3. Ижодий топшириқлар
Ўқув материалларини ўзлаштиришда таълим олувчини фаол ҳаракатга ундайдиган омил – ўқув топшириқлари ҳисобланади. Ўқув топшириқлари – ўрганилаётган мавзу бўйича талабалар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар даражасини аниқлашга хизмат қиладиган таълимий вазифалар йиғиндиси.
Шу сабабли ўқув топшириқларини тўғри шакллантириш мақсадга мувофиқ санала-ди. Педагогика ОТМда таҳсил олаётган талабалар ўқув топшириқларини тўғри шакллан-тириш кўникма, малакаларига эга бўлиши зарур.
Ижодий топшириқ – белгиланган шартлар ва номаълум маълумотлар билан бирга-ликда талабаларга ўзларининг шахсий салоҳиятларини руёбга чиқариш ва зарур ўқув натижаларини олиш учун мустақил ижодий фаолият бўйича бериладиган ўқув маълумот-ларини ташкил этиш шаклидир.
Ижодий топшириқларни қўйидагича таснифлаш мумкин: когнитив (билиш), креатив (ижодий), ташкилий-фаолиятли.
1. Когнитив топшириқлар талабаларнинг билиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган: саволлар бериш малакаси, дунёни ҳис қилиш малакаси, тажриба ва экспериментларни ўтказиш, вокеликларнинг пайдо сабабларини аниқлаш.
2. Креатив топшириқлар шахснинг ижодий характерга эга хусусиятларни шакллан-тиришни таъминлайди: башорат қилиш, зиддиятларга сезгирлик, мослашувчанлик, тасав-вур қилиш, янгисини кашф этиш қобилияти.
3. Ташкилий-фаолиятли топширқлар ўзининг ўқув фаолияти мақсадларини анг-лаш ва ифода этишни, ўқишдаги ўсишини ташкил этишни, ўзининг таълим олиш нати-жаларини тушуниш малакасини, гуруҳдаги бошқа ўқувчиларнинг таълим натижаларини баҳолаш ва шарҳлаш қобилиятини шакллантиради.
Ижодий топшириқлар ўқув предметининг асосий мавзулари ва талабанинг ижодий фаолияти билан боғлиқликда бўйича ишлаб чиқилади. Талаба мавзуни ўрганиб, муайян ички шароитларда олган билимини қўллаш бўйича керакли вазифаларини бажариб бўлгач ва муаммо ёки амалий вазиятларни ҳал қилишда ижодий ёндашувни фойдаланса, ижодий топшириқлар таклиф этилади.
Педагогик фаолиятда ижодкорлик инсон фаолиятини ўзгартириши ҳисобланади. Унинг асосий хусусиятларига қуйидагилардир: янгини яратиш ёки маълум нарсани та-комиллаштириш; маҳсулот ёки унинг натижаларининг ўзига хослиги, такрорланмаслиги; ижод ва доимий ўзини ривожлантиришнинг ўзаро алоқадорлиги.
Ўқув жараёнида ижодий топшириқлардан фойдаланиш талабада биринчи навбатда ихтиёрий равишда қизиқиш уйғотади, кейинчалик фанни чуқур ўрганишга ўтади. Талабаларнинг ижодий ишлари муайян муаммоларни мустақил ўрганиш ва унинг ечимини ўз ичига олган топшириқлар деб ҳисобланади.
Талабаларни ўқитиш жараёнида ижодий ишлардан фойдаланишни М.А.Данилов томонидан ишлаб чиқилган умумий талабларга таяниш мақсадга мувофиқ бўлади:
- ўқув предмети мазмунининг тизими ва мантиғини акс эттириши керак;
- болаларнинг ривожланишига реал шароит яратиш учун мавжуд ривожланиш ва ўқитиш даражасини ҳисобга олиши керак;
- интеллектуал ривожланиш ва ижодий жараёнларга оид маълумотларни ўз ичига олиши керак;
- бу вазифаларни бажариш учун ижобий мотивация яратиш керак.
Топшириқларнинг мазмуни ва ҳажми ўқув дастуридаги ўрганиладиган мавзунинг мақсадлари, вазифалари, ишнинг бажарилиши ҳамда билим ва кўникмаларни эгаллашнинг ёрдамчи воситаларини жалб қилиш имконияти билан белгиланади. Ижодий топшириқлар ўқитувчининг маъруза ва семинар машғулотларида янги материални тушунтирганидан кейин бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |