Чекланган шарҳлаш ҳуқуқий норманинг сўзда ифодаланган ва расмийлаштирилган маъноси унинг мантиқий маъноси ва мазмунидан кенг бўлган ҳолларда қўлланилади. Ўзбекистон Рес- публикаси Конституциясининг 32-моддасида «Ўзбекистон Рес- публикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқа- ришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқу- қига эга» эканликлари мустаҳкамланган. Қонун чиқарувчи идора
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари» ибораси билан фақат вояга етган, муомала лаёқатига эга шахсларни назарда тутади. Ўз-ўзидан маълумки вояга етмаган, руҳий касал шахслар бундай ҳуқуқдан фойдалана олмайдилар.
Кенгайтирилган шарҳлаш қонун нормаси матнининг маз- муни унинг мантиқий маъносидан тор бўлганда қўлланилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-мод- дасида «Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунади- лар», дейилган. Бунда қўлланилган «судья» иборасининг ҳақиқий маъноси кенг тушунилади. Қонун чиқарувчи идора «судья» ибо- раси орқали фақат судьяларни эмас, шу билан бирга халқ масла- ҳатчиларини ҳам мустақиллигини ва фақат қонунга бўйсунишини назарда тутган.
Шундай қилиб, ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш, ҳуқуқ яра- тувчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мужассамлан- ган иродасининг ҳақиқий ифодаси билан ҳуқуқий норманинг сўзда ифодаланган маъносини аниқлаш ва тушунтириш орқали, ҳуқуқнинг тўлиқ татбиқ этилишига кўмаклашади. Аҳолининг ҳуқуқий нормалар мазмунини теран англашга, уларга қатъий амал қилишга, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятнинг юқори савияда бўлишига олибкелади.
22.3. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг усуллари ва ҳажми
Ҳуқуқ нормасини шарҳлаш усуллари – бу ҳуқуқ нормасининг мазмуни ва моҳияти ҳамда унда акс этган ҳуқуқ ижодкорининг иродасини англаш имконини берадиган усул ва воситалар мажмуидир.
Шарҳлаш усуллари – шарҳловчи субъект томонидан ҳуқуқий қоидалар мазмунини аниқлантириш мақсадида, билишнинг илмий тафаккурга асосланган махсус йўлларидир.
Юридик адабиётларда шарҳлашга икки хилда: статик ва динамик ёндашув фарқланади: статик ёндашувда шарҳловчи субъект ҳуқуқнинг барқарорлигини сақлашга ҳаракат қилади; динамик ёндашувда шарҳловчи ҳуқуқнинг мазмунини ёритишда уни кўпроқ ҳаётий воқеликка яқинлаштиришга интилади.
Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари бир-бирини тўлдиради ва қўллаб- қувватлайди. Агар ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари бирга- ликда фойдаланилса, ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш жараёнида ижобий натижалар беради. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш бир қатор махсус усуллар ёрдамида амалга оширилади. Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари орқали ҳуқуқий нормаларнинг турлари ва уларнинг маз- мунини, ҳуқуқ нормасини ифодалаш тили ва ҳуқуқ нормасини ҳуқуқ тизимида тутган ўрнини тушуниб олиш мумкин.
Ҳуқуқ нормаларининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини аниқлаш учун шарҳловчи субъектлар қуйидагиларни:
ҳуқуқ нормасинингўзини;
унинг ҳуқуқий алоқаларини – ҳуқуқ нормасининг бошқа юридик қоидалар ва принциплар билан ўзароалоқаларини;
унинг ижтимоий воқелик билан бўлган бошқа алоқаларини тадқиқэтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |