Интерфаол ўқитишнинг моҳияти ўқув жараёнини шундай ташкил этадики, унда барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар.
Интерфаол таълим – бу таълимдаги чуқурлаштирилган мулоқот. Ҳозирги давр тала-бидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялайдиган, ўзи мустақил изланиб, билимларни эгаллайдиган даражага олиб чиқиш асосий вазифа ҳисобланади.
Ўқитувчи интерфаол таълим ёрдамида талабаларнинг қобилиятларини ривожланти-риш, мустақиллик, ўз-ўзини назорат, ўз-ўзини бошқариш, самарали суҳбат олиб бориш, тенгдошлари билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, мустақил, ижо-дий, танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни илгари суриш, фикр-мулоҳазаларини эркин баён қилиш, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, муаммонинг ечимини топишга интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа олиш каби сифатларни шакллантиришга муваффақ бўлади. Энг муҳими, интерфаол таълим технологиясини қўллаш орқали ўқитувчи талаба-ларнинг аниқ таълимий мақсадга эришиш йўлида ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат-ларини ташкил этиш, йўналтириш, бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш орқали холис баҳолаш имкониятини қўлга киритади.
Ўқитишнинг интерфаол услублари дейилганда биринчи навбатда талабанинг ўқув жараёнини фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган инновацион педагогик услублар мажмуи ва техник воситалар тизими тушунилади. Интерфаол услубдаги машғулотда талаба берилаётган маълумотларни тинглаши, ўқиши, кўриши, ёзиб бориши, мавзу бўйича саволлар бериши, ўз фикрини эркин баён этиши, амалий топшириқларни бажариши ва ўзининг ҳаётий тажрибаси билан боғлаб, мавзу бўйича назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилиши лозим.
Қуйида ўқитишнинг интерфаол услубларини айримлари тўғрисида маълумотлар келтирамиз:
Маъруза-мунозара. Бу интерфаол ўқитишнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобла-нади ва талабаларнинг ушбу мавзу бўйича турли хил билим даражаси ва тажрибалари асо-сида ўрганиладиган масалага қандай ёндошиши кўзда тутилади. Бунда ўқитувчи муҳокама учун муаммоли саволни ёки ҳаётдаги аниқ бир вазиятни белгилаб, ўртага ташлайди.
Маъруза-анжуман. Талабаларга маъруза мавзулари олдиндан белгилаб берилади. Талабалар ушбу мавзу бўйича тайёрланиб, чиқиш қилишади. Мавзуни ўзлаштиришда гу-руҳнинг барча талабаларини фаол иштирокини таъминлаш мақсадида маъруза мунозара шаклида ўтказилади. Талабалар томонидан тақризчи белгиланади. Маърузачи ўз маъруза-сини тугатгач, тақризчи фикрини билдиради. Кейин гуруҳ талабалари маърузачи ва тақризчига саволлар беришади. Ушбу технологияни семинар машғулотларида қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Интерфаол ўқитиш технологияси асосида ташкил этиладиган маъруза машғулот-лари:
Do'stlaringiz bilan baham: |