3-мавзу. Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби Мавзу режаси


Солиқ бўйича операцияларни ҳисоб олиш



Download 403,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/11
Sana14.06.2022
Hajmi403,19 Kb.
#669181
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6-mavzu Pul mablag‘lari va hisob kitoblar hisobi

10. Солиқ бўйича операцияларни ҳисоб олиш 
2004 йилнинг 1 январидан мулк шаклидан қатъий назар барча хўжалик 
юритувчи субъектларда қўлланиладиган янги счётлар режасида бюджет билан олиб 
бориладиган операцияларни ҳисобга олиб бориш учун 11 та балансли ва 2 та 
балансдан ташқари счётлар белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:
Балансли счётлар: 
0950-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи»;
3210-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи»; 
4410-«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари»;
6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»;
6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича мажбуриятлар»;
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;
7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган 
мажбуриятлар»;
7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар»;
8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»;
9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»;
9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» 
счётларни ўз ичига олади. 
Балансдан ташқари счётларга эса:
012-«Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат» 
013- «Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)» счётлар киради.
0950-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи» 
счётида ҳисобот даврида тўланадиган солиқнинг кечиктирилган қисми ҳисобга 
олинади. Шу билан бирга ушбу сумма балансдан ташқари 012- «Келгуси даврларда 
солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счётнинг киримига ёзиб 
қўйилади. Ҳисобот даври охирида ушбу сумма солиққа тортиладиган базага қўшиб 
даромад (фойда) солиғига тортилади.
4410-«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётида бўнак 
солиқ суммалари, хусусан, харид қилинган хом ашё, материаллар, ярим тайғр 
маҳсулотлар ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича ҳисоблашиш 
ҳужжатларида алоҳида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисобга 
олинади. 
Бухгалтерия ҳисобида 4410- «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак 
тўловлари» счётидан чиқариш операцияси қуйидаги бухгалтерия ҳисоби ёзуви 
билан расмийлаштирилади: материал ресурслари, товарлар, ишлар ва ҳизматларга 
тегишли ҚҚС суммаси қарз суришишга (зачетга) қабул қилинганда:
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»,
Кт 4410-«Солиқлар бўйича бўнак тўловлари» счёти. 
Бюджетга солиқ тўлашдан берилган имтиёзлар янги счётлар Режаси бўйича 
8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» счётида ҳисобга олинади. 
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар даромад (фойда)дан ажратма солиғидан 
қонунчиликка биноан вақтинчалик имтиёзларга ага бўлиши мумкин. Бундай 


вақтларда умумий белгиланган тартибда ҳисобланган даромад (фойда)дан ажратма 
солиғи суммасига қуйидагича ёзув расмийлаштирилади:
Дт 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»,
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счёти бўйича очилган «Даромад 
(фойда) солиғи бўйича имтиёзлар» счёти. 
Ушбу ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга ўтказилмайди, балки мақсадли 
фойдаланиш учун берилган солиқ имтиёзлари счётига ўтказилади:
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счёти бўйича очилган «Даромад 
(фойда) солиғи бўйича имтиёзлар»,
Кт 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счёти. 
8840 – счётда ҳисобга олинадиган қонунчилик бўйича солиқлардан озод қилиш 
натижасида ҳосил бўлган сумма, агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса, кўрсатилган 
давр охирида, бошқа ҳолларда эса ҳар йили қуйидаги ҳисобдан чиқарилади:
Дт 8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»,
Кт 8520-«Резерв капитали» счёти. 
Мақсадли фойдаланиш учун резерв капиталига ўтказилган маблағдан хўжалик 
юритувчи субъектлар ўзларининг моддий-техника ва ижтимоий базасини 
мустаҳкамлаш, 
шунингдек 
ходимларни 
моддий 
рағбатлантириш 
учун 
фойдаланганда 8520- «Резерв капитали» счёти дебетланиб тайинланишига қараб 
тегишли счётлар кредитланади. 
7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган 
мажбуриятлар» счётида қонунчиликка биноан ваклотли ҳукумат органлари қарори 
билан тўлашни бир неча йилга узайтиришга рўхсат этилган солиқ ва мажбурий 
тўловлар бўйича бюджет олдидиги узоқ муддатли қарз акс эттирилади. 
Масалан, корхонага қонунчиликка биноан ваколати ҳуқуқий органлари қарори 
билан солиқ тўлашни бир неча йилга узайтиришга рўхсат этилган бўлса, қуйидагича 
ёзув билан расмийлаштирилади:
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»,
Кт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли 
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти. 
Шунингдек бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлаш муддати бир неча йилга 
кечиктирилган ҳолларда. 
Дт 6510-«Суғурта бўйича тўловлар»,
Дт 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счётлар, 
Кт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли 
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти. 
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган 
мажбуриятларнинг жорий йилда тўланадиган қисми қуйидаги акс эттирилади:
Дт 7240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли 
кечиктирилган мажбуриятлар»,
Кт 6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли 
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти. 
Бундай суммани жорий йилда бюджетга ўтказиш ҳисобланганда 
Дт 6240-«Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли 
кечиктирилган мажбуриятлар» счёти, 
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
Кт 6510-«Суғурта бўйича тўловлар»,
Кт 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» счётлари. 


Ушбу сумма бюджетга ёки суғурта органларига ўтказиб берилганда 
Дт 6410, 6510 ва 6520-счётлар, 
Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» . 
7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счётида вақтинчалик фарқларнинг 
мавжудлиги туфайли вужудга келадиган кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
суммаси акс эттирилади. 
Даромад (фойда) солиғи бўйича харажат ҳисоб даромадидан ҳисоблаб 
топилади, тўланадиган даромад (фойда) солиғи эса солиққа тортиладиган даромад 
(фойда)дан ҳисоблаб топилади. Ҳисоб даромади (фойдаси) ва солиққа тортиладиган 
даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқни аниқлашдаги ёндошишлар орасидаги 
фарқи молиявий ҳисоботда инобатга олиниши керак. 
Корхонанинг ҳисоб сиёсатига биноан ҳисоб маълумотлари бўйича аниқланган 
даромад (фойда) солиғи даромад олиш мобойнида корхона томонидан қилинган 
харажат деб қаралади ва у тегишли даромад ва харажатлар қайси даврда вужудга 
келган бўлса, шу даврда ҳисобланади ҳам корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти 
натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан 
ҳисоблаб топилган даромад (фойда) солиғи харажати билан солиққа тортиладиган 
даромаддан ҳисоблаб топилган тўлашга тегишли даромад (фойда) солиғи орасидаги 
фарқ вақтинчалик фарқ сифатида ҳисобга олиниб 7250-«Вақтинчалик фарқлар 
бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли 
мажбуриятлар» счётининг кредитида қуйидаги акс эттирилади:
Дт 9810- «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»,
Кт 7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счёти. 
Ҳар йили даромад (фойда) солиғи бўйича кечиктирилган мажбуриятларнинг 
бир қисми даромад (фойда) солиғи бўйича кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий 
қисмидек 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) 
солиғи бўйича мажбуриятлар» счётида қуйидаги акс эттирилади:
Дт 7250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар»,
Кт 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича мажбуриятлар» счёти. 
Бундай суммани жорий йилда бюджетга ўтказиш ҳисобланганда 
Дт 6250-«Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи 
бўйича мажбуриятлар» счёти, 
Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти. 
Ушбу сумма бюджетга ўтказиб берилса, 
Дт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти, 
Кт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти». 
Ҳисобот даври тугагач йилик молиявий ҳисобот тузишда 9810-«Даромад 
(фойда) солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан ҳисобланган бошқа 
солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётларининг дебетида ҳисобга олинган 
солиқлар суммаси 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига ўтказилади:
Дт 9910-«Якуний молиявий натижа»,
Кт 9810-«Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан 
ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётлари. 


Демак, даромад (фойда) солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) суммасидан 
даромад (фойда) солиғини (9810-счёти) ва фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва 
йиғимлар (9820-счёти) суммасини айриб ташлагандан сўнг ҳисобот даврининг соф 
фойдаси (зарари) чиқади ва у молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сонли 
шакл)нинг 270-сатрида кўрсатилади. 

Download 403,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish