3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet252/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   277
Bog'liq
ДХН

Пруссиянинг 1850 йилги Конституциявий хартияси. Пруссия қироли дастлаб инқилоб даврида 1848 йилда Конституция тақдим этади. Бир йилдан кейин, яъни 1850 йил 31 январда қирол янги Конституциявий хартия чиқаради. У олдингисига нисбатан анча демократик характерда бўлган. У шахсий, сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлар, суд тизими, армия, таълим соҳаси, ҳокимият орган- ларининг тизими, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатлари каби масалаларни белгилаб берган. Конституциявий хартия баъзи тузатишлар билан 1919 йилгача ҳаракатда бўлган.
Олий ҳокимият органлари қирол, министрлар (министр- президент), икки палатали парламент ва олий суддан иборат бўлган. Ландтагнинг юқори палатаси - Жаноблар палатаси, қуйи палатаси - Депутатлар палатаси деб аталган. Мамлакатда қирол ҳокимияти кучли бўлиб, ландтаг маслаҳат органи бўлган ва ҳукумат унга ҳисоб бермаган. Судьялар қирол номидан иш кўрган, у томонидан тайинланган.

  1. йилги Австрия-Венгрия иттифоқи.XK асрнинг ўрталари- да Австрия ички, яъни инқилобчи кучлар, мустамлака аҳолининг чиқишлари ва ташқи таъсирлар, яъни Пруссиянинг зарбаси натижасида сиёсий инқирозга учрайди. Герман давлатлари орасида обрўсизланади. Монархияни кучайтириш мақсадида 1867 йилда Австрия парламенти - Рейхсрат Австрия-Венгрия монархиясини ташкил этиш ҳақидаги битимни тасдиқлайди. Битим Венгрия парламенти (Сейм) томонидан ҳам тасдиқланади. Сейм бир палатали бўлиб, унда асосан дворян ва йирик буржуазия вакиллари йиғилган.

Австрия-Венгрия Лейта дарёси билан ажралиб турувчи икки қисм - Сислейтания ва Транслейтаниядан иборат бўлди. Унинг тепасида Австрия императори турган, у бир вақтнинг ўзида Венгрия қироли унвонини ҳам олган. Венгрия ўз парламенти ва ҳукуматига эга бўлиш ҳуқуқини олади. Учта умумий министрлик - ташқи ишлар, ҳарбий ва денгиз ҳамда молия министрликлари таъсис этилган.
Иттифоқнинг вужудга келиши билан Австрияда либерал исло- ҳотлар ўтказилади. Иттифоқ бошқарувида парламентга нисбатан ҳукуматнинг роли катта бўлган. Император фавқулодда фармонлар чиқариш ваколатига эга бўлиб, ижроия ҳокимияти тепасида турган ва давлат бошлиғи ҳисобланган. Австрия-Венгрия монархияси баъзи ўзгаришлари билан Биринчи жаҳон урушининг охиригача сақланиб қолган.
Пруссиянинг гегемонлик учун кураши ва Шимолий Германия иттифоқи. Пруссия Германияда устунлик қилиш учун курашни немис давлатларининг ягона иқтисодий маконини ташкил қилишда ўз лидерлиги ўрнатиш билан анча илгари бошлаган эди. Пруссия ўз қироллиги миқёсида 1818 йилги қонуни билан дастлаб божхона чегараларини бекор қилиб барча провинциялар бўйича кўчиб юриш эркинлигини эълон қилади. Прусс товарларига ҳомийлик қиладиган умумий божхона таърифи ўрнатилади.

  1. йилда ушбу ислоҳотларни бутун иттифоққа татбиқ этиш ташаббуси билан чиқади. Австрия ҳукумати ва унинг издошлари эса инкор қилади. 1834 йилда Пруссия бошчилигида герман давлатларининг божхона иттифоқи ташкил этилади. Унга 22 та аъзо кириб, аҳолиси 23 млн. кишидан ортиқ бўлади.

Иттифоқ иқтисодий соҳада ривожланиб, савдо ва вексел ҳуқуқ- лари бирхиллаштирилади. 1847 йилда Конференсияда Умумгерман вексел устави қабул қилинди. Пруссиянинг ҳуқуқий соҳадаги мавқеи мустаҳкамланиб, қонунчилик соҳасида фаоллашиб боради. У томони кодификация ишлари жадал олиб борилади.
1860 йилда Умумгерман савдо қонунномасининг қабул қили- ниши мислсиз воқеа бўлади. У маҳаллий сепаристик кайфиятларга зарба бериб, Германиянинг ягона иқтисодий ва ҳуқуқий маконини яратишда Пруссиянинг етакчи ролини батамом мустаҳкамлайди.

  1. асрнинг 60йилларида Пруссия ошкора ҳарбий йўл билан Германияни бирлаштиришга киришади. 1866 йилда Австрия-Прус- сия, Австрия-Италия урушлари бўлиб ўтади. Наполеон III восита- чилигида Австрия-Пруссия ўртасида ва у таклиф этган битим (Прага, Николсбург яраш имзоланади) имзоланади. Натижада Пруссия канцлери Бисмарк бир қанча немис давлатлари ва эркин шаҳар Франкфурт-Майнни тугатиб, ўз ҳудудига қўшиб олади. Бир нечта кучли немис давлатлари билан 5 йиллик ҳарбий конвенсия тузилади.

Жанубий немис давлатлари ҳудудий даъвогар Наполеон III га қарши ва Бисмаркка мойил бўлса-да, бетараф қолади. Шундай бўлса- да, улар (Бавария, Вюртемберг, Баден, Гессен-Дармштадтнинг бир қисми) ҳам Пруссия билан ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан яқиндан боғланган.
Натижада қаттиқ курашлар давомида олдинги Г ерман иттифоқи бузилади. Австрия умумгерман ишларида иштирок этишдан абадий четлаштирилади. Бисмарк Пруссия бошчилигидаги янги Герман иттифоқини тузишга киришди.

  1. йил 4 августда Бисмарк Пруссия номидан шимолий немис давлатларига мурожаат этиб, немис давлатлари иттифоқини тузишни таклиф этади. 18 давлат ва 3 та эркин шаҳар (Гамбург, Бремен, Любек) иттифоқ шартномасини имзолайди. Пруссиянинг илгари сурган лойиҳаси ва Берлиндаги муҳокамадан сўнг 1867 йилнинг бошида Конституция қабул қилинади. Унга биноан Шимолий Герман иттифоқи тузилади. Унда пруссия ҳукмрон мавқени эгаллайди.

Иттифоқнинг аҳолиси 30 миллионга яқин бўлиб, иттифоққа кирмаган жанубий герман давлатларида 8 миллионга яқин аҳоли яшаган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish