3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet169/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ижтимоий хавфлилик ҳуқуқбузарнинг жамият қадрият- ларига тажовуз қилишини, хусусий ва ижтимоий манфаатларни поймол этишини англатади. Ҳуқуқбузарликнинг зарарлилиги ёки хавфлилиги шундаки, у жамият ҳаётининг маромига, ҳуқуқий тартиботга салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқ бузарлик ижтимоий хавфли хусусиятга эга, яъни муайян зарар келтиради ёки шахс, мулк, давлат, жамият учун хавф туғдиради. Ҳуқуқий адабиётлар- да ножўя хатти-ҳаракат ижтимоий хавфли эканлиги ёкиқонун бузилишининг жуда оғир тури эканлиги ҳақида мунозаралар мавжуд. Фикримизча, қонун бузилишининг ҳар қандай шакли ижтимоий хавфли ҳодисадир.
Ҳуқуққа хилофлилик ҳуқуқбузарликнинг иккинчи бел- гиси. Бу ўринда сўз қилмиш оқибатида қонун, муайян ҳуқуқий норма талабининг бузилиши тўғрисида бормоқда. Бошқача айт- ганда, ҳуқуқбузар қонунда ёки ҳуқуқ нормасида белгилаб қўйил- ган тақиқни бузиши содир бўлади. Агар бундай тақиқ бўлмаса ва унга зид хатти-ҳаракат амалга оширилмаса, ҳуқуқбузарлик ҳам бўлмайди. Қонун кенгайтирилган ҳолда ёки аналогия бўйича шарҳланиши мумкин эмас. Ҳуқуққа хилофлик – ижтимоий хавф- ли қилмишнинг юридик ифодасидир. Ҳуқуқ бузилиши ҳуқуққа хилофхатти-ҳаракатдир.
Ҳуқуқбузарлик фақат кишилар томонидан содир эти- лади. Ҳуқуқбузарликнинг субъекти сифатида фақат жисмоний шахслар, одамлар тан олинади; жонивор, ҳайвон ва паррандалар ғайриҳуқуқий ҳаракатлари учун юридик жавобгарликка тортил- майди. Ҳуқуқ тарихидан маълумки, ҳайвонлар ҳам баъзи вақтлар- да қонун бузилишининг субъекти бўлиб ҳисобланган. Ўрта аср- ларда баъзи мамлакатларда тўнғизлар, сичқонлар, каламушлар, итлар ва ҳоказо жиноят содир қилганлар, шунга кўра барча юри- дик қоидаларга мувофиқ, уларни суд қилишган: бу ҳақда тергов олиб борилган, улар судга чақириқ варақаси орқали чақирилган, прокурор ва ҳимоячи судда нутқ сўзлаган, суд ҳукми чиқарилган ва ижро қилинган. Фақат ўз ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларининг оқибатларини англашга қобилиятли ва унга жавоб бера оладиган (деликт лаёқатли) шахсларнинг ҳуқуққа хилоф қилмишлари ҳуқуқбузарлик деб тан олинади. Шу боис ақли норасо, муомала лаёқатига (деликт лаёқатига) эга бўлмаган шахслар ва ёш болалар ҳуқуқбузарликнинг субъекти ҳисобланмайдилар. Ҳуқуқбузарлик шахснинг фикрлаш тарзи эмас, балки унинг қилмиши, хулқ-атво- ридир. Бундай хулқ-атвор эса, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳара- катсизлик шаклида намоён бўлади. Ҳуқуқбузарнинг ижтимоий хавфли нияти фақат унинг хулқ-атворида, ҳаракати (ҳаракатсиз- лиги) да ўз ифодасини топади. Гегель ўзининг “Ҳуқуқ фалсафа- си” асарида кишилар эътиқодлари, ниятлари учун эмас,балки фақат қилмишлари учун жавоб беришлари лозимлиги тўғриси- даги ғояни илгари сурган1. (Қаранг: Гегель Г. - В.Ф. Философия права. – М., 1990, С.141, 144, 145, 192.)
Айблилик – ҳуқуқбузарликнинг учинчи белгиси. Ҳуқуқ нормасини бузишда айбланаётган шахс юридик жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлиши ва ўз ҳаракатларни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқали содир этган бўлишилозим.
Ҳуқуқбузарлик – айбли қилмишдир. Агар шахснинг ҳарака- тида айб бўлмаса, унинг ҳаракати гарчи шахснинг ҳолати четдан қараганда ҳуқуқий тартиботга қаршидек кўринса ҳам ҳуқуқбу- зарлик ҳисобланиши мумкин эмас. Масалан, зарурий мудофаа ҳолатида одам ўлдириш.
Айб – шахснинг ўзи содир этган ҳуқуққа хилоф ҳаракатга ва унинг зарарли оқибатларига бўлган руҳий муносабати. Инсон ол- дида қарийб ҳар доим ҳуқуққа мос ёки унга зид ҳаракат қилишни танлаш имкони бўлади. Агар у иккинчи йўлни танласа, ҳуқуққа хилоф қилмишни айбли тарзда содир этган, деб ҳисобланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish