3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet222/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   277
Bog'liq
ДХН

Афина ва Спартада ҳуқуқнинг асосий белгилари. Афина ва Спартанинг ҳуқуқ тизими ўхшаш бўлиб, уларда ҳуқуқнинг қадимги манбаи одат ҳисобланган. Айниқса, Спартада ёзилмаган одат ҳуқуқи муҳим ўрин тутган. Спартада ёзма қонунчиликнинг шаклланиши илотлар ва спарталикларнинг ҳуқуқий ҳолатини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ҳолда шаклланди. Бу афсонавий қонун ижодкори
Ликург номи билан боғлиқ. Унинг қонунчилиги «Ретра» деб аталган
о
ҳужжатларда келтирилган. Уша даврнинг тарихчиси Ксенофонт маълумотларига қараганда, Ликург спарталикларнинг савдо билан шуғулланишларини тақиқлаш тўғрисида қонунлар чиқарган.
Афинада милоддан аввалги 611 йилда архонт Драконт даврида биринчи ёзма қонунчилик таркиб топган. Улар бизгача етиб келмаган, у ўзининг қаттиқ жазо тизими билан машҳур бўлган. Милоддан аввалги VI асрда Солон даврида ҳам кўплаб қонунлар қабул қилинган. У ўз қонунларини 16 ёғоч тахтага ёзиб қўйдирган. Аммо бу ҳам бизгача етиб келмаган. Милоддан аввалги

  1. асрларда қонунчилик фаолияти кенгайиб, халқ мажлисининг умумий аҳамиятга эга қарорлари қонун кучига эга бўлган.

Спартада узоқ вақтларгача жамоа ер эгалиги сақланган. Милод­дан аввалги IV асрнинг биринчи ярмида уй ва ер билан боғлиқ ҳадя, васиятга оид шахсий мулк ҳуқуқлари жорий этилган. Афинада эса хусусий мулкчилик ривожланган. Улар турли даъволар билан ҳимоя қилинган. Лекин, мулк ҳуқуқи шаклланмаган. Фуқаролик ҳуқуқи ерга, қулга, иш ҳайвонларига нисбатан хусусий мулкчиликнинг ривожланганлиги билан характерланади. Шунингдек, давлат мулк- чилиги ҳам мавжуд бўлиб, унинг объекти турли ашёлар бўлган.
Спартада мажбурият ҳуқуқи унча ривожланмаган, Афинада эса мажбуриятлар кенг тарқалган. Уларнинг шартномалардан ва деликт- лар (берухсат ҳаракат натижасида зарар етказиш)дан келиб чиқа- диган турлари ажратиб кўрсатилган. Жумладан, закалат, гаров, кафиллик, олди-сотди, ижара, ссуда, шахсий ижара, пудрат, қарз, омонат, шерикчилик, топшириқ, воситачилик каби шартномалар амал қилган. Кўчмас мулклар ёзма шартнома предмети бўлиши мумкин эди.
Афинада никоҳга кириш мажбурий, ажралиш эркаклар учун эркин бўлган. Бир никоҳлик оила амалда бўлган. Афинада никоҳ тузишнинг икки шакли ажратилган: куёвнинг келин отаси ёки ҳомийси билан тузадиган оддий шартномаси ва мансабдор шахслар ёки суд олдида никоҳ тузиш. Иккинчи тури меросхўрлар ёки олиб сақланган фарзандларга нисбатан амал қилган. Ота оилада жуда катта ҳокимиятга эга бўлган. Болалар ота-онасини ҳурмат қилиш, уларни қариганда боқишга мажбур бўлган.
Спартада аёллар жамият ва оилада катта мавқега эга бўлишган. Никоҳ асосан жуфт (моногомия) шаклида бўлган. Лекин, гуруҳий оила қолдиқлари ҳам сақланган. Масалан, ака-укалар битта хотинга эга бўлишган.
Афинада мерос қонуний ва васият бўйича қолдирилиши мумкин бўлган. Уғиллар бўлса қизлар меросхўр бўла олмаган. Мерос ўғиллар ўртасида тенг тақсимланган. Агар меросхўрлар бўлмаса аввал ота томон қариндошлар, сўнгра она томон қариндошлар меросга таклиф этилган. Солон давридан бошлаб васият бўйича мерос пайдо бўлган. Бунинг учун ўғли бўлмаган васият қолдирувчи соғлом бўлиши ва мустақил ҳал этиши шарт бўлган.
Афина ҳуқуқида жиноят ва жазо ибтидоий жамоа тузумининг кўпгина қолдиқларини сақлаб қолган. Жиноят фақат жабрланувчини қизиқтирган. Айблов жабрланувчи томонидан қўзғатилган ва қўл- ланган. Айбдор жарима тўлаган ёки жазоланган. Жиноятлар хусусий даъво тартибида кўрилган. Жиноят ҳуқуқида фақат давлатга қарши, динга қарши, оилага қарши, шахсга ва мулкка қарши жиноятлар турлари учун жавобгарликлар ўрнатилган. Жазоларнинг ўлим, мол- мулкни мусодара этиб мамлакатдан ҳайдаш, тан жазолари, шарманда қилиш, сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ва бошқа турлари амал қилган. Жиноят жамоат жойида содир этилса айбдор аниқ жазо­ланган, кечаси содир этилса ўлдирилган. Эҳтиёт чораси сифатида озодликдан маҳрум этиш чораси қўлланилган. Спартада ҳам шу турдаги жиноятлар ва жазолар тизими мавжуд бўлган.
Афинада суд ишларини фақат тўла ҳуқуқли фуқаролар ташаб- буси билан бошланган. Баъзи кишилар махсус хабар берувчилар - сикофонтлар вазифасини ўтаганлар ва айбловни қўллаганлар. Ало- ҳида суд органлари - махсус мансабдор шахслар фаолият кўрсатган. Суд жараёни муайян тартибга бўйсунган. Суд мажлиси судьялар- нинг яширин овоз бериш йўли орқали чиқарилган қарорлари билан тугаган.
Суд қарорлари ва ҳукмлари устидан гелиэяга апелляция тарти­бида шикоят қилиш мумкин эди. Гелиэяга, ҳатто халқ йиғинида кўрилган суд ишлари юзасидан чиқарилган қарорлар устидан ҳам апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин бўлган. Г елиэянинг қарори қатъий бўлиб, шикоятга ўрин бўлмаган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish