1848 йилги инқилоб ва унинг герман конституцияшунослиги ривожланиши. 1848 йил бошларига келиб Г ерманияда ташқи ва ички омиллар таъсирида ишчилар ва деҳқонлар ҳаракати кўринишидаги инқилобий вазият юзага келади. Инқилоб ҳукуматлар олдига демократик ислоҳотлар ўтказишни талаб қилади. Францияга чегарадош ғарбий ва жанубий-ғарбий ерларда либерал (либерал - кейинчалик давлат ва ижтимоий тузумни ўзгармасдан қолишини истайди) буржуазия ғалаба қилади. Буржуа демократик ҳаракат кўп герман давлатларини қамраб олади ва бир қанча демократик тадбирлар амалга оширилади.
Қирол ва князлар Франкфурт-Майнда умумгерман Таъсис маж- лисини чақиришга розилик билдирадилар. 1848 йил баҳорда умумгерман парламенти (Франкфурт парламенти, Франкфурт мажлиси)га сайлов ўтказилган. Унда либерал буржуа кўп ўрин олган. Барча Г ерман давлатларидан ташкил топган мазкур таъсис мажлиси ягона Г ерманиянинг янги, ҳеч бўлмаганда федерал конституциясини қабул қилиши лозим эди.
Парламент томонидан Австрия эрцгерцоги Иоган муваққат империя ноиби лавозимига сайланади. Унга ёрдам бериш учун Мувақ- қат марказий ҳукумат ташкил этилади. Бироқ давлатларда ҳокимият монархлар қўлида қолади. Бироқ парламент ўз фаолиятининг боши- даноқ реакцион сиёсат юргизади. Кўпчилик аъзолари шовинизм йўлига кириб, мустамлака славян ерларини қўлда сақлашга ҳаракат қилинади. Деҳқонлар масаласида феодал тузумга қарши ҳеч бир иш қилинмайди. 1848 йил кузда аксилинқилобнинг кучайиши натижасида ишлаб чиқилган конституция лойиҳаси қоғозда қолиб кетади. Буржуазия ва ишчилар, деҳқонлар ва феодаллар ўртасида тўқнашувлар юзага келади. Франкфурт мажлиси мажбурий тарқатиб юборилади.
Натижада Парламент ягона илгариги талабларни рўёбга чиқа- риш мақсадида Германия империясининг 1849 йилги Франкфурт конституциясини қабул қилишга киришади. 1849 йил 28 мартда парламент империя конституциясини қабул қилади.
Буржуазия сиёсий устунликка эришган. Германиянинг барча 36 та ерларида ўз бошқарув аппаратига эга монархия мавжуд бўлган. Герман монархиялари федерацияси ўрнатилиб, унга император бошчилик қилган. Умумгерман марказий ҳукумати тузилади. Император ва амалдорлар «империяни ва немис ҳуқуқларини қўриқлаш, империя конституциясига оғишмай ва виждонан амал қилиш» ҳақида қасамёд қилиши керак бўлган.
Конституцияда барча масалалар аниқлик билан белгиланган. Федерация субъектлари ўз конституцияси ва бошқарув тизимига эга бўлган. Федерация манфаатларини кўзлаган ҳолда империя ҳокимиятини амалга оширувчи федерал органлар ташкил этилган. Лекин, уларнинг тизими батафсил санаб кўрсатилмаган. Ташқи сиёсатни амалга ошириш, ҳарбий, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий соҳа, божхона, почта-телеграф ишларини йўлга қўйиш, бошқариш ва назорат қилиш империя ваколатига киритилган. Стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳалар устидан империянинг олий назорати ўрнатилган. Субъект ларнинг империя аъзоларидан бошқа давлатлар билан тузган шартномалари империя тасдиғидан ўтиши лозим бўлган.
Ҳар қандай федератив бирлиги шаклига хос бўлган Конституциявий принцип - империя қонунлари алоҳида давлатларнинг қонунларидан юқори туради (агар уларнинг бўйсуниш аҳамияти аниқ кўрсатилмаган бўлса) деган принцип ўрнатилади. Мабодо «мажбурий эмас» деб белгиланмаган бўлса, ўз-ўзидан мажбурийдир.
Конституция бўйича парламент (рейхстаг) қуйидаги икки палатадан иборат бўлган: юқори палата - Давлатлар палатаси кўпчилик герцог ва князликлардан биттадан, Пруссиядан 40 та, Австриядан 38 та, Бавариядан 18 та, Саксониядан 10 та, Гамбургдан иккитадан депутатлар 6 йил муддатга сайланган; қуйи палата - Халқ палатаси империя халқи орасидан 3 йил муддатга сайланган.
Қонунлар ҳар икки палатада қабул қилиниши, ҳукумат томонидан тасдиқланиши лозим бўлган. Агар ҳукумат қонун лойиҳасини тасдиқламаса, Рейхстаг кетма-кет 3 та сессиясида ҳеч қандай ўзгаришсиз қабул қилиш йўли билан амалга киритиши мумкин эди.
Конституцияда Герман халқининг асосий ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш кафолатлари ҳам белгилаб берилган. Унга биноан табақавий имтиёзлар тугатилган.
Конституция гарчи қоғозда қолиб кетган бўлса-да, маълум даражада прогрессив аҳамият касб этган. Унга кўра, федерал Германияни Пруссия ёки Австрия қироли бошқариши керак эди. Бироқ, Пруссия қиролининг Германияда тан олиниши бошқа давлатларнинг қаршилигини келтириб чиқарди.
Тез орада Франкфурт миллий мажлиси ҳайдаб юборилади. Май ойи охирига келиб Парламент ўз мажлисларини Вюртемберг пой- тахти Штутградга кўчиради ва охирги кунларини шу ерда ўтказиб, Вюртемберг ҳукумати томонидан ҳайдаб юборилади. Шу билан герман инқилоби тарихи ҳам тугайди.
Кейинчалик Пруссия бошчилигида Шимолий герман давлатла- рининг дастлаб 3 та, кейинчалик 27 таси қўшилган иттифоқ ташкил этилади. Бироқ, у Австриянинг қаршилигига учраб тарқатиб юборилади. Бу даврга келиб 1) маҳаллий сепаратизм (ажралиб чиқишга интилиш); 2) Европадаги йирик давлатларнинг қаршилиги; 3) Австрия ва Пруссиянинг гегемонлик учун рақобатини бартараф этиш йўли билан ягона Германия давлатини ташкил этишга уриниши кучайган.
Do'stlaringiz bilan baham: |