3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet170/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277
Bog'liq
ДХН

Қилмишнинг жазога сазоворлиги маълум ҳуқуқбузарлик учун уни содир этган шахснинг ваколатли давлат органи томони- дан жавобгарликка тортилишини англатади. Ушбу жавобгарлик чораси ва чегараси ҳуқуқий норманинг санкциясидаифодаланади.


24.2. Ҳуқуқбузарлик юридик таркиби

Ҳуқуқбузарлик юридик факт бўлиб ҳисобланади, у ўз навбатида, қўриқловчи характерга эга бўлган ҳуқуқий муносабатларни ҳам юзага келтиради. Ҳуқуқ- бузарликнинг таркиби муайян ҳуқуқ нормасини шарҳлаш, унинг мазмунини очиш ҳамда дунёқараш нуқтаи назаридан муҳим аҳа- миятга эга. Ҳуқуқбузарлик таркиби тўртта элементни ўз ичига олади: ҳуқуқбузарликнинг объекти, субъекти, объектив томони ва субъектив томони.


Ҳуқуқбузарликнинг объекти деганда ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ва қўриқланадиган ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳара- катсизлик натижасида зарар етказиладиган ижтимоий муносабат- ларга тушунилади. Объект ҳуқуқий нормада аниқ ифодаланган бўлади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс нафақат жамиятда қарор топган ҳуқуқий тартиботга, балки фуқароларнинг ҳуқуқий онгига ҳамда уларнинг субъектив ҳуқуқларига зараретказади. Ҳуқуқбузарлик объекти ва предмети алоҳида тушунчалар бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ўғрилик жиноя- тининг объекти, ўзгалар мулки, яъни мулкий мазмундаги ижти- моий муносабат ҳисобланади, унинг предмети эса пул, видеотех- ника, мебель, транспорт воситалари ва бошқа шу каби турли хил моддий ашёлар бўлиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони – бу ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатнинг ташқи белгисидир. Айнан шундай белгига асосан ҳуқуқбузарлик ҳақида, у қандай рўй бергани ва қанчалик зарар келтиргани ҳақида мулоҳаза юритиш мумкин бўлади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини таркибий қисмлари қуйидагилардан иборатдир:
1) Ножўя ҳаракат – яъни инсон иродаси ва ақл-заковати назо-ратида бўлган ва ҳаракатда ёки ҳаракатсизликда ифодаланадиган хулқ-атвордир. Ҳаракат – кишининг фаол хатти-ҳаракати, ҳаракатсизлик – пассив хулқ-атвор ҳисобланади. Шахс ҳаракат қилишга мажбур бўла туриб, яъни ўз ҳуқуқий мажбуриятларини бажариши керак бўлгани ҳолда ҳаракатсизликка йўл қўйиши ҳуқуқбузарликка киради.
2) Хатти-ҳаракатнинг ҳуқуққа зидлиги, яъни юридик нормалар кўрсатмаларига зидлиги туфайли ҳуқуқ томонидан тақиқланади. Ҳуқуққа зидлик, яъни хатти-ҳаракатнинг қонун билан тақиқланиши уч хил усул:
биринчиси, тўғридан-тўғри тақиқлаш орқали (меҳнат қонунла-рига биноан, зарарли меҳнат шароитларидаги оғир ишларда аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади);
иккинчиси, нормада ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат аниқланиб, уни содир этганлик учун жазо чораси белгиланганида билвосита тақиқ орқали (бу – ёзма ифодаланган ёки оддийгина номи келтирилган хатти-ҳаракат қонун билан тақиқланган демакдир; чунончи Жиноят кодексининг махсус қисми барча нормалари бунга мисол бўла олади);
учинчиси, ҳуқуқий нормада ижобий, қонунда ифодаланган хатти-ҳаракатни баён этиш орқали (бундай вазиятда хатти-ҳаракатнинг бошқа, унга қарама-қарши тури мақсадга мувофиқ бўлмайди ва шунинг учун тақиқланган хатти-ҳаракат ҳисобланади; масалан, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи харидорга буюмни, харидор эса сотувчига пулни беришга мажбур бўлади, бироқ бу – хатти-ҳаракатнинг бошқа турига кўра – пул ёки буюмнинг берилмаслиги тақиқланади деганидир) ифодаланади.
Ўз навбатида ҳуқуқбузарлик объектив томонининг қуйидаги элементлари мавжуд:
1) ҳуқуққа қарши қилмиш;
2) зарарли оқибат;
3) ҳуқуққа қарши қилмиш ва зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғлиқлик;
4) жойи, вақти, усули ва муҳит.
5) ҳуқуқбузарликни амалга ошириш усули вавоситалари.
Ижтимоий хавфли қилмиш ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish