилган. Бу конун тавсиялари халкаро савдо йули билан бошқа мамлакат савдогарлари карвонларига ҳам таркалган, хатто Буюк Ипак йули оркали сафарда булган савдогарлар бу
усулдан фойдаланганлар.
Шаркда Амир Темур хукмронлиги давригача ташки савдода фондли ва фондсиз суғурта давом этган. Амир Темур ташки савдони кенгайтириш ва ривожлантиришга каратилган катор тадбирларни амалга ошириш муносабати билан савдогарларни таланган мол-мулклари давлат томонидан тиклаб бериладиган булган. Лекин табиий офатлардан курилган зарар карвон иштирокчилари зиммасига юклатилган. Темурийлар хукмронлиги ва ундан кейинги даврларда Ўзбекистон ҳудудида табиий офатлардан курилган зарарларни коплашда узаро ҳамкорликда суғурталаш ва закот хисобидан зарарни коплаш давом эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |