3-мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби Мавзу режаси


Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш



Download 403,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/11
Sana14.06.2022
Hajmi403,19 Kb.
#669181
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-mavzu Pul mablag‘lari va hisob kitoblar hisobi

9. Банк кредитлари ва қарзга олинган маблағларни ҳисобга олиш 
Банк кредитлари корхоналарнинг қарзга оладиган маблағларининг муҳим 
манбаи бўлиб ҳисобланади. Корхоналарнинг банклар билан олиб бориладиган 
кредит - ҳисоблашиш муносабатлари ихтиёрий асосда бўлиб, иккала томонларнинг 
манфаатдорлиги асосида тузилади. Кредитлар хўжалик ҳисобида турган, мустақил 


баланси ва ўз айланма маблағларига эга бўлган корхоналарга, одатда, 
йириклаштирилган кредит объектлари учун берилади. 
Банк кредитлар қуйидаги тамойилларга қатъий амал қилиб боради: 

кредитни қайтариб бериш,

муддатлилик,

мақсадлилик,

тўловлик

таъминланганлик тамойиллари.
Банк кредитларини олиш билан боғлиқ бўлган операциялар ҳисоби 6810-
«Қисқа муддатли банк кредитлари» ва 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» 
счётларида акс эттирилади. Бу счётлар пассив бўлиб, уларнинг қолдиқлари ҳисобот 
даври бошига қайтарилмаган қарзлар суммасини кўрсатади, дебет обороти - 
кредитни қайтарилишини, кредит обороти эса олинган кредит суммасини акс 
эттиради. 
Кредит олинганда, 
Дт 5010, 5110, 5210, 5510, 6010-счётлари,
Кт 6810 ва 7810- счётлари.
6810 ва 7810-счётларнинг дебетида кредитларни қисман ёки тўлиқ 
қайтарилиши акс эттирилиб 5110, 5210 ва 5510-счётлар билан корреспондентланади. 
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга биноан қисқа муддатли ва узоқ 
муддатли кредитдан фойдаланганлиги учун тўланадиган фоиз суммаси молиявий 
фаолият бўйича харажатга ўтказилади.
Демак кредитдан фойдаланганлиги учун ҳисобланган фоиз суммасига, 
Дт 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти,
Кт 6920-«Ҳисобланган фоизлар» счёти. 
Фоиз суммаси банк муассасаларига ўтказиб берилганда
Дт 6920-«Ҳисобланган фоизлар» счёти,
Кт 5110-«Ҳисоб - китоб» счёти. 
Банк кредитларининг аналитик ҳисоби кредит турлари ва кредит берган 
банклар ва алоҳида муддатида қайтарилмаган кредитлар бўйича юритилади. Банк 
кредитларининг ҳисоби 4- журнал - ордерда олиб борилади. 
Корхоналарда ишчи ва хизматчиларга якка уй - жой қуриш, далабоғ уйларини 
қуриш, ишчи ва хизматчиларга кредитга сотилган товарлар бўйича савдо 
ташкилотлари билан ҳисоб - китоб қилиш учун банклардан кредит олиш кенг 
ривожланмоқда. Бу операциялар бўйича ходимлар билан олиб бориладиган ҳисоб - 
китоблар 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи» ва 4720-
«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи» счётларида юритилади. Бу счётлар 
актив бўлиб, дебетида ходимларга берилган қарзлар, кредитида ушбу қарзларнинг 
қайтарилиши акс эттирилади. Бу операциялар қуйидаги ёзувлар билан 
расмийлаштирилади: 
Кредитга сотилган товарлар бўйича топшириқ - мажбуриятни тўлаш учун 
банкдан кредит олинди,
Дт 4710-«Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи»,
Кт 6810 ёки 7810-счёти. 
Ишчи ва хизматчилар кредитга олинган товарлар бўйича ўз қарзларини 
қайтарганда,
Дт 5010 ёки 6710,
Кт 4710-счёти. 


Кредитга сотилган товарлар бўйича банклардан олинган қарз айтарилганда,
Дт 6810 ёки 7810,
Кт 5110-«Ҳисоб - китоб счёти» счёти. 
Ишчи ва хизматчиларга уй-жой қурилиши, далабоғ қурилиши учун банклардан 
кредит олинганда,
Дт 5010 ёки 5110,
Кт 6810 ёки 7810-счёти. 
Ишчи ва хизматчиларга уй-жой қурилиши ва далабоғ уйларини қуриш учун 
кредит берилганда,
Дт 4720-«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи»,
Кт 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 
счётлари. Ушбу қарзлар қайтарилганда,
Дт 5010 ёки 6710,
Кт 4720-счёт.
Банкдан олинган қарз тўланганда, Дт 6810 ёки 7810, Кт 5110-счёт. 
Юқорида айтиб ўтилган кредитлардан ташқари, ишчи ва хизматчиларга 
фоизсиз кредитлар ҳам берилиши мумкин. Бу кредитлар қурилиш, капитал 
таъмирлаш, уй-жойларини кенгайтириш уй-рўзғорлари билан таъминланиш учун 
корхонанинг бўш маблағлари ҳисобидан берилади. Бундай кредитлар берилганда 
қуйидагича бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:
Дт 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзи»,
Кт 5010 ёки 5110-счёт. Ушбу кредитлар қайтарилганда аксинча 
расмийлаштирилади. 
Корхоналар бошқа корхона ва ташкилотлардан қарз олиши мумкин. Қайтариш 
муддатига қараб бу кредитлар қисқа муддатли (бир йилгача муддатга) ва узоқ 
муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин. Корхонанинг қарз 
берувчилар билан бўладиган ҳисоб-китоб операциялари 6820-«Қисқа муддатли 
қарзлар» ва 7820-«Узоқ муддатли қарзлар» счётларида ҳисобга олинади. 
Бу счётлар пассив бўлиб, мамлакат ичидаги ва хориждаги қарз берувчилардан 
давлат ва хорижий валюталарда олинган кредитлар ва бошқа жалб қилинган 
маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш 
учун тайинланган.
Бундай қарзлар олинган вақтда
Дт 5110, 5210 – счётлар, 
Кт 6820 ва 7820-счётлари. Бундай қарзлар қайтарилганда аксинча проводкалар 
берилади. Корхона томонидан қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар, 
хусусан акциялар, облигациялар чиқариб сотиш йўли билан четдан маблағлар жалб 
қилиш, шунингдек берилган векселлар бўйича қарзлар билан боғлиқ бўлган 
операциялар 6830-«Тўланадиган облигациялар», 6840-«Тўланадиган 
векселлар», 7830-«Тўланадиган облигациялар» ва 7840- «Тўланадиган 
векселлар» счётларида ҳисобга олинади. Бу счётлар пассив бўлиб қисқа муддатли 
қимматли қоғозлар чиқариб сотилса ёки векселлар берилса,
Дт Пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар, 
Кт 6830 ёки 6840- счётлар.
Қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига 
Дт 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти, 
Кт 6920-«Ҳисобланган фоизлар» счёти. 
Ушбу фоизлар тўланса


Дт 6920- счёти, 
Кт 5010, 5110- счётлари. 

Download 403,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish