3-мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби Мавзу режаси



Download 403,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/11
Sana14.06.2022
Hajmi403,19 Kb.
#669181
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-mavzu Pul mablag‘lari va hisob kitoblar hisobi



3-мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби 
Мавзу режаси: 
1. Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг 
вазифалари. 
2. Касса операцияларини ҳисобга олиш. 
3. Ҳисоб – китоб счёти бўйича операцияларни ҳисобга олиш.
4. Валюта счётини очиш тартиби, унинг аҳамияти ва вазифалари бўйича амалга 
оширилган операцияларни ҳисобга олиш. 
5. Валюта счётидаги маблағлар ҳаракатини ҳужжатлаштириш ва ҳисобга олиш. 
6. Банкдаги бошқа махсус счётлар ва улардаги маблағлардан фойдаланиш. 
7. Ҳисобдор шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби. 
8. Турли дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобга олиш. 
9. Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш. 
10. Солиқ бўйича операцияларни ҳисоб олиш. 
 
Таянч иборалар: 
Пул, пул маблағи, миллий пул, хорижий валюта, ҳисоб-китоб 
счёти, аккредитивлар, чек дафтари, махсус счётлар, пул эквиваленти, йўлдаг 
пуллар, дебитор, кредитор, ҳисобдорлик, ҳисобдор шахс, банк кредити, солиқ, 
мақсадли фондлар.
1. Пул маблағлари ва ҳисоб–китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга 
олишнинг вазифалари. 
Корхона, фирма ва ташкилотларнинг фаолиятида хўжалик алоқалари муҳим 
ўрин тутади, чунки бу алоқалар орқали таъминот, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни 
жўнатиш ва сотиш жараёнлари амалга оширилади. Хўжалик алоқалари 
шартномаларга асосланиб амалга оширилади. Натижада битта хўжалик юритувчи 
субъект товар-материал захираларини етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ва 
хизматларни кўрсатувчи, иккинчи хўжалик юритувчи субъект эса сотиб олувчи, 
истеъмолчи сифатида майдонга чиқади, натижада ушбу қийматликлар, иш ва 
хизматларнинг қийматликларини тўлаш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга 
бўлади. 
Бу алоқалар натижасида хосил бўлган ҳисоблашишларни аниқ ташкил қилиш, 
айниқса бозор шароитида айланма маблағларнинг тезкорлик билан айланишига ва 
пул маблағларининг ўз вақтида келиб тушишига шароит яратиб беради. 
Хўжалик юритувчи субъектлар юқоридаги муомалаларидан ташқари ишлаб 
чиқариш топшириқларини бажарувчи ходимлар билан ҳам ўзаро ҳисоблашишлар - 
ишчи ва хизматчилар, ижтимоий муҳофаза, бюджет билан бўладиган 
ҳисоблашишларни ҳам амалга оширади. Кўп ҳолларда корхона, ташкилот ва 
муассасалар билан ҳисоблашишлар нақд пулсиз амалга оширилади. Бу 
ҳисоблашишлар жараёнида банкларнинг хизматидан фойдаланилади, чунки 
ҳисоблашишлар амалга ошириладиган счётлар тегишли банкда очилади. Банклар 
юридик шахслар ҳисобланиб корхона ва ташкилотларнинг маблағларини қайтариб 
бериш, фоизларни тўлаш ва муддатли шартлар тўлаш билан жалб қиладилар. 
Ўзбекистон Республикасида Марказий Банк, тижорат банклари (тармоққа хизмат 
қилувчи – пахта, ғалла, мева, сабзавот, қурилиш ва ҳоказо) ва хусусий банклар 
мавжуд. 
Банк ва мижоз(клиент)нинг маносабатлари шартномага асосан амалга 
оширилади. Банклар орқали амалга ошириладиган муомалалар ҳисоблашиш ва 


кредит муомалаларига бўлинади. Ҳисоблашиш муомалаларида банк мол етказиб 
берувчи ва олувчи ўртасидаги ҳисоблашишларни амалга оширса ва назорат қилиб 
турса, кредит муомаласида банк қарз берувчи ва берилган қарзнинг ўз вақтида 
қайтариб олинишини назорат қилади. 
Банкларда ҳисоблашиш счётларидан ташқари жорий ва махсус счётлар 
(хусусийлаштириш жамғармаси, аккредитив, чек дафтарлари) ҳам очилади. 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари ва эквивалентлари 
муомалаларининг ҳисобини юритишнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: 
-пул маблағларининг ҳаракати ва ҳисоблашиш муомалаларини тўғри ва вақтида 
ҳужжатлаштириш; 
-корхона, ташкилот ва муассасаларнинг кассасидаги нақд пуллар, қимматбаҳо 
қоғозлар мавжудлигининг тезкор ва кундалик назоратини ташкил қилиш; 
-пул маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш; 
-бюджет, банк, шахслар билан ҳисоблашишни ўз вақтида ва тўғри амалга 
оширишни назорат қилиш; 
-мол етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан амалга ошириладиган 
ҳисоблашиш турларининг тузилган шартномадаги ҳисоблашиш турлари ва вақтига 
тўғри келишини назорат қилиш; 
-дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашишларни текшириб бориш. 
Хўжалик юритувчи субъектлар – корхона, фирма ва ташкилотларнинг жорий 
активлари, пул маблари, уларнинг эквивалентлари ва олинадиган счётлари 
муомаладаги муддатига қараб ушбу активлар қуйидагиларга бўлинади: 
-узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ) активлар; 
-қисқа муддатли ёки жорий (бир йилгача) активлар. 
Жорий активлар ликвидликнинг пасайиши тартибида қуйидагилардан ташкил 
топган: 
-пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари; 
-қисқа муддатли инвестициялар; 
-олинадиган счётлар; 
-товар - моддий захиралари; 
-олдиндан тўланган сарфлар (берилган бўнаклар). 
Пул маблағлари мажбуриятларни зудлик бидан тўлаш учун ишлатилиши 
мумкин бўлган турдаги маблағларни ўз ичига олади. Пул маблағларига молиявий 
муассасалардаги жорий счётдаги қолдиқлар, нақд кўпюралар, тангалар, валюталар, 
кичик кассанинг нақд пуллари ва молиявий муассасалар томонидан муддатли 
депозитлар ва муомаладан чиқариш учун қабул қилинган, субъектнинг кассасидаги 
конкрет ўтказиб бериладиган пул ҳужжатларидир (депозит счётлар ҳам пул 
маблағлари сифатида кўрилади. Оддий омонат счётлар бўйича банк муомаладан 
чиқариш ҳақида дастлабки хабарномани талаб қилиш ҳуқуқига эга, аммо бу 
ваколатни кам қўллайди. Шунинг учун омонат счётлари одатда пул маблағларига 
киритилади). Бу ўтказиладиган пул ҳужжатларига оддий чеклар, кассанинг 
ордерлари, мижознинг чеклари, пул ўтказмалари ва бошқа ҳисоблашиш воситалари 
киради. Баланснинг «Пул маблағлари» моддасидаги қолдиқ пул маблағлари 
счётларига кирадиган барча турдаги маблағларни акс эттиради. 
Пул эквивалентлари – бу пул маблағларига ўхшайдиган лекин бошқача 
туркумланадиган активлардир. Улар хазина восиқалари (хазина восиқалари – бу 
муомалага чиқарилган, кейин бир йилдан кам муддатга қайтариладиган 
ҳукуматнинг фоизсиз мажбуриятларидир. Улар чегирма билан сотилади ва ўз 


вақтида тўланади. Тўлаш қиймати билан чиқарилиш қиймати ўртасидаги фарқ 
харидорнинг фоиз даромади бўлади. Хазина восиқалари бир йил ичида ва ундан 
ортиқ муддатда тўланадиган ҳукуматнинг мажбуриятлари ҳисобланиб, агар улар 
жорий молиявий йил давомида тўланмаса, қисқа муддатли инвестиция сифатида 
туркумланмайди), тижорат қоғозлари (қисқа муддатли восиқалар – бу 
корпорациялар томонидан чиқарилган ўзининг қисқа муддатли пул маблағларига 
бўлган эҳтиёжларни молиялаштирувчи маблағлардир) ва депозит сертификатлардан
(тезда талаб қилиб олиш мумкин бўлмаган депозит сертификатлари ёки банк 
депозитлари, муомаладан чиқариш йўли билан тўланиши ва жазо (санкция) 
ўтказилиши мумкин) иборат. Кечиқишлар ва жарима жазо (санкция)лари пул 
эквивалентларининг пул маблағларига алмаштирилишига таъсир қилиши мумкин. 
Шунинг учун, эквивалентлар касса счётида ҳисобга олинади. Кўпинча пул 
эквивалентларини ҳисоблашиш воситаларига айлантириш эҳтиёжи йўқ (пул 
эквивалентлари молиявий ҳолатиниг ўзгариши ҳақидаги ҳисобот учун махсус 
маънога эга). Эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция счётига 
киритилади. 
Ҳисобот даврининг охирида тўлиқ олинмаган пул ўтказмалари (чеклар) пул 
маблағлари счётидаги қолдиқларидан айрилмайди. Баъзи компаниялар пул 
маблағлари счётидаги қолдиқни, чеклар тўлаш учун тақдим қилинмагунча 
камайтирмайдилар. “Пул маблағлари” счёти эркин фойдаланиш мумкин бўлмаган, 
компенсацион қолдиқ деб аталувчи, суммани ўз ичига олади. Бу қолдиқ кредит 
тўғрисидаги шартноманинг таъминоти сифатида субъект ўзининг счётида банк 
талабига биноан сақлайдиган минимал суммани кўрсатади. Ҳақиқатда бу шартнома 
нақд пулни чегаралайди ва компаниянинг ликвидлигини пасайтириши мумкин. 
Овердрафт – бу қисқа муддатли мажбурият каби ҳисобланадиган ва актив 
счётлардаги мавжуд бўлган дебет қолдиқдан юқори бўлмаган суммадаги тўловни 
амалга оширишда вужудга келадиган кредит қолдиқдир. Овердрафт, агарда банк 
томонидан тўланган омонатчи счётининг овердрфтини амалга ошираётган бўлса, 
субъектнинг ушбу банкдаги бошқа пул маблағлари счётларида ижобий қолдиқка эга 
бўлган ҳолдагина дебет ва кредит қолдиқларини ўзаро қоплаш мумкин. Бу ҳолда 
банк дебетор ва кредитор ролини бажаради. Аммо турли молиявий муассасаларнинг 
счётлари ўзаро қопланмайди. 
Кредит ресурсларидан фойдаланиш самарасини ошириш ва корхоналар 
ишларини пировард натижаларига кредит механизми таъсирини кучайтириш 
мақсадида банкларнинг корхоналар билан кредит муносабатлари кредит 
шартномалари билан расмийлаштирилади. Корхоналар банкларда ҳисоб-китоб ва 
валюта счётларидан ташқари, қатъий мақсадга белгиланган маблағларни сақлаш 
учун махсус жорий счёлар (лимитлаштирилгн чек дафтарчалари, аккредитивлар, 
махсус счётлар ва бошқалар) очишлари мумкин. 
Пул маблағлари ҳисоби бухгалтерия ҳисоби счётлар режасининг бешинчи 
бўлимидаги, ҳисоб-китоблар эса олтинчи бўлимидаги счётларда юритилади.
Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисобининг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
-пул маблағлари ва ҳисоб-китоб маомалаларини ўз вақтида ва тўғри 
ҳужжатлаштириш; 
-корхона кассасидаги нақд пул маблағлари ва қимматли қоғозларни бутлигини 
оператив, кундалик назорат қилиш, пул маблағларини қатъий белгиланган мақсадга 
сарфланишини, бюджет, банклар, ходимлар ва бошқа муассасалар билан тўғри ва ўз 


вақтида ҳисоблашишларни, мол сотиб олувчи ва мол юборувчилар билан 
шартномада белгиланган ҳисоблашиш шаклларига амал қилишни назорат қилиш; 
-қарзларни қайтариш муддатидан ўтказиб юбормслик мақсадида дебитолар ва 
кредиторлар билан олиб борилдиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида солиштириш. 
Бозор иқтисоди шароитида пул маблағини ва унинг эквивалентларини сақлаш, 
кирими ва сарфини устидан қаттиқ ва тизимли назорат ўрнатиш лозим. Чунки улар 
тез ҳаракат қиладиган ва угирланиши нисбатан осон бўлган маблағлардир. 
Шунинг учун уларни сақлаш, кирим ва сарфланишини назорат қилишнинг 
қуйидаги усулларини қўллаш мақсадга мувофиқдир: 
А. Пул маблағларининг ички назорати. 
Ички назорат тизими қуйидагиларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган 
сиёсат ва тадбирлардир: 
-активларни ҳимоя қилиш; 
-субъектнинг молиявий сиёсатини мослигини таъминлаш; 
-бухгалтерия счётларида акс эттирилган кўрсаткичларнинг ишончлилигини 
таъминлаш. 
Пул маблағлари ва активлар устидан ўрнатилган қаттиқ ички назорат тизими, 
пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг амалга оширилган баҳоланиши 
молиявий ҳисоботларидан фойдаланувчилар аниқ ва ишончли бўлиб ҳисобланади.
Пул маблағлари устидан ўрнатилган ички назорат қуйидаги вазифаларни 
бажариши керак: 
- пул маблағларини алоҳида сақлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш; 
- нақд пулга амалга оширилган барча муомалаларнинг ҳисобини юритиш; 
-
кассада фақат зарур бўлган нақд пулнинг қолдиғини сақлаш; 
-
кассадаги нақд пул қолдиғининг доимий текширув ҳисобларини амалга 
ошириш; 
-
даромад келтирмайдиган пул маблағларининг қайтарилишини таминлаш; 
-
пул маблағларини жисмоний назорат қилиш (вақти-вақти билан кассадаги 
нақд пулларни инвентаризация усули ёрдамида текшириб туриш). 
В. Пул маблағларининг келиб тушишини назорат қилиш қуйидаги тартибда 
амалга оширилади: 
Ҳамма субъектларда пул маблағларнинг тушишини кўп манбалари ва ҳар хил 
назорат муомалалари мавжуд. Амалда қуйидаги муомалалар кўпроқ ишлатилади: 
-
пул маблағларини тўлаш, нақд пулга амалга ошириладиган муомалаларни 
акс эттириш ва кассадаги қолдиқларни таққослаш бўйича мажбуриятларни 
таъминлаш. Бу тартиб ўғирликни калбаки ҳужжатлар билан беркитиш ва ўғирлик 
тавакалчилигини камайтиради; 
-
пул маблағларининг банкдаги счётларга тушишидан бошлаб, доимий ва 
тухтовсиз пул олиш учун ҳар бир алоҳида ходимга мажбуриятини белгилаш. 
Бу назорат ўз навбатида қуйидагиларни талаб этади: 
1.
Кечиктирилмаган ҳисоблашишлар, яъни ҳисоблашишларни белгиланган 
вақтда амалга ошириш; 
2.
Кечиктирилмаган ёзувлар, муомала ёзувларини ўз вақтида амалга 
ошириш; 
3.
Олинган барча пул маблағларини ўз вақтида депонентлаш, яъни тегишли 
мақсадлар ёки мажбуриятларга йўналтириш. 
Пул маблағларининг бошқарув функциясини бажариш бўйича тухтовсиз 
назоратни таъминлаш ва ёзувларни юритиш. Бу назорат, кундалик ва кассадаги нақд 


пулнинг кутилмаган ҳисоби, ички тафтиш ва кундалик олинган пул маблағлари, 
тўловлар ва қолдиқнинг кундалик ҳисоботини ўз ичига олади. 
С. Пул маблағларининг сарфини назорат қилиш тартиби қуйидагилардир: 
Кўпчилик компания ва фирмалар жуда кўп ремитентларга пул тўлайдилар. Пул 
маблағларини назорат қилиш тизими ҳар бир компания ва фирма учун айрим ишлаб 
чиқарилса ҳам қуйидаги қоидалар кўп ҳолларда умумий ҳолда қўлланилади: 
-
Пул маблағларининг харажатлари ҳақидаги ҳужжатларни юритиш бўйича 
чекларни ёзиш, имзолаш, уларни юбориш ва ёзувларни юритиш бўйича 
мажбуриятларни тақсимлаб бериш: 
-
Хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланган харажатларни кичик суммадан 
ташқари (кичик кассалар), олдиндан рақамланган чеклар билан расмийлаштириш 
(харажат ордерлар билан): 
-
Агар кичик кассанинг счётлари қўлланилса, улардан фойдаланиш бўйича 
ҳуқуқларни назорат қилиш зарур; 
-
Харажатни тасдиқловчи зарур ҳужжатлар мавжуд бўлсагина кассанинг 
чиқим ордерларини ёзиш; 
Пул маблағларини рўйхатга олиш ва расмийлаштириш устидан назорат қилиш, 
яъни кассанинг кирим ва чиқим дафтарининг ўз вақтида ва тўғри юритиш. 

Download 403,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish