ТАССРнинг ташкил топиши ва сиёсий тузуми. 1917 йил мартда Тошкент темир йўл ишчилари, Тошкент гарнизони солдатлари ва мусулмон ишчи депутатлари советлари ва деҳқон депутатлари советлари ташкил этилди.
йил 31 мартда Тошкент ишчи ва солдат депутатлари совети генерал-губернатор Куропаткин ва унинг ёрдамчисини лавозимдан четлатади. Генерал губернаторлик эса муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитети деб ўзгартирилади. 1917 йил 7-апрелдан бошлаб комитет ўз мажбуриятларини бажаришга киришади.
йил 7-15 апрелда Туркистон ишчи, солдат депутатлари советларининг I ўлка съезди бўлиб ўтади. Сезд муваққат ҳукуматни
о
тузишни ёқлаб чиқади ҳамда солдат ва ишчи депутатларининг Улка совети сайланади. Вилоят ва уездларда ҳарбий губернатор ва уезд бошлиқлари муваққат ҳукуматнинг ижроия комитетлари билан алмаштирилади. Самарқанд ва Фарғонада бу комитетлар «Жамоат хавфсизлигини сақлаш комитети» деб аталган.
йил 28 октябрда ўлкани бошқариш мақсадида 9 кишидан иборат Туркистон ижро қўмитаси тузилади. Унинг қошида 22 кишидан иборат доимий кенгаш мавжуд бўлиб, унинг функциялари аниқ белгиланмаган.
йил 2 ноябрда Туркистон ўлка кенгаши ўз йиғилишини ўтказади ва унда 9 та ташкилотдан 30 вакил иштирок этади.
Ишчи ва солдат депутатларининг III ўлка съезди 1917 йил 15 ноябрда очилди ва у томонидан резолюция қабул қилинди. Резолюцияга кўра ўлкада олий ҳокимият органи 15 та аъзодан иборат Халқ комиссарлари совети деб аталувчи ишчи, солдат ва деҳқонлар депутатларининг ўлка кенгаши ҳисобланган. Кенгаш ишчи, солдат ва деҳқон депутатларининг съезди ва мусулмон ишчи- меҳнаткаш ташкилотлари олдида жавобгар бўлган. Халқ комиссарлари советининг президиуми мавжуд бўлиб, у раис, ўринбосарлар ва котибдан иборат бўлган. 1917 йил 8 декабрда Халқ комиссарлари совети девонхонаси ташкил этилган.
Уз ваколати бўйича Халқ комиссарлари совети таркибидаги Халқ комиссарлари халқ хўжалигининг йўл, почта ва телеграф, адлия, халқ маорифи, озиқ-овқат, сувдан фойдаланиш, фуқаро- маъмурий қисм, молия, ташқи ишлар, ҳарбий ишлар, савдо ва саноат ишлари бўйича, меҳнат, халқ соғлиғини сақлаш ва деҳқончилик соҳаларини бошқарган. Халқ комиссарлари ўз фаолияти давомида Халқ комиссарлари совети олдида жавобгар ҳисобланган.
йил 12 декабрда ХКС буйруқ чиқариб, унда Россия судлар тўғрисидаги декрети матни эълон қилинди. Эски судлар бекор қилинди ва ўрнига янги совет судлари ташкил этилди. Контре- волюция, саботаж, спекуляция жиноятларини кўрувчи трибуналлар ҳам жорий этилди. Ишчи милициялари тўғрисида НКВД қарор чиқарди. Уларнинг вазифаси тартибни ҳимоя қилиш, фуқароларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини таъминлашдан иборат деб белгиланди. 1918 йил март ойидан Фавқулодда комиссия (ЧК) ташкил этилди.
йил 20 апрелда У ўлка съезди томонидан Россия федерациясининг «Туркистон Совет республикаси тўғрисида Низомнома (Конституция)» қабул қилинди. Унга кўра олий қонунчилик органи бўлиб Туркистон ишчи, солдат, деҳқон ва мусулмон-деҳқонлари депутатлари съезди, съездлар оралиғидаги даврда эса Марказий ижроия қўмитаси олий ҳокимият органи ҳисобланган. Марказий ижроия қўмитаси таркиби 36 нафар аъзодан иборат бўлди. Халқ комиссарлари совети - давлат бошқарув органи қилиб ўзгартирилди.
Улкага Россия Федерациясининг Мухтор республикаси мақоми берилди. Конституция орқали янги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тузумни мустаҳкамлаш зарур эди. Туркистон АССРнинг 1918 йилги Конституцияси Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган махсус Конституцион ромиссия томонидан тузилиб, Туркистон советларининг У съездида муҳокама этилди. Мазкур съезд 1918 йил 15 октябрда ТАССРнинг конституциясини тасдиқлади.
Лекин, ушбу Конституция марказ томонидан тасдиқланмади. Россия коммунистик болшевиклар партиясининг фикрича, Туркистон ўлкаси Россия федерацияси доирасида мухтор республика бўлиб қолиши керак эди.
Россия коммунистик (большевиклар) партияси Марказий Комитетининг сиёсий бюроси томонидан қабул қилинган Туркистон Республикаси тўғрисидаги барча конституциявий ҳужжатларда уни Россия таркибида автоном республика шаклида сақлаш ғояси ёқлаб чиқилган. Туркистон ўлкаси мустамлакачиликнинг янги «совет» кўриниши билан чирмаб олинган.
Конституция олти бўлим ва 60 параграфдан иборат эди. Асосий Қонуннинг дастлабки иккита бўлими (1-бўлими «Меҳнаткаш ва эксплуатация қилинувчи халқ ҳуқуқлари Декларацияси», 2-бўлими «РСФСР Конституциясининг асосий ҳолатлари») раҳбар моддалар сифатида РСФСРнинг 1918 йилги Конституциясидан тўлиқ кўчириб олинганди.
Туркистон халқи ўз Советларининг V съезди орқали ўзлари эгаллаб турган вилоятларни Россия Федерациясининг Туркистон Мухтор Республикаси деб эълон қилди. 1920 йилги конституция қабул қилингунча ТАССР таркибида Сирдарё, Еттисув, Фарғона, Каспий орти, Самарқанд вилоятлари бўлган. Конституция Туркистон ўлкасининг марказдан узоқлиги, ҳудудининг кенглиги, этнографик, топографик ва турмуш шароитларини ҳисобга олиб Туркистон республикасининг қатор мустақил ҳуқуқларини ўрнатган.
Конституцияга кўра бутун ҳокимият ишчи, солдат ва деҳқон Советларнинг Туркистон съездига тегишли эди. Унда 25 минг аҳолидан бир нафар депутат сайланган. Умумтуркистон съезди йилда икки мартадан кам бўлмаган миқдорда чақирилиши керак эди. Марказий ижроия қўмитаси съездлар орасида иш олиб борган. Марказий ижроия қўмитаси 75 нафар аъзодан иборат бўлган. Унинг ташкил этилган Президиуми ўрнида кейинчалик катта ва кичик Президиумлар ташкил этилган.
ТАССРнинг 1918 йилги Конституцияси қуйидаги Халқ комиссарликларини ўрнатган: 1) ташқи ишлар; 2) ҳарбий ишлар; 3) ички ишлар; 4) адлия; 5) меҳнат ва ижтимоий таъминот; 6) маориф; 7) почта ва телеграф; 8) молия; 9) темир йўл; 10) деҳқончилик; 11) озиқ-овқат; 12) давлат назорати; 13) миллатлар ишлари; 14) соғлиқни сақлаш; 15) Халқ хўжалиги марказий кенгаши.
Республикада маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлиб, ишчи, солдат ва деҳқон депутатларнинг Советлари ҳисобланган. Вилоятлар уезд, волост, шаҳар, қишлоқ ва овулларга бўлинган. Вилоят советлари 25 кишидан иборат бўлган ижро қўмиталарини сайлаганлар. Волост съездлари 10000 аҳолидан 1 депутатни, шаҳар советлари ва фабрика-завод посёлкалари 2000 аҳолидан 1 депутатни делегат қилиб жўнатишган. Съездлар орасида вилоят ижро қўмитаси давлат ҳокимият органи бўлган. Доимий ишлаш учун вилоят ижро қўмитасининг Президиуми 3-5 кишидан иборат тузилган. Туман ва шаҳар ижро қўмиталари ҳам тузилган бўлиб, улар назорат ва ревизия қилиш, кенгашларни тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлган.
Уезд съездларига шаҳар ва қишлоқ съездлари томонидан депутатлар 2000 аҳолидан 1 депутат, волост съездларига қишлоқ советлари томонидан 10 совет аъзосидан 1 депутат миқдорида сайланган. 1920 йилги Конституцияга кўра, уезд съездларига 1000 аҳолидан 1 депутат миқдорида, ишчи посёлкалари эса 200 аҳолидан
депутат миқдорида сайланган. Уезд, шаҳар советлари ўзларининг ижро қўмиталари ва бўлимларига эга бўлиб, қишлоқ ва овул ижро қўмиталари бўлимларига эга бўлмаган.
йилда Марказий ижроия қўмитаси «Турк республикасининг мусулмон халқ судлари тўғрисида Низом» қабул қилади. Унга биноан мусулмон судлари яна қайтадан тикланди. Улар таркибига сайланадиган халқ судлари кириб, аҳоли томонидан 1 йил муддатга сайланган. Судлар шариат қонунларига асосланиб иш кўришган. Агарда ҳукмлар совет қонунларига зид бўлса, у бекор қилинган.
Туркистон АССРнинг янги конституцияси 1920 йил 24 сен- тябрда ТАССР Советларининг IX съездида қабул қилинди. У
йил 14 сентябрда РСФСР БМИҚ томонидан тасдиқланган «РСФСРнинг автоном қисми сифатида Туркистон Совет Социа- листик Республикаси тўғрисида»ги қарорига мос ҳолда яратилган. Конституциянинг тузилиши 6 бўлим, 20 боб, 109 моддадан иборат бўлиб, 1918 йилги Конституциядан деярли фарқ қилмаган.
ТАССР ва РСФСРнинг ўзаро муносабатлари Конституциянинг
бўлимида ўз аксини топганди. Бу бўлимда ҳам 1920 йил 14 сентябрда РСФСР БМИҚ томонидан тасдиқланган «РСФСРнинг автоном қисми сифатида Туркистон Совет Социалистик Республикаси тўғрисида»ги қарори матн бўйича акс эттирилган. Умуман олганда, Мазкур 1920 йилги Конституция Россия коммунистик партияси раҳбарларининг мақсадига мос келган ва Москва томонидан тасдиқланган. Шу тариқа Туркистон ўлкаси ўзининг кўзга кўринмас суверен ҳуқуқларидан маҳрум этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |