3-Мавзу: су/урта атамалари ва тушунчалари



Download 0,65 Mb.
bet1/61
Sana17.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#818134
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
sugurta ishi




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ


«МОЛИЯ» КАФЕДРАСИ


СУҒУРТА ИШИ


фанидан







НАМАНГАН - 2005

Ушбу маърузалар матни 5340600 – «Молия», 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналишидаги талабалар учун мўлжалланган.


Тузувчилар: катта ўқитувчи Ш. Мамажонов
катта ўқитувчи Д. Инамова

Тақризчи: и.ф.н. доцент А.Юлдашев


Ушбу тўлдирилган ва қайта ишланган маърузалар матни институт ўқув-услубий кенгашининг «____»___________ 2005 йил ____-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.


М У Н Д А Р И Ж А
1-Мавзу: Суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти.
2-Мавзу: Ўзбекистонда суғуртанинг шаклланиш тарихи
3-Мавзу: Суғурта атамалари ва тушунчалари
4-Мавзу: Суғуртанинг гурухланиши
5-Мавзу: Суғурта ҳуқуқи
6-Мавзу: Республика суғурта ташкилотларини бошқариш
7-Мавзу: Мол-мулк суғуртаси
8-Мавзу: Тадбиркорлик хавф-хатарлари суғуртаси
9-Мавзу: қишлоқ хўжалиги суғуртаси
10-Мавзу: Шахсий суғурта ва суғуртанинг бошқа йўналишлари
11-Мавзу: Қайта суғурталаш
12-Мавзу: Суғурта фаолиятининг молиявий асослари
13-Мавзу: Жахон мамлакатларида суғуртанинг ривожланиш хусусиятлари

1. Мавзу : Суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти


Режа

1. Суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва функциялари


2. Суғуртани туркумлаштириш асослари
3. Суғурта бозори ва унинг таркибий тузилиши
Суғуртанинг иқтисодий моҳияти ва функциялари

Суғурта ижтимоий муносабатлар тарихий категорияларидан биридир. У жамият қурилишининг илк даврларидан юзага келиб, аста-секин ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ажралмас ҳамрохига айланди. Суғурта иборасининг бирламчи маъноси "қўрқув" ("страх") сўзи билан боғлиқдир. Мулк эгалари бир-бирлари билан ишлаб чиқариш муносабатларига киришар эканлар, мулкнинг сакланишига, табиий офатлар, ёнгин, угирлик ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўзда тутилмаган хавф-хатарлари натижасида яксон булиши ёки йўқотилишига нисбатан куркув хис этганлар. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таваккалчилик ҳарактери бу мулк эгаси ва товар ишлаб чикарувчининг моддий фаровонлиги учун хавотирланишининг асосий сабабчисидир. Шу асосда моддий зарарни манфатдор мулк эгалари уртасида биргаликда коплаш гояси юзага келди.


Ривожланган жамият шароитида суғурта мулкчиликнинг барча шаклларини, корхоналар, ташкилотлар, фукаролар даромадлари ва бошқа манфатлари химоясининг асосий воситасига айланди. Суғурта ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим шарти унинг узлуксизлиги ва тухтовсизлиги хисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимо янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий-иктисодий формацияларда, шу жумладан ривожланган жамиятда ҳам мавжуд эхтиёжларини кондириш учун зарурдир.
Агарда ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни табиий офатлар ёки бошқа фавкулодда ходисаларнинг салбий окибатлари таъсирида тухтаса ёки бузилса, у холда жамият аввало турли олдини олиш тадбирларини амалга оширишга, мабодо улар кузланган натижани бермаса, у холда етказилган моддий зарарни коплашга, ишлаб чиқаришнинг нормал шароитларини қайта тиклашга мажбур булади.
Инсон ва табиат уртасидаги карама - каршилик билан асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таваккалчилик ҳарактери, биринчи навбатда, табиий ва бошқа офатларнинг салбий окибатларини олдини олиш, бартарф килиш ҳамда етказилган зарарни коплашни юзага келтиради. Бу объектив муносабатлар инсонларнинг эришган ҳаёт даражасини саклаб колишга булган реал ва мавжуд эхтиёжини акс эттиради. Мазкур муносабатларни алохида хусисиятлар ажратиб туради ва уларнинг йигиндиси ижтимоий ишлаб чиқаришнинг суғуртавий химоялаш иктисодий категориясини ташкил этади.
Суғурта иктисодий категория сифатида молия категориясининг таркибий кисми хисобланади. Аммо, молия тулалигича даромадларни таксимлаш билан боғлиқ булса, суғурта эса факатгина қайта таксимлаш муносабатларинигина камраб олади.
Суғуртанинг хусусиятларини олиб борувчи белгиларни қуйидагича келтиришимиз мумкин:
1. Суғуртада тусатдан, олдиндан кузда тутилмаган ва билиб булмайдиган холатлар, яъни суғурта ходисалари эхтимоли мавжудлиги билан асосланувчи қайта таксимлаш пул муносабатлари юзага келади;
2. Суғуртада курилган зарарни суғурта иштирокчилари, яъни суғурталанувчилар уртасида коплаш амалга оширилади.Зарарни бундай коплаш усули зарар курувчи хўжаликлар сони суғурта иштирокчилари сонидан кам булиши эхтимоллигига асосланади, айникса иштирокчилар сони етарлича катта булганда.
Зарарни бундай коплашни ташкил килиш учун максадли йуналтирилган суғурта фонди ташкил килинади. Бу фонд суғурта иштирокчиларининг бадаллари хисобидан шакллантирилади. Суғурта фондининг маблаглари факатгина уни ташкил килганлар уртасида ишлатилади, суғурта базасининг хажми эса ҳар бир катнашчининг зарарни коплашдаги улушини билдиради. Шунинг учун, суғурта катнашчиларининг доираси канчалик кенг булса, суғурта базасининг хажми шунга мос ва суғурта ҳам самарали булади.
3. Суғурта зарарни коплашни ҳудудий бирлик ва маълум вакт давомида амалга оширишни кузда тутади. Бунда йил давомида суғурталанувчилар уртасида суғурта фондини ҳудудлар бўйича самарали қайта таксимлаш учун етарли катта ҳудуд ва суғурталашга тегишли объектлар талаб килинади.
Суғуртанинг иктисодий мохиятига унинг функциялари мос келади.
Суғуртанинг қуйидаги фунциялари мавжуд.
1. Таваккалчилик
2. Олдини олиш
3. Жамгариш
4. Назорат
Таваккалчилик функциясининг амал килиши давомида суғурта иштирокчилари уртасида булиши мумкин булган суғурта ходисалари окибатлари билан боғлиқ пул шаклидаги кимматнинг қайта таксимланиши рўй беради.
Олдини олиш фунцияси суғурта фонди маблагларининг бир кисми хисобидан суғурта таваккалчилигини камайтириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йуналтирилади. Ҳаёт суғуртасида суғурта категорияси кредит категорияси билан ҳаётни маълум муддатгача суғурталаш шартномалари бўйича маблагларни жамгаришда анча якинлашади. Ҳаёт суғуртаси оркали пул маблагларини жамгариш оилавий шароитида суғуртавий химояга булган эхтиёж билан боғлиқдир.
Суғуртанинг назорат функцияси суғурта фондининг катъий максадли шакллантирилиши ва унинг маблагларидан тўғри фойдаланишидан иборат. Мазкур функция юкоридаги уч узига хос функциялардан келиб чикади ва конкрет суғурта муносабатларда улар билан бирга номаён булади.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish