3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet161/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277
Bog'liq
ДХН

Мантиқий шарҳлаш – тафаккур жараёни бўлиб, ҳуқуқни талқин этаётган шахс шарҳлашнинг бошқа усулларига мурожаат этмасдан фақат мантиқ усуллари ёрдамида ҳуқуқ нормасини изоҳлаш усулидир. Бунда ҳуқуқий норманинг матнидаги ифода- лар, тушунчалар бир-бири билан ички мутаносиблиги ва манти- қий жиҳатдан узвий боғланганлигига эътибор берилиб, ҳуқуқий норманинг мазмуни аниқланади. Мантиқий усул ҳуқуқий ҳолат- ларни билишда формал ва диалектик мантиқ воситаларидан фой- даланишни тақозо этади. Бунда шарҳлашнинг объекти норматив- ҳуқуқий ҳужжат ички қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ҳисоб- ланади.Мантиқийшарҳлашнингмақсадиҳуқуқнормаларинингмазмунини мантиқ қонуниятлари ва принципларига таянган ҳолда тушунтиришдан иборатбўлади.
Мазкур шарҳлаш усули ёрдамида ҳуқуқ нормасининг маз- муни мантиқий жиҳатдан қайта шакллантирилади, тушунчаси мантиқий таҳлил қилинади. Уларнинг ҳажми, белгилари ва ало- қалари аниқланади. Ҳуқуқий қоида ҳаётий ҳолатга яқинлашти- рилади, шунингдек, ўхшаш ва қарама-қарши жиҳатлар ўрганиб чиқилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодек- сининг 30-моддасида «спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик-процессуал қонунда белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин»лиги белгиланган. Мазкур қоида талабига кўра, спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик воситала- рини суиистеъмол қилиб, ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан чекланма- са, у мантиқан муомала лаёқатига эга, деб ҳисобланади.
Тарихий-сиёсий усул – ҳуқуқ нормасини қабул килиш жараёнидаги муайян тарихий ва сиёсий шарт-шароитларни таҳлил қилиш ёрдамида шарҳлаш. Бу норматив ҳужжатни қабул қилиш мақсадини, унинг вужудга келишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятини ва жойи, вақти ва норматив ҳужжатни қўллаш амалиётини аниқлаб олишни тақозо этади.
Шарҳланаётган норманинг тарихий келиб чиқиш шартлари, яъни ҳуқуқий норма маъносининг қабул қилиниши тарихига мурожаат қилиш орқали уни ҳуқуқий тартибга солиш тизимига киритишдан кўзланган мақсад аниқланади. Шарҳлашнинг тари- хий-сиёсий усулида норматив ҳужжатнинг матни билан бирга тарихий ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасининг муҳокама қилиниши ва қабул қилиниши билан боғлиқ материал- лар, бундай ҳужжатлар чиқарилиши вақтидаги урф-одатлар, юри- дик амалиётнинг илмий шарҳлари ва бошқа шу каби қўшимча манбалардан фойдаланилади. Шарҳловчи субъект ҳаёлан ҳуқуқий норманинг ҳаётга кириб келишига сабаб бўлган тарихий шароит- ларга қайтиб, ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муҳитни ўрганиб чиқади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари учун тарихий-сиёсий шарҳлаш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, шу фао- лият давлат манфаатлари билан, уларни ҳимоя қилиш билан узвий боғлиқ. Шунинг учун қонун чиқарувчи идоранинг сиёсий мақса- дини тушуниш, унинг тарихини билиш ишнинг сифатли ва муайян мақсадга қаратилган бўлишига ёрдам беради. Шарҳлашнинг тари- хий-сиёсий усули, масалан, маъмурий, фуқаролик ёки интизомий ҳуқуқбузарлик чегарасида бўлган жиноий ишларни текширишда катта аҳамият касб этади. Терговчи ҳуқуқбузарликнинг таркибини таҳлил қилиб ва ҳуқуқий сиёсатнинг замонавий талабларини ҳисобга олиб, иш бўйича қонунлар доирасида мақсадга мувофиқ қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Шу билан у ҳуқуқий норманинг мақсадга эришишини таъминлайди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни телеологик (мақсадли) шарҳлаш уларни чиқаришдан кўзланган бевосита, яқин келажак- даги, пироварддаги мақсадларни белгилашга қаратилган бўлади.
Телеология, яъни мақсадга мувофиқлик ва ҳаётдаги мақсад- лар тўғрисидаги таълимотга мувофиқ, ҳуқуқ ва унинг айрим таркибий қисмлари тизимли ҳодиса сифатида аниқ мақсадга йўналтирилгандир.
Телеологик шарҳлаш қонун қандай мақсадни кўзлаганлиги билан боғлиқ ҳолда унинг маъносини аниқлашдир. Норма ва уни амалга оширишнинг объектив оқибатлари билан алоқаси телео- логик шарҳлашни мустақил усул сифатида ажратиб кўрсатиш учун асос бўлади. Телеологик шарҳлаш жараёнида турли қўшим- ча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, биринчи навбатда, расман талқин қилинган ҳужжатларга ҳам мурожаат қилиниши мумкин. Ҳуқуқнинг барча субъектлари телеологик шарҳлаш субъектлари бўлиши мумкин. Ҳуқуқ субъектларининг ижтимоий-ҳуқуқий онги ҳуқуқ нормасини унинг мақсади бўйича шарҳлашнинг муҳим омилиҳисобланади.
Телеологик шарҳлашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, барча билимлар ва улардан фойдаланиш усуллари норманинг бевосита мазмунидан (мақсадидан) четга чиқиш билан боғлиқ бўлади. Мазкур усулда билиш воситаси сифатида мантиқ қонун- ларидан, тизимли объектлар тўғрисидаги фан қонунларидан, мах- сус юридик билимдан, тарих ва шу кабилардан фойдаланилади.
Махсус юридик шарҳлашда махсус атамалар, қонунчиликда қўлланилган юридик техника воситалари ва қонун чиқарувчи идоранинг хоҳиш-иродасини ифодалаш усуллари таҳлил қилина- ди. Қонун чиқарувчи идоранинг ҳуқуқ нормаларида акс эттири- ладиган хоҳиш-иродаси нафақат умумий истеъмолдаги сўзлар орқали, балки махсус юридик атамалар ёрдамида ҳам ифода эти- лади. Бунда турли техник-юридик воситалар ва усуллардан фой- даланилади, ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳар хил усуллари қўл- ланилади. Шарҳловчи шахс ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини, юридик конструкцияни, тартибга солиш усули ва бошқа шу кабиларни ҳисобга олиши керак.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish