21.2. Ҳуқуқий нормаларни қўллаш жараёни босқичлари
Ҳуқуқни қўллаш жараёни муайян кетма-кетликда босқичма- босқич амалга оширилади. Ҳуқуқий адабиётларда ҳуқуқни қўл- лаш босқичлари тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас. Аксарият адабиётларда ҳуқуқни қўллашнинг уч босқичи ажратиб кўрсати- лади: биринчиси, ишнинг фактик томонини аниқлаш; иккинчиси, кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасини танлаб олиш; учинчиси, ишни мазмуни бўйича ҳал этиш, яъни ҳуқуқни қўллаш актини чиқариш3.(Қаранг: Алексеев С.С. Общая теория государства и права: В 2-х т. Т.I.-М., 1981 – С. 326.Ўша асар. – 320-б.; Қаранг. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Профессорлар Ҳ.Бобоев ва Х.Одилқориевларнинг таҳрири остида. – Т., 2000.)
Бундан ташқари ҳуқуқни қўллашнинг мустақил босқичлари сифатида қуйидагилар эътироф этилади: а) ишнинг ҳолатларини аниқлаш ва тадқиқ этиш; б) ҳуқуқ нормасини қонунийлик, замон, макон ҳамда шахслар бўйича амал қилиши нуқтаи назаридан тан- лаш ва таҳлил этиш; в) ҳуқуқ нормаси мазмунини таҳлил этиш ва қарор қабул қилиш (якка тартибдаги ҳужжат чиқариш); г) қабул қилинган қарор мазмунини манфаатдор давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларга етказиш1.
Ҳуқуқни қўллаш босқичларининг сони жиддий аҳамиятга эга эмас. Муҳими, ҳуқуқни қўллашнинг мазмун ва моҳиятини очиб беришдан иборатдир. Ҳуқуқни қўллаш босқичларининг ҳар бири қонунчилик талабларига жавоб берувчи маълум факт ва юридик ҳаракатларнинг содир бўлиши биланбоғлиқ.
Ҳуқуқни қўллаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1) ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши лозим бўлган юридик ишнинг фактик томонини ўрганиш ва ўрнатиш;
2) кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасини танлаб олиш;
3) кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасининг мазмунини аниқлаш ва уни шарҳлаш;
4) кўрилаётган масалага оид танлаб олинган ҳуқуқ нормаларининг қўлланиш актини чиқариш;
5) ҳуқуқни қўллаш акти чиқарилгандан сўнг, унинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
6) ҳуқуқни қўллаш актининг амалда бажарилишини текшириш ва унинг устидан назорат ўрнатиш.
Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси қонунчилик талаблари асосида ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ёки жамоат ташкилотлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида олиб борилиш лозим.
Ҳуқуқ нормаларини қўлланиш жараёни қуйидаги босқичлар орқали намоён бўлади:
Биринчи босқичда кўрилаётган ишнинг ҳуқуқ нормасини қўлланишни талаб этувчи фактик томонини таҳлил қилишда, аввало, ҳуқуқ нормасини қўллаётган субъект томонидан кўрила- ётган ишнинг юридик аҳамиятга эгалиги, мазкур масалани ҳал этиш жараёнида ҳуқуқ нормалари асосида иш кўришнинг лозимлиги ёки ҳуқуқ нормалари қўлламай бошқа ижтимоий нормалардан фойдаланган ҳолда ҳал этиш мумкинлиги аниқланади. 1 (Қаранг: Общая теория государства и права. Академический курс в 2-х томах. Под ред. Проф. М.Н.Марченко. Том 2. Теория права. – М., 2000. – С.319.) Бунинг учун ҳуқуқни қўлловчи субъектнинг амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни яхши билиши талаб этилади.
Кўрилаётган ишнинг юридик хусусиятини аниқлаш учун биринчидан, масалан, илгари жиноят қонунчилиги томонидан кўрилган, ҳозирги вақтда қонунчиликнинг янги талабларига ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўзининг жиноийлик аҳа- миятини йўқотиб, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик билан чегараланиш мумкинлигини аниқлаш лозим. Шунингдек, ишнинг юридик хусусиятини аниқлаш, мазкур иш ижтимоий нормалар- нинг қайси категорияси орқали кўрилганини билишни тақозо этади. Зеро, ҳуқуқ нормаларини қўллаш ҳақида унинг юридик хусусияти аниқланганидан кейингина, кўрилаётган ишга аҳлоқ ёки одат нормаларини эмас, балки ҳуқуқ нормаларини қўллаш зарурлиги ҳақида тўхтамга келиш мумкин. Ушбу ҳолатни аниқ- лаш мақсадида, шунингдек кўрилаётган ишнинг ижтимоий зарари қай даражада эканлиги аниқланиши лозим. Унинг ижти- моий зарари даражаси ва хусусияти орқали жиноятлар, маъмурий ва фуқаролик ҳуқуқларининг бузилишианиқланади.
Ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг биринчи босқичини мала- кали олиб бориш кўп жиҳатдан сиёсий ва ҳуқуқий онглилик, қо- нунларни билиш даражасига, аниқ фактлар ва шароитларни таҳ- лил қила олиш, масаланинг моҳиятини тушуниш ва уни иккинчи даражали нарсалардан фарқ қила олиш қобилиятига боғлиқ.
Ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг иккинчи босқичи – кўрила- ётган ишга тегишли бўлган ҳуқуқ нормаларини танлашдир. Агар ишнинг биринчи босқичида кўрилаётган иш юридик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқ нормаларини талаб этади, деган хулосага кели- надиган бўлса, шу ишни олиб бораётган шахс, барча ҳуқуқ нор- малари орасидан мазкур ишга мос келадиган аниқ ҳуқуқ норма- сини танлаб олиши ва кўрилаётган ишда уни қўллаши лозим.
Қонунчилик ҳуқуқни қўлловчи субъектнинг айни вақтда кўрилаётган ишни ҳал қилишида унинг шу пайтда амалда бўлган ҳуқуқ нормалари асосида иш олиб бориши ва айнан шу нормалар асосида қарорга келиши лозимлигини талаб қилади.
Ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг учинчи босқичи – танлаб олинган ҳуқуқ нормасининг маъносини аниқлашдир. Унда, авваламбор қонун чиқарувчи органнинг хоҳиши ва фикрини тушуниб олиш, ҳуқуқ нормасининг сиёсий-юридик мазмунини англаш тақозо этилади.
Ҳуқуқ нормасини қўллашга қонунларга қатъий амал қилиш- ни талаб этувчи мураккаб мантиқий жараён деб қараш лозим. Бироқ, ҳуқуқ нормасини қўллашда формал мантиқнинг ролини жуда ҳам ошириб юбориш ярамайди, чунки ҳуқуқнинг ҳаётга самарали суръатда кириб боришини таъминлашдаги асосий усул- ҳуқуқ нормасини қўллашда тўғри ва адолатли иш кўришдир. Бу эса асосан диалектик методни кенг қўллаш, ундан унумли фойдаланиш натижасидагина амалга оширилади.
Умуман ҳуқуқнинг таъсирчанлигини таъминлаш ва ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш жараёнини тушуниш учун уларни кимлар томонидан қайси вақтда қўллаш мумкинлигини аниқлаб олиш алоҳида аҳамият касб этади. Ҳуқуқ нормаларини амалда қўллаш давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва баъзи фуқаро- ларнинг маълум муносабатларига нисбатан татбиқ қилинади. Шунга кўра муайян ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ёки тўхтатилиши содир бўлади.
Ҳуқуқ нормалари ўз хусусиятига кўра, фақат давлат орган- лари ёки шу ишга алоқадор бўлган шахслар томонидангина эмас, балки жамоат ташкилотлари (касаба уюшмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқалар) томонидан ҳам муайян шароитларда қўлланиши мумкин. Ҳуқуқ нормаларини қўллаш жараёнида айрим фуқаролар ҳам фаол иштирок этишлари керак. Демократик жамиятда қонунларни ҳаётга татбиқ этишда давлат органлари билан бир қаторда жамоат ташкилотларининг роли ҳам кун сайин ўсиб бормоқда. Масалан, фуқароларнинг ўзи- ни ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари ўз иш фаолиятларида давлат органларидан мустақил ҳолда зимма- ларига юклатилган функцияларни бажариш мақсадида ҳуқуқни қўллашга оид турли хил вазифаларни амалга оширмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси мустакиликка эришганидан сўнг жамо- ат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига жуда катта ваколатлар берилди. Жамоатчилик йўли билан таъсир кўрсатиш-жамоат ташкилотлари ва жамоанинг таъсири бўлиб, у халқнинг бирдамлигига, шахсий ўрнак кўрсатиш, обрў-эътибор ва ишонтириш кучига асосланади.
Ҳуқуқнинг жамоат ташкилотлари томонидан қўлланилиши- да жамоатчиликнинг бу ишга фаолроқ жалб этилиши ва яқиндан иштирок этиши ҳамда ҳуқуқий таъсир чоралари билан жамоат таъсири чораларининг бирлигини кўриш мумкин. Халқ вакилла- ридан ташкил топган жамоа кенг халқ оммаси билан кўпроқ боғ- ланган бўлади, у ижтимоий онглилик ва ташаббусга кўпроқ тая- нади, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини яхшироқ ҳисобга олади. Демократик давлат шароитида жамоат ташкилотларининг давлат органлари топшириғига биноан ҳуқуқий нормаларни татбиқ этишдаги иштирокини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Жамо- ат ташкилотларининг ҳуқуқ нормаларини татбиқ этишдаги мав- қеи давлат органлари таъсир кучининг аҳамиятини пасайтир- майди, аксинча янада оширади.
Ҳуқуқ нормалари асосан давлат органларининг махсус қаро- ри, фаолияти орқали татбиқ этилади. Ҳуқуқий норма диспозиция- сидаги ҳуқуқ ва бурчларни белгилаш, санкцияда назарда тутилган юридик жавобгарликни қўллаш бевосита ваколатли давлат орган- лари томонидан амалга оширилади. Давлат ҳуқуқий нормани тат- биқ этар экан, ижтимоий ҳаётни тартибга солиш, кишилар ўртаси- даги ўзаро муносабатларнинг ташкилий асосларини ўрнатиш мақ- садида муайян масалаларни ҳал этишни тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари қўлида мужассамлаштиради.
Ҳуқуқни татбиқ этиш-давлат фаолиятининг шаклларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий нормани татбиқ этиш чоғида ҳар қандай ваколатли давлат органи давлатнинг номидан ҳаракат қилади. Ҳуқуқий нормаларнинг тўғри татбиқ этилиши давлат томонидан назорат қилинади. Бир қатор ҳуқуқий муносабатлар давлат, унинг органларининг бевосита иштироки билан белги- ланади (масалан, ҳарбий хизматга чақириш, орден билан тақдир- лаш, давлат аппаратидаги у ёки бу мансабга тайинлаш ва ҳока- зо). Давлатнинг ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш фаолияти ҳуқуқий мазмунга эга. Жамиятда ҳуқуқий нормаларни татбиқ этиш халқнинг манфаатларидан келиб чиқади ва қатъий қонунга мувофиқ равишда амалга оширилади. Қонунчилик ҳуқуқий нормани татбиқ этиш жараёнига бир қанча талабларни қўяди, яъни ҳуқуқий нормани мўлжалланган объектив ҳолатлар бўлган такдирдагина татбиқ этиш ва унга асос қилиб олинаётган фактлар объектив аниқланган бўлиши лозим.
Қонунийлик муҳити ҳукмрон бўлган шароитда ҳар бир инсоннинг агар у қонунларни бузмаса, фуқаролик ҳуқуқлари қўриқланади ва ҳеч қандай орган, ҳеч бир шахс томонидан тажовузга дучор бўлмайди. Шундай қилиб, ҳуқуқий нормаларни қўллаш субъектлари ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва жамоат ташкилотларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |