3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet253/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   277
Bog'liq
ДХН

Конституцияга кўра Иттифоқ Президенти лавозими Пруссия қиролига топширилади, қирол иттифоқ канцлерини тайинлаш ва ҳарбий қўмондонликни бажариш ҳуқуқига эга бўлди. У рейхстаг ва Иттифоқ кенгашини чақириш ва тарқатиб юбориш учун фавқулодда ҳуқуққа эга бўлади. Қонунларни тасдиқлаш ҳам унинг ваколатига кирган.
Иттифоқ парламенти - рейхстаг бўлиб, у вакиллик органи сифатида сайланган. Барча давлатларнинг вакилларидан иборат Иттифоқ кенгаши жорий этилган. Ягона иттифоқ министри фақат иттифоқ канцлери ҳисобланади. Канцлер рейхстаг олдида эмас, Иттифоқ Президенти олдида жавобгар эди. Қолган бошқарма (министрлик)лар стат-секретарлар томонидан бошқарилган.
Г ерманиянинг бирлаштирилиши натижасида ягона ички тартиб қоидалар жорий этилган. Бисмарк Германия номи остида Пруссия ҳукмронлигини кучайтиришга, немис ерларини прусслаштиришга ҳаракат қилиши натижасида жанубий герман давлатларини қарши- лиги юзага келган. Шу билан бирга, Франция ҳам Г ерман давлатлари тарқоқлигини сақлаш тарафдори бўлганлиги сабабли, Бисмарк ундан ўч олишга ҳаракат қилади. Оқибатда 1871 йилда Франция-Пруссия уруши вужудга келади ва Франция енгилган.
Худди шу давр оралиғида жанубий герман давлатлари (Бадан, Бавария, Вюртенбург, Гессен-Дармштадт) билан Шимолий Герман иттифоқи ўртасида «мудофаа шартномалари»тузилади. Ушбу шартномаларнинг тузилишининг оқибати уларнинг янги иттифоққа

  • 1871 йил қайта тузилган Германия империясига киришларига ҳуқуқий асос бўлиб қолади. Шу тариқа уруш даврида Германияни бирлаштириш охирига етказилган.

  1. йил 18 январда Пруссия қироли Версал саройида Вильгелм I номи билан «Герман императори» деб эълон қилинади. Германия Пруссия гегемонлиги остида бирлаштирилади. Бундан кейинги даврда Германия сиёсий тузуми тузумида янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида муайян ўзгаришлар амалга оширилган.

  1. . XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида Германияда сиёсий тузумнинг ўзгариши

Германия империясининг 1871 йилги Конституцияси. 1871 йил 16 апрелда Таъсис рейхстаги умумгерман Конституциясини қабул қилди. Унда олдинги даврларда қабул қилинган барча ҳуқуқий ҳужжатлар инобатга олинган.
Империя ўз моҳиятига кўра иттифоқчилар давлати ҳисобланган. Унинг таркибига қирол ва княз сулолалари бошқарувидаги 22 та монархия ва 3 та эркин шаҳар кирган. Германияга қўшиб олинган Элзас-Лотарингия ҳудуди империяга ҳоким (штатгелтер) томонидан идора этиладиган махсус империя провинцияси бўлиб киритилган.
Аъзоларнинг айримлари ўз Конституцияси, ландтаг - вакиллик муассасаларини сақлаб қолади. Давлат функцияларининг маълум бир қисми, яъни черков ишлари, маориф, солиқ ва ички бирор муҳим соҳа бошқаруви улар ҳукуматларнинг ихтиёрида қолдирилади.
Жойларда халқ ваколатлари тор бўлиб, табақа имтиёзлари давом этган.
Майда немис давлатларининг Пруссия ҳарбий ва иқтисодий қудратига қарамлиги Пруссиянинг ҳукмронлигини таъминлаган. Империя бошқарувида «армия ва қалъалар» бўйича қирол томонидан тайинланадиган комитет, тор доирадаги давлатлар вакилларидан иборат «ташқи ишлар» комитети ташкил этилган.
Иттифоқ миқёсида қонун чиқариш ҳуқуқи умумимперия ҳокимияти императори ва империя канцлери қўлида тўпланган. Конституцияга биноан федерал кенгаш икки палатадан, юқори палата - бундесрат, яъни иттифоқ кенгаши ҳамда қуйи палата - рейхстагдан тузилгани ҳолда қонунчилик ваколатлари унга берилган. Айнан шу икки палата олий ваколатли муассасалар ҳисобланган.
Германияга фақат Пруссия қиролигина император бўлиши мумкин бўлган. Император ижроия ҳокимиятни бошқарган ва шакллантирган. Унинг ваколатлари кенг бўлиб, рейхстаг ва иттифоқ кенгаши сессияларини чақириш ва тарқатиш ваколатига эга бўлади. Империя номидан иш кўради. Шунингдек, империя қонунларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш ҳам унинг ваколатига кирган. Императорнинг мутлақ ҳокимияти фақат канцлернинг контрассиг­натура (маълум ҳужжатнинг кучга кириши учун канцлернинг имзоси шартлиги) ҳуқуқи билан тийиб турилган. Ўз навбатида қатори ваколатларини, хусусан, уруш ва тинчлик эълон қилиш, шарт- номалар тузиш, иттифоқда ўз мажбуриятларини бажармаган давлат- ларга нисбатан жазо бериш ҳуқуқларини Иттифоқ кенгашининг розилиги билан амалга оширган.
Иттифоқ министрлиги ташкил этилмаган. Иттифоқнинг якка министри империя канцлери эди. У рейхстаг олдида жавобгар бўлмаган. Император томонидан лавозимга тайинланган ва бўша- тилган, унинг олдида жавобгар бўлган. Империянинг айрим марка­зий идораларига статс-секретарлар раҳбарлик қилган, улар канц- лернинг ёрдамчилари ҳисобланган.
Империя канцлери бир вақтнинг ўзида империя ҳукумати бўлиб, қонунларда унинг иродаси мужассамланган. Империя канцлери лавозимида Пруссия министр-президенти фаолият кўрсатган. У бир вақтнинг ўзида Пруссия министрлар кабинетининг бошлиғи ҳам ҳисобланган. XIX асрда Г ерманиянинг энг йирик сиёсий арбоблари- дан бири Отто фон Бисмарк бу мансабни 1862 йилдан 1890 йилгача эгаллаб турган.
Канцлер бундесратнинг раиси ҳам ҳисобланган. Юқори палатада овозлар тенг бўлиб қолганда унинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Бундесратда ҳарбий масалалар бўйича келишувга эришил- май қолганда канцлернинг овози асосий ҳисобланган. Бундан ташқари, у бюджетни тўлдириш учун тўловлар тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган. Шунингдек, у ҳар йили иттифоқ кенгаши ва рейхстагга харажатлар ҳақида ҳисобот тақдим қилиши лозим бўлган.
Император ва канцлер ўз фаолиятида бундесратнинг муҳим Конституциявий ваколатларига таянган. 1871 йилги Конституцияда ҳатто расман бўлса ҳам «халқ суверенитети» принципи эълон қилинмайди. Конституция ҳукмрон доираларнинг монархнинг давлат ҳокимияти ҳақидаги консерватив тасаввурлари билан тўла қарама-қаршиликларни мужассам этган. Унга биноан император номидан ҳам ижроия ҳокимияти, ҳам қонун чиқариш ҳокимияти амалга оширилган. Давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг ваколатлари ҳам император номидан белгиланган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish