21.1. Ҳуқуқни қўллаш тушунчаси .....
Ҳуқуқни қўллаш – ҳуқуқ нормалари талабини амалга оширишнинг асосий шаклларидан биридир. Ҳуқуқни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан индивидуал-аниқ кўрсатма (қарор, буйруқ, фармойиш) чиқариш орқали ҳуқуқ нормаларини амалга оширишга йўналтирилган фаолиятдир. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти ҳуқуқий нормани (қоидани) тўла - тўкис татбиқ этиш учун ваколатли идоранинг аралашуви талаб этилган ҳолларда заруриятга айланади. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти давлат–ҳокимияти характерига эга. Унда қарор (яъни, ҳуқуқни қўллаш ҳужжати) тегишли органнинг азм-ихтиёри, иродаси маҳсули сифатида майдонга чиқади. Зеро, бу идора ўз қарорини давлат ҳокимияти номидан чиқаради ва ҳаётга жорий этади.
Ҳуқуқни қўллаш ҳуқуқни амалга оширишнинг бошфункцияси – ҳуқуқий тартибга солиш жараёнида давлат мажбурловидан фойдаланган ҳолда юридик таъминлаш фаолиятининг зарур- лигини ифодалайди. Ҳуқуқни қўллаш бўйича махсус фаолиятга бўлган эҳтиёж асосан давлат мажбурловидан фойдаланиш зару- рати билан белгиланади. Ҳуқуқ соҳасида давлат мажбурлови қонунийлик режими шароитида ўз-ўзидан амалга киритилмайди. Ҳуқуқ нормалари давлат мажбурловини қўллаш имкониятини- гина назарда тутади. Амалда у ваколатли органлар томонидан қўлланилиши лозим. Бу органлар давлат мажбурлов чораларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, ўринлилиги ва мақсадга муво- фиқлигини текширишлари, зарур ҳолларда қонунда назарда тутилган доирада уларни муайянлаштиришлари, уларни қўллаш тартибини белгилашлари, яъни индивидуал-ҳуқуқий тартибга солишни амалга оширишлари шарт.
Бинобарин, ҳуқуқни қўллаш ҳуқуқий тартибга солиш жараё- нида (қатъий қонунийлик шароитида) давлат мажбурловини амалга оширишнинг бирдан-бир йўли ҳисобланади. Бу ҳуқуқни амалга оширишнинг ҳуқуқни қўллаш амал қиладиган барча шакл- ларига – фойдаланиш, риоя этиш ва бажаришга тааллуқлидир.
Ҳуқуқий тартибга солишни таъминловчи фаолиятни ва шу муносабат билан давлат мажбурловининг қўлланилишини белги- ловчи ҳақиқий ҳолатлар қаторига, одатда, қуйидагилар киради: а) субъектив ҳуқуқни амалга оширишга монелик қилувчи ҳолатлар- нинг мавжудлиги, юридик мажбуриятларни бажармаслик; б) юридик жавобгарликка тортишни талаб қилувчи ҳуқуқбузарлик содир этилиши.
Ҳокимиятнинг қонунчилик ва ижро тармоқларига мансуб органлари ёзилган ҳуқуқ нормаларига асосан иш кўришлари ло- зим.
Ҳуқуқни қўллаш – ҳуқуқ ижодкорлиги ёки маъмурий орган- ларнинг давлат-ҳокимият ваколатларига асосланган юридик нор- маларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ҳаракатларидир. Бу ерда ҳуқуқий тизимларнинг ўзига хослигига қараб муҳим хусусиятлар мавжуд бўлса-да (аввало, англосаксон гуруҳига кирувчи умумий прецедент ҳуқуқи тизимлари тўғрисида сўз юритилмоқда), бироқ ҳуқуқни қўлловчи орган ёзилган ҳуқуқнинг давлат томонидан белгиланган ёки қабул қилинган (тасдиқланган) амалдаги юридик нормалари билан иш кўради.
Ҳуқуқни қўллаш фаолияти – ҳуқуқни қўллашга доир ҳуж- жатларда ифодаланган асосий ва ёрдамчи хусусиятга эга ҳар хил ҳуқуқни қўллаш ҳаракатлари тизимидан иборат бўлган ҳуқуқни қўллашнинг ташкилий ифодаси. Бу ерда «юридик ишни ҳал қи- лиш», «алоҳида давлат-ҳокимият қарори» ва «ҳуқуқни қўллашга доир ҳужжат» тушунчаларининг маъноси ўртасида мавжуд фарқ- ларни ҳисобга олиш лозим. Кўрсатилган тушунчаларнинг бирин- чиси – якунловчи ҳуқуқни қўллаш ҳаракатини қамраб олса, иккинчиси – ҳуқуқни қўллаш натижасига ишора қилади, учинчиси эса – юридик ишни ҳал қилиш натижасини ифодалайди, яъни юридик ҳужжат ҳисобланади.
Ҳуқуқни қўллаш натижасида ҳуқуқ нормаси талаблари аниқ ҳаётий ҳолатга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳуқуқни қўллаш қуйидаги белгиларга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |