Россияда ва Туркистонда суғуртанинг вужудга келиши
Европада суғурта сохасида 1666 йил Лондонда содир булган улкан ёнгиндан кейин XVII асрдан бошлаб, биринчи суғурта ассоциациялари ташкил килиниб, бундай суғурта бирлашмалари факат Англияда эмас, балки Франция, Италия, Дания, Швецияда шаклланди. Россияда дастлаб Екатерина II замонида хорижий мамлакатларнинг суғурта ташкилотлари фаолият курсатдилар, лекин биринчи миллий суғурта бирлашмалари 1827, иккинчиси 1833 йилда ташкил килинди.
XX асрнинг бошида Туркистонда хорижий ва Россия хусусий суғурта ташкилотларининг Нью-Йорк, "Эвитель", "Урбен" ва бошқа ном билан юритилган хорижий ва Россия суғурта бирлашмаларининг бўлимлари ташкил килинди. Бу жамиятлар савдогарлар, фабрика-завод эгалари, йирик ер эгаларига карашли мол-мулкларини суғурта килар эдилар.
Маълумки, шуро хокимияти ташкил этилишининг биринчи кунлариданок жамиятда мавжуд булган "капиталистик унсурлар"ни таг-томири билан йукотишга киришилди.
Мамлакатда фаолият курсатаётган барча суғурта ташкилотларини ягона ташкилотга бирлаштириш шуро хокимиятини мудофаа кобилиятини мустахкамлаш ва халк хўжалигини ривожлантириш учун давлат катта миқдорда молиявий ресурсларга мухтожлигидан келиб чиккан эди.
1918 йилнинг 28 октябрида Халк Комиссарлар Кенгаши "Россия Республикасида суғурта ишини ташкил этиш тўғрисида" декрет кабул килди ва мазкур хужжат суғурта сохасида ракобатни тугатишга йуналтирилган муҳим қадам бўлди. Ушбу декрет коидаларига мувофик, суғурта сохасида давлат манополияси урнатилди ва акциядор ҳамда бошқа суғурта жамиятларининг мол-мулки тулалигига давлат тасарруфига утказилди.
1924 йилда Урта Осиё заминида миллий чегараланиш утказилгандан кейин, Урта Осиё суғурта бош бошқармаси тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таркибида суғурта бошқармаси ташкил килинди. Бошқарманинг марказий вилоят идораларида дастлабки йилларда 207 ходим ишлади. Суғурта бошқармаси уз фаолиятини дастлаб шахсий суғуртани ташкил килишдан бошлади.
Суғурталанганларнинг 35 фоизини ерли миллат кишилари ташкил килди. Булар орасида дехконларнинг хиссаси купчиликни ташкил килар эди. Шундай килиб, аҳоли уртасида суғуртага кизикиш ва интилиш йил сайин кучайиб борди. Лекин, суғуртани янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун суғурта сохасида мутахассислар етишмас эди. Шунга карамасдан, хўжаликни тиклашда эришилган муваффакиятлар натижасида шахсий суғурта билан бирга ёнгинга карши суғурта, транспорт суғуртаси, чорва моллари суғуртаси ва кисман кишлок хўжалик экинларини суғурталаш доираси кенгайиб борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |