3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet254/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   277
Bog'liq
ДХН

Рейхстаг - қуйи палата умумий сайлов ҳуқуқи асосида ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланган. Лекин, амалда қуйи даражадаги ҳарбий хизматчилар, мулксиз камбағаллар ва аёллардан ташқари 25 ёшга тўлган эркакларгина сайлов ҳуқуқига эга бўлган. Рейхстаг аъзолари ўз меҳнатлари учун ҳеч қандай маош ёки ҳақ олмаганлар (V бўлим, 32-модда).
Қонун чиқариш ташаббуси рейхстаг қўлида бўлиб, иттифоқ кенгаши ва император унинг қарорларини тасдиқламаслик ҳуқуқига эга бўлган. У император назорати остида бўлган. У қабул қилган бирорта ҳам қонун бундесратнинг тасдиғисиз амалга киритилмаган.
Иттифоқ кенгаши - бундесрат, юқорида айтилганидек юқори палата бўлиб, сайланмасдан балки ҳамма герман монархиялари ва эркин шаҳарларнинг вакилларидан иборат ҳолда тузиларди ва уларнинг империядаги салмоғи, ўрнини ўзида акс эттирган. Унда жами 58 та ўрин бўлиб, шунинг 17 таси Пруссияга тегишли эди. Конституцияга киритиладиган ўзгариш учун фақат 14 та қарши овоз берилса ҳам, кенгашнинг киритган таклифи қабул қилинмаган.
Бундесратга империя қонунларини ҳаётга татбиқ этиш учун зарур бўлган маъмурий буйруқлар ва инструкциялар чиқариш, император розилиги билан рейхстагни тарқатиб юбориш, ўлкалар ўртасидаги низоларни мажбурлаш чораларини, жазоларни қўллаш йўли билан ҳал этиш ваколатларига эга эди.
Армиядан полиция мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган. Умумий ҳарбий мажбурият ҳар бир немисга 7 йил, яъни 20 ёшдан 28 ёшгача қилиб белгиланган. Империяга ҳарбий ҳолат эълон қилиш ҳуқуқи берилган.
Кейинги йилларда давлат тизими ва Пруссия ҳарбий кучлари ёрдамида ҳукмрон доиралар прусслаштириш сиёсатини олиб бора- дилар. Германияда милитаризм руҳи ҳукмронлик қила бошлайди. Бюрократик-амалдорлик ҳокимияти зулми ва марказлашган полиция назорати бутун мамлакатда ҳукм суради. Германия империяси полициячи-бюрократик ярим мустабид давлатга айланган.
Кайзер (император) Германиясининг сиёсий режими.XK асрда бирлашган Германиянинг қарама-қаршиликларга тўла тарихий ривожланиши йўлида содир бўлган мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар унинг сиёсий режимида ҳам тез-тез ўзгаришлар бўлишига бевосита таъсир қилади. Бу жараёнларда Германиянинг канцлери (илгариги Пруссия министр-перзиденти) Отто фон Бисмарк алоҳида роль ўйнайди. Тарихий адабиётларда қатор қарама-қарши тушунча- лар, жумладан «юқоридан ўтказилган инқилоб», «давлат соцциализ- ми», «реакцион милитаризм», «бонапартизм» ва бошқа номлар билан белгиланган сиёсатни амалга ошириш айнан Бисмарк номи билан боғлиқ.
Дарҳақиқат, XK асрда Г ерманиянинг буржуа инқилоби таъси- рида бирлаштирилиши унинг иқтисодиётнинг, капиталистик тадбир- корликнинг, акционерлик компаниялари, банклар ва янги саноатнинг ривожланишига шароит яратади.
XK асрнинг охирги 1/3 қисми «грюндерлик» (грундер - асос солмоқ, таъсис қилмоқ) даври деб аталади. Айнан шу даврда хўжа- ликнинг деярли ҳамма соҳаларида, кўпроқ иқтисод-молия тармоқ- ларида таъсис этиш ишлари кучайиб кетган.
Умумимперия банк билетлари, ягона ўлчов ва оғирлик бирлик- лари, божхона тарифлари, патент қонунчилиги жорий қилинди. Мамлакат икки-уч ўн йилликлар давомида Европа ва дунёдаги энг илғор, саноати ривожланган давлатлардан бирига айланган.
Дастлабки даврларда тадбиркорлик ва савдонинг ривожланиши йўлидаги кўпдан-кўп тўсиқлар олиб ташланади. Умумимперия партиявий тизими ташкил қилинган, ишчи ташкилотлари ва партия нашрлари ошган.
Бу вақтда Германия сиёсий тузумида сиёсий партиялар муҳим ўрин тутади. Илк партия сифатида консерваторлар партиясини кўрсатиш мумкин. У Шарқий Пруссия йирик юнкер (йирик феодал, помешчик)ларининг, Саксония, Бранденбург ер эгаларининг манфаатини ифода этган. Бу партия 1866 йилда иттифоқ ташкил топиши вақтида қўрқиш натижасида ажралишга учрайди. Бир қисми ажралиб чиқиб, ўзининг эски номини сақлаб қолади. Бу ярим мутлақ монархия тарафдори бўлган. У ўз вақтининг ҳукмрон партияси ҳисобланиб, давлат бошқарувидаги муҳим вазифаларда ишлаб келганлар. Уларнинг таъсири Пруссияда кучлироқ бўлиб, Пруссия ландтаги уларнинг таянчи эди.
Консерваторларнинг бўлиниб кетган бир қисми ўзларининг империя партияси ёки эркин консерваторлар партиясини тузади. Унга капиталистик ривожланиш йўлида бораётган йирик ер эгалари ва баъзи йирик саноат магнатлари (Крупп, фон Кардорф, фон Штурм ва бошқ.) кирган. Улар Бисмарк ва империя сўзини қўллаб- қувватлаганлар. У Бисмаркнинг таянчи сифатида роль ўйнаган.
Бисмаркнинг яна бир таянчи миллий-либерал партия бўлиб, бу партия 1867 йилдаёқ прогрессив партиядан ажралиб чиққан. У мамлакат саноатини ривожлантириш ва фаол империалистик мус- тамлака сиёсатини олиб бориш тарафдори бўлган. Бу партия ҳуку- матнинг милитаризм ва қуролларни янада кўпайтириш сиёсатини қўлла-қувватлаган. Миллий-либераллар 1870 йилларда консерватор- лар билан янги ислоҳотларга қарши туриш йўлида ҳамкорликка киришадилар.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish