3-Мавзу: су/урта атамалари ва тушунчалари


Янги техника ва технология таваккалчиликлари суғуртаси



Download 0,65 Mb.
bet40/61
Sana17.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#818134
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   61
Bog'liq
sugurta ishi

Янги техника ва технология таваккалчиликлари суғуртаси

Ишлаб чиқаришга янги техника ва техналогияларни куллаш таваккалчилиги суғуртасини иккита йўналишга булиш мумкин. Биринчиси- бу техникани узини техналогик линияларни уларни ишдан чикиши ишлаш жараёнини бузилиши, талофат куриш холларидан суғурталаш. Мазкур холатда суғурталанган объектлардаги бевосита куриладиган зарарлардан химоя назарда тутилади. Иккинчиси- янги техника, техналогияни куллаш ёки уларни бузилиши, тухтаб колиши билан боғлиқ кузда тутилмаган окибатлар суғуртаси. Бу ерда Қўшимча ҳаражатлар ва олинмаган фойда кўринишидаги билвосита зарарлар инобатга олинади. Бу иккала суғурта ҳам алохидадир. Бирок уларни биргаликда куллаш узини оклаган.


Суғуртанинг объекти синов ва текширишлардан кейин ишлатига ярокли деб тан олинган машиналар, техник ва техналогик курилмалар хисобланади.
Янги техника ва техналогиялар суғуртаси уларни куллаш таваккалчиликларига нисбатан амалга оширилади. Бундай таваккалчиликларга машиналар конструкцияларидаги ва техналогиялардаги, материалларни танлаш ёки тайёрлашдаги хаттоликлар; кутилмаганда бозорда яна ҳам унумли техника ва техналогияларни пайдо булиши; синов пайтида аниклаш мумкин булмаган яширин деффектлар; улчов, меъёрлаштириш ва бошқа асбобларнинг ишдан чикиши; электр куввати ва босимни ортиб кетиши, киска туташувлар; машиналарни бузилиши ва ишлаб чиқаришнинг тухташига олиб келувчи техника ва техналогик линияларга хизмат курсатишдаги хаттоликлар, этиётсизлик, алохида шахсларнинг гаразгуйлиги ва бошқа сабаблар.
Мазкур суғуртанинг хусусияти, кўриниб турибдики алохида шахсларни айби билан юзага келадиган зарарларни коплашдан иборат. Зарарлар агарда янги техника ва техналогиялар билан ишлаш учун зарур касбий тайёргарликга эга шахсларнинг тасодифий хаттолари ёки атайлаб килган ҳаракатлари натижасида юзага келса копланиш кузда тутилади.
Техника ва технология таваккалчиликлари суғуртаси ёнгин, портлаш, табиий офат натижасида куриладиган зарарларни копламайди. Чунки булар мулк суғуртаси бўйича жавобгарликка киритилган. Бошқа суғурта турлари каби, ҳарбий ҳаракатлар, иш ташлашлар, мулкнинг мусодара килиниши ва шунга ухшаш бошқа холатлар натижасида курилагн зарарлар копланмайди. Албатта, ҳар кайси суғурта ташкилоти, суғурталанувчининг истаги бўйича битта шартномада техник, техналогик ва ёнгин таваккалчиликларидан суғуртавий химояни умумлаштириши мумкин.
Техналогик (техник) курилмалар билан суғурта ходисаси рўй берганда, кисман курилган зарарлар ва тула толофат фаркланади. Суғурталанган объект бузилиб, уни қайта тиклаш киймати объектнинг сотиб олиш ва корхонага ўрнитишнинг бошлангич кийматидан ошмаганда кисман зарар хисобланади. Бу холатда машина ёки жихознинг ишчи холатига қайта тиклаш учун зарур булган ҳаражатлар копланади.
Агар киймат бошлнгич кийматдан юкори булса, у холда объект тула талофат курган булади. Бу холатда уни қайта тиклаш ҳаражатлари эмас, бошлангич киймати копланади.
Суғурта тўловлари ставкаларининг техник ва технологик қурилмаларнинг турлари бўйича урнатиш максадга мувофикдир. Бунинг учун тегишли статистик маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Лекин улар янги техника ва технологияларни қўллаш таваккалчилклари узгаришига нисбатан умумий тенденцияларни, шунингдек ҳар бир объект бўйича экспертли прогноз бахоларини хисобга олган холда тузатилиши мумкин.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish