3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet246/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   277
Bog'liq
ДХН

Хива хонлиги. Хоразм дастлаб темурий Султон Ҳусайнга,

  1. аср бошларида Муҳаммад Шайбонийхон ҳукмронлиги остида бўлиб, Самарқанд сиёсий доирасида эди. Сўнгра қисқа муддат Эрон шоҳи Исмоил сафавий ноиблари томонидан бошқарилган. 1511-1514 йилларда Хоразмда маҳаллий намояндалар ҳаракати билан Дашти қипчоқлик кўчманчи ўзбеклар вакили Элбарсхон ҳокимиятни эгал- лайди. Шу тариқа 1505-1770 йилларда Хоразмни асосан шайбоний- лар сулоласи намояндалари бошқарган. 1770 йилда эса Хоразмда ҳокимият амалда қўнғирот сулоласидан Муҳаммад Амин иноқ қўлида мужассамлашади. Шу тариқа мазкур ҳудудда янги сулола - қўнғиротлар фаолияти бошланган. 1763-1806 йилларда улар умумтан олингунча расмий давлат бошлиғи сифатида тан олинган чингизий хонларни тахтга ўтқазиб келганлар. Бу сулоланинг вакиллари Хоразмда 1920 йилгача ҳукмронлик қилганлар.

Дастлаб сиёсий марказий Урганч ҳисобланган. Арабхон (1602­1621) даврида пойтахт Хивага кўчирилган. Шунга кўра хонликни Хива хонлиги дейиш одат тусига кирган. Мамлакат 1873 йилдан бошлаб Россия империясига ярим қарам ҳолатида бўлиб келган.
Хива хонлигининг бошқаруви Бухоро амирлиги бошқарувидан кўп фарқ қилмаган. Бу давлатда ҳам бошқа хонликларда кўрга- нимиздек, сарой лавозимлари ва мансаблар мавжуд. Давлат ҳокими- ятининг ўзига хос тизими мавжуд бўлган. Сиёсий бошқарувда хон- лик ташкил топган илк даврлардан бошлаб юз бераётган ўзгаришлар жараёнида янги лавозимлар жорий этилиб, баъзи лавозимларнинг мавқеи ва ваколат доираси нисбатан ўзгариб борган бўлса-да, сиёсий тузумда жиддий ўзгаришлар рўй бермаган.
Хива хонлиги унча кучли бўлмаган тарқоқ давлат бўлган.

  1. асрда хонлик ҳудуди хон хонадонига мансуб бўлган султонлар ўртасида тақсимланган бўлиб, улар ўзларига тегишли ерларни мустақил бошқарганлар. Шунга кўра хон мамлакатда мутлақ ҳокимиятга эга бўлмаган. Хон ҳокимияти унинг ёшликдаги оталиғи томонидан бамаслаҳат ҳолда келишиб олиб борилган. Оила аъзолари маслаҳати билан хон мажбуран тахтдан четлаштирилиши мумкин бўлган. Умумий бошқарувни келишув асосида амалга оширган.

Мамлакат бошқарувида кўчманчи ўзбек қабилаларининг бош- лиқлари иноқлар катта таъсирга эга бўлишган. Улар хон сайлаш

тадбирида иштирок этишган. Уз қабиласи ва унинг ҳудудини бош- қаришган. Бир вақтнинг ўзида хоннинг маслаҳатчилар ҳисобла- нишган.
Олий ҳокимият деярли барча даврларда васият асосида сулола- нинг ёши катта вакилига мерос тариқасида ўтган. Одатда, тахт ота- дан ўғилга мерос қолган. Янги хоннинг тахтга ўтириши муносабати билан хонни кўтариш, яъни сайлаш тадбири ўтказилган.
Олий ҳокимият хон қўлида бўлиб, у давлат, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бошлиғи ҳисобланган. Хонликдаги энг олий мансабдор шахс ва олий ҳокимият эгаси бўлиб, ўз навбатида олий қўмондон сифатида ҳарбий соҳага бошчилик қилган. Шунингдек, кўчманчи аҳоли вакилларининг ер, сув, солиқ ва ҳарбий муносабатларини ҳал этган. Айрим ҳолларда аҳоли мурожаатига кўра ички муносабатларга хон томонидан аниқлик киритилган.
Хон давлат бошлиғи сифатида мамлакат ички ва ташқи сиёсатда узил-кесил қарор қабул қилиш, халқ сафарбарлигини эълон этиш, бош қўмондон сифатида қўшинга раҳбарликни қўлга олиш ваколатига эга бўлган. Хон суди сарой марказий ҳарбий суди ҳамда сиёсий, ўта оғир ва мансабдор шахсларга оид жиноятларни кўрувчи олий суддан ташкил топган. Хонлар ўз ваколати доирасида ислом қонунчилиги усули ва ясса ақидаларига таянган ҳолда нишон, ёрлиқ, фармон ва ҳукмлар чиқарган.
Хонлар одатда, аҳолининг мансабдор шахслар устидан шикояти бор пайтда саройда арз сўраганлар. Саройда арз сўрашнинг маълум кунлари тайин этилган. Зарурий суратларда хон мамлакатдан узоқда пайти арзни Кенгаш аъзолари тинглашган. Бундан ташқари, хонлар муайян вақтларда халқ олдига чиқиб турган. Давлат бошлиғи учун ҳам фарз ҳам қарз ҳисобланган бу анъана «кўринуш» деб аталган.
Рус подшолиги мустамлакачилиги даврида хон ваколатлари бир мунча ўзгаради. Мамлакат ички бошқарувида ваколатлар деярли бекор қилинмайди. Балки, рус давлати манфаати нуқтаи назаридан мажбуриятлар юкланиб, ташқи фаолият билан боғлиқ ваколатлари қисқаради.
Саройда олий маслаҳат кенгаши мавжуд эди. У юқори қонун чиқарувчи, маъмурий ва суд ҳокимиятини амалга оширган. Унинг йиғилишлари «машварат», «мажлис» дея номланган. Таркиби турли даврларда маҳаллий миқёсига кўра турлича бўлган. Унда асосан сиёсий, молиявий ва ҳарбий ишлар муҳокама қилинган.
Хонлик аҳолисининг муқим яшашига кўра, давлат ҳудуди икки қисмга, яъни кўчманчи аҳоли истиқомат қиладиган шимолий ҳудуд ва ўтроқ аҳоли яшайдиган жанубий ҳудудга бўлинган ҳолда бошқарилган.
Ҳар бир олий ва марказий мансабдор шахслар хон томонидан лавозимга тайинланган ва лавозимдан озод этилган. Одатда, лавозимлар хон тасдиғидан сўнг мерос тариқасида ўтган. Уларнинг ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи маҳкамалар жорий этилган.
Х1Х асрнинг биринчи ярмида хондан кейин олий лавозим қушбеги мансаби ҳисобланган. У вазири аъзам мақомида бўлган.
Х1Х асрнинг иккинчи ярмига келиб вазири аъзамлик меҳтарга ўтади. Кейинчалик эса девонбегининг мавқеи кучаяди. У асосан бошқарув, сарой котибияти ва давлат девонини бошқариш, солиқ, молия ишлари, балки ҳарбий юришларга бош бўлиш, қўшин таъминоти ва душман билан музокара ишларини ҳам олиб борган.
Х1Х аср охири ва ХХ аср бошларида таъсис этилган вазири жумлат ул-мулук, бош вазир хондан кейинги иккинчи ўринга чиққан. ХХ аср бошида эса девонбегининг айрим ваколатлари ҳам унга ўтган.
Улар бевосита хонга бўйсунишган ва бир вақтнинг ўзида хон маслаҳатчиси ҳам ҳисобланишган. Улар хон рухсати билан хонлик номидан иш кўриш, хусусан қўшни халқлар ва давлатлар билан сулҳ тузиш ҳуқуқига эга бўлган. Баъзи ҳолларда олий мансабдор шахслардан иборат тор таркибли мажлис ишлаган. Унда уларнинг ҳисоботлари, таклиф ва эътирозлари эшитилган. Қушбеги мамлакат- нинг жанубий қисмини, меҳтар эса шимолий қисмини идора қилган.
Хонликдаги диний ишлар назорати шайхулислом зиммасида бўлган. У диний соҳага оид барча ҳуқуқий, фатво чиқариш, ахлоқий- тарбиявий, маданий-маънавий ишлар ва амалдорлар устидан назоратни амалга оширган. Улар турли сиёсий-диний маросимлар- дан ташқари, ҳарбий юришларда ҳам фатво берувчи муфтилар бошлиғи, ҳарбий шароитда шариат меъёрларини бажариш юзасидан масъул ва қўшин шахсий таркибини маънавий-руҳий рағбатланти- рувчи руҳоний, қози аскар назоратчиси ва гоҳида бирор ҳарбий бўлинма бошлиғи сифатида қатнашган. Жойлардаги шариат бўйича ахлоқий нормалар бажарилишини раислар бажарган. Улар қозилар билан шерикликда иш олиб боришган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish