Наполеон босқини ва «Герман миллати муқаддас Рим импе- рияси»нинг қулаши. «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» фақат расман ягона давлат бўлиб, XVIII асрда унинг таркибига суверен давлатлар ҳисобланган императорнинг 7 та курфюрист- лигидан ташқари 300 га яқин катта-кичик давлатлар кирган. Бу давлатлар расман императорга қарам бўлиб, амалда князлар, епископлар, шаҳарлар кенгашлари ва бошқа кўп сонли феодал эгаликлар томонидан идора этиларди. Уларнинг кўпчилиги ери ва аҳолиси жуда кам бўлган давлатлар эди.
Г ерман князликлари орасида Саксония, Бавария, Вюртембург ва ҳудуди кенглиги жиҳатидан Австрия, империя сиёсий ҳаётига кўпроқ таъсир ўтказиши билан Пруссия (пойтахти Берлин) ажралиб турган. Бу ерларда асосан славянлар - поляклар, хорватлар, словенлар, чехлар, венгерлар яшардилар.
Пруссия XVIII асрнинг иккинчи ярмида қудратли монархия давлатига айланиб улгуради. Бунда прус қироли Фридрих II (1740
й.)нинг «маърифатли абсолютизм» сиёсати муҳим роль ўйнайди. У бошқарув соҳасида молия, суд, божхона, иқтисодиёт ва аграр соҳаларда ислоҳотлар ўтказади.
Пруссия барча герман давлатлари орасида биринчи бўлиб 1781- йилда умумий бошланғич таълимни жорий қилган. Мамлакат ҳуқуқини бирхиллаштирган. 1781 йилда биринчи Фуқаролик про- цессуал кодекси, 1793 йилда Суд устави, 1794 йилда эса Умумдавлат қонунномаси (Пруссия ландрехти) амалга киритилган.
Бу ислоҳотлар натижасида мамлакатда буржуа муносабатлари ривожланиши юз беради. Капиталистик тадбиркорлик ривожланиши рағбатлантирилади. Катталиги бўйича Европада 4 ўринда турадиган йирик қуролли кучлар ташкил этилиб, унга йиллик бюджетнинг 85 % сарфланган.
«Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» Наполеоннинг босқинчилик уруши давомида сиёсий-иқтисодий қолоқлиги ва тарқоқлиги сабабли осонлик билан тугатилади. Натижада франсия манфаатларига мувофиқ эгалланган ҳудудларда қайта маъмурий- ҳудудий тақсимот амалга оширилиб, йирик давлатлар, Берг герцоглиги ва Вестфалия қироллиги ташкил қилинади.
Герман давлатларининг Рейн иттифоқи 1806 йилда ташкил топиб, таркибига дастлаб 16 та, кейин 21 та герман давлати кирган. У расман давлат суверенитетидан маҳрум этилмаган монархиялар иттифоқи сифатида вужудга келади. Лекин, Наполеон билан сюзеренитет-вассалитет муносабати амал қилади. Иттифоқ аъзолари «Муқаддас Рим империяси» таркибидан чиққанликларини эълон қилади.
Бу давлатларда ер, молия, маъмурий суд ислоҳотлари амалга оширилади. Баъзи жойларда Наполеоннинг 1804 йилги «Фуқаролик кодекси» жорий қилинади. Немис қишлоқларида крепостной қарамлик бекор қилиниб, деҳқонларни мулкдорларга айлантиришга қаратилган биринчи қадам ташланган.
Рейн иттифоқи таркибига Пруссия кирмаган эди. 1807 йилда Пруссия Франция билан бўлган урушда мағлубиятга учраганидан сўнг дворянлар буржуа характерида ислоҳотлар ўтказишга қарор қиладилар. Амалда феодал тузумни чегараловчи, капитализм тараққиётига йўл очиб берувчи муҳим фармонлар қабул қилинади. Натижада қисман дворянларга ҳам татбиқ этиладиган янги солиқлар жорий қилинади. Черков ерларини давлат ерига айлантириш (секуляризация қилиш) амалга оширилиб, кичик черковлар бекор қилинган.
Бошқарув соҳасида иқтисодий ислоҳотлар билан боғлиқ ҳолда ўзгаришлар амалга оширилган. Жумладан, бешта министрлик - ҳарбий, ички ишлар, ташқи ишлар, адлия, молия министрлиги таъсис этилган. Ҳар бир вилоятга ҳукумат томонидан тайинланадиган обер- президент бошлиқ қилиб қўйилган. 1808 йилги қонун билан шаҳарларда маҳаллий ўзини ўзи бошқарадиган маҳкамалар жорий этилган. Барча муҳим ишлар - молия, полиция, таълим, ижтимоий таъминот уларнинг ваколатига топширилган.
Сайлов ҳуқуқи мулк цензи (150-200 талер)га асосланган. Армияда ҳам ислоҳотлар ўтказилиб, тан жазолари бекор қилинган.
йилда умумий ҳарбий мажбурият жорий қилинган. Офицерлар етказиб берувчи (келиб чиқиши дворян бўлмаганларга ҳам) ҳарбий академияга асос солинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |