20.3. Юридик коллизиялар тушунчаси, турлари ва ҳал этиш йўллари...
Юридик коллизиялар – бу муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив –ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва зиддиятлардир.
Шиддат билан ривожланиб, тез ўзгариб бораётган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжларига жавоб тарзида яратилаётган норматив ҳужжатлар ва уларда мустаҳкам- ланган ҳуқуқий қоидалар ўртасида баъзан номутаносибликлар, ноаниқликлар, келишмовчиликлар, хатто қарама-қаршиликлар (ихтилоф, зиддият, коллизиялар) учраши табиий.
Юридик зиддиятлар, ўз ечимини топмай қолаётган муам- молар ҳамда камчиликларнинг кўлами “юридик коллизия” ва “юридик конфликт” категориялари маъно-мазмунини илмий таҳ- лил этиш заруриятини келтириб чиқарди. Боз устига, қонунчилик ҳужжатларида “коллизион нормалар”, “келишмовчиликларни бартараф этиш процедуралари” каби ҳуқуқий институтларнинг пайдо бўлаётганлиги ҳам мазкур воқеликлар хусусида илмий тадқиқотлар олиб бориш лозимлигини долзарб қилиб қўймоқда.
Юридик энциклопедик луғатда тавсиф берилишича, колли- зион нормалар (французча “conflits de lois”, инглизча “confliсts of laws” сўзларидан олинган бўлиб низо, тўқнашув деган маънони англатади) халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасида учрайдиган бир неча нормалар бўлиб, улар маълум бир масалани тартибга солиш жараёнида тўқнашади11 Российская юридическая энциклопедия. Глав. ред. А.Я.Сухарв. – М., 1999. С.437 – 438..
Профессор Ю.А.Тихомировнинг фикрига кўра, юридик ихтилоф (коллизия) деганда, амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳуқуқий тартибот ва талаблар, уларни ўзгартириш, эъти- роф этиш ёки рад этиш бўйича ҳаракатлар ўртасидаги қарама- қаршилик (зиддият) тушунилади. Юридик низо (конфликт) эса сиёсий, ижтимоий кучлар билан давлат, жамоат тузилмалари ўртасидаги ғайриконституциявий қарама-қарши курашдир2.2 Қаранг: Теория государства и права / Под ред. проф. В.К.Бабаева. – М., 2006. – С.503-504.
Айни вақтда, ижтимоий ҳаётдаги низоларни ҳал этиш ва юридик амалиётдаги зиддиятлар, камчиликлар, номутаносиблик- ларни ҳал этиш асносида янги илмий йўналиш – юридик конфликтология шаклланмоқда. Унинг асосида юридик конфликт (низо) нинг ҳуқуқий белгиланиши, ҳуқуқий шаклга эга бўлиши ётади. Бунда ҳар қандайнизога хос элементлар (иштирокчилар, мотив-мақсад, сабаб, объект, жараён ва ҳоказолар) мавжуд бўла- ди. Юридик конфликтда низо (бахс) томонларнинг ҳуқуқий муносабати билан боғлиқ, бунда субъектлар ва улар хатти-ҳара- катининг мотив-мақсадлари, объектлари ҳуқуқий хусусиятларга, низонинг ўзи эса юридик оқибатларга эга бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ умумий назарияси бўйича академик курс муаллифлари талқинига биноан, юридик ихтилоф деганда, айни бир ёки ўхшаш ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нор- матив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги номутаносиблик ёки қара- ма-қаршилик, шунингдек ҳуқуқни қўллаш билан мутасадди дав- лат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатла- рини амалга ошириш жараёнида келиб чиқувчи қарама-қаршиликлар тушунилади11 Қаранг: Общая теория государства и права. Академический курс / Под ред. проф. М.Н.Марченко. – Том 3. – М., 2001. – С.405.
Маълумки, қонунчилик мураккаб, кўп тармоқли тузилма бўлиб, унда турли номутаносиблик, номувофиқлик, ҳар хиллик, ўзаро зид қоидалар, рақобатлашувчи нормалар ва институтлар мав- жуд. Сўнгги йилларда мамлакатимиз қонунчилиги бозор муноса- батларини қарор топтириш йўналишида ривожланиб, миқдор жи- ҳатдан ўсиб бормоқда. Бунда ижобий силжишлар билан бир қа- торда ислоҳот талабларидан, ижтимоий жараёнлардан ортда қолиш тенденциялари ҳам кузатилмоқда. Қонунларимиз ўтиш даври рухи- ни акс эттириб, муайян нобарқарорлик касб этмоқда, яъни улар тез- тез ўзгартирилиб, тўлдирилиб, янги таҳрирда қайта қабул қилиниб келмоқда. Давр талабларидан келиб чиққан ҳолда юридик норма- ларнинг каттагина қисмини тузатиш, янги ҳаётий воқеликларга мувофиқлаштириш, халқаро стандартларга мослаштириш, самара- дорлигини ошириш, батартиблаштириш лозимлиги аёндир. Бундан ташқари, қонунчиликнинг умумий тизимида турли даражадаги ва ҳар хил аҳамиятли, турли юридик кучга ҳамда ижтимоий йўна- лишга эга бўлган ҳужжатлар амал қилади, шунингдек унификация (бир хиллаштириш) ва дифференциация (туркумлаштириш), бирлаштириш ва алоҳидалаш жараёнлари кечмоқда, вертикаль ва горизонталь алоқа ва тенденциялар бирикиб кетиши юз бермоқ- да.Шунуқтаиназарданхулосақилганда,қонунчиликжўшқин, тиғиз ривожланувчи, айни вақтда, зиддиятли ва асимметрик (номутаносиб) тизим сифатида намоён бўлиши ҳам мумкин.
Ижтимоий ҳаётда баъзан шундай вазиятлар бўладики, улар- ни ҳал этиш тартиби бир вақтнинг ўзида бир неча норматив-ҳуқу- қий ҳужжатларда назарда тутилган бўлади. Масалан, боқувчи- нинг вафот этганлиги муносабати билан зарарни тўлаш тартиби айни вақтда ҳам Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 192-моддасида, ҳам Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодек- сининг 1009-моддасида назарда тутилган. Аммо, ушбу моддалар масалани ҳал этишга бир хилда ёндашмаган. Фуқаролик кодекси- нинг 1009-моддасининг III – қисмига мувофиқ боқувчининг ўли- ми муносабати билан зарар: вояга етмаганларга – ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар; ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга – ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ йигирма уч ёшдан ошмагунча тўланади. Бироқ, Меҳнат кодексининг 192- моддаси V – қисмида ўн олти ёшдаги ва ундан катта ўқувчилар ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқишни тугатгунлари- ча, лекин ўн саккиз ёшга қадар бўлган даврда, зарарни ундириш ҳуқуқига эгадирлар, деб белгиланган.
Бу икки юридик норма ўртасида зиддият мавжуд: 1009- модда зарар ундириш ёши чегарасини йигирма уч ёшгача, 192- модда – 18 ёшгача, деб белгилаган. Ушбу номувофиқлик (кол- лизия) ни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди кўриб чиқиб, 2008 йил 21 октябрда матбуотда ўз хулосасини эълон қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ўзбе- кистон Республикаси Меҳнат кодексининг боқувчининг ўлими муносабати билан зарарни тўлаш тартибини белгиловчи норма- ларидаги мазкур фарқ ушбу нормаларнинг амалиётда қўллани- лишида жиддий қийинчиликларга олиб келмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Конститу- циявий суди мазкур ихтилофли ишни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 192-моддасининг нормаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1009-моддасининг нормаларига мувофиқлаштириш лозим, деган хулосага келди ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосланган ҳолда Меҳнат кодексининг 192-моддасига ўқувнинг кундузги шаклида таълим олаётган шахсларнинг улар 23 ёшга етгунга қадар боқувчининг ўлими муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқини белгиловчи ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Маж- лиси Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибда киритиш тўғрисида қарор қабул қилди1. 1 Халқ сўзи, 2008. 21 октябрь.
Бунда ҳуқуқий тартибга солиш мавзесининг бир нуқтасида бир неча нормалар тўқнашуви юз беради. Баъзан эса бунинг акси бўлади, яъни муайян муаммоли муносабатни бевосита тартибга соладиган юридик норма мавжуд бўлмайди. Ҳар қандай ихти- лофни бартараф этиш учун ҳуқуқни шарҳловчи ёки ҳуқуқни қўл- ловчи шахсдан юксак касб малакаси, иш ҳолатини аниқ таҳлил этиш, энг мақсадга мувофиқ қарор вариантини танлаб олиш талаб этилади. Қарама-қаршиликларни бартараф этишда, одатда, янги нормалар – яъни, коллизион нормаларни қабул қилиш ёрдам беради. Масалан, 1995 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Респуб- ликаси Фуқаролик кодексининг 71-боби “Коллизион нормалар” деб аталиб, унда фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтлари бўйича кодексдаги моддаларни қўллашда зиддият келиб чиққанда қайси қонунларни қўллаш белгиланган.
Юридик ихтилофлар, шубҳасиз, ҳуқуқий тизимнинг барқа- рор ва батартиб фаолият юритишига халақит беради, аксарият ҳолларда фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳуқуқий тартибга солишнинг самарасига, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботга, жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига салбий таъсир кўрсатади. Улар ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноқулайлик- лар келтириб чиқаради, оддий фуқароларнинг қонунчиликдан фойдаланишини қийинлаштиради, ҳуқуқий нигилизм илдиз отишига йўл очади. Башарти, битта ҳолатни тартибга солувчи икки, уч ёки ундан кўп ўзаро қарама-қарши ҳужжатлар бўлса, иж- ро этувчи субъектлар уларнинг ҳеч бирига риоя этмаслик имкониятига эга бўлади. Шу боис бундай ихтилофларнинг олдини олиш, юмшатиш ёки бартараф этиш юридик фан ва амалиёт олдида турган муҳим вазифадир.
Ҳуқуқий нормаларнинг ихтилофлашувидан уларнинг рақобатлашувини фарқлаш лозим. Рақобатлашувчи нормалар деганда, ўзаро қарама-қарши бўлмаган, фақат турлича аниқлик даражаси ва ҳажми жиҳатдан фарқланувчи икки, уч ва ундан ортиқ нормаларнинг бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиши тушунилади. Булар, одатда, турли юридик кучга эга бўлган, ҳар хил даражадаги ҳуқуқ ижодкорлиги органлари томонидан қабул қилинган нормалардир. Юридик нормаларнинг рақобатлашуви аслида нормал ҳолатдир. Бироқ, бундан фарқли ўлароқ нормалар ихтилофи салбий ҳолат бўлиб, кўпинча нохуш оқибатларга олиб келади. Ихтилофлашувчи нормалар ўзаро келиша олмайдилар, бир-бирини истисно этадилар.
Юридик ихтилофларнинг сабаблари ҳам объектив, ҳам субъектив хусусиятга эга. Объектив сабаблар қаторига ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг ички зиддияти, жўшқинлиги ва ўзгарувчанлиги, уларнинг тўлқинси- мон нотекис ривожланиши киради. Бунда ҳуқуқ ижтимоий муно- сабатларнинг, умуман ҳаётнинг ривожланиш даражасидан ортда қолади (консерватив бўлиб, маънавий эскиради).
Санаб ўтилган омиллар қайсидир маънода юридик ихтилоф- лар пайдо бўлишини табиий ва муқаррар қилади. Ю.А.Тихоми- ровнинг фикрича, юридик ихтилофларни фақат салбий ҳолат сифатида қабул қилиш уларни холисона баҳолашга ҳалақит қилади. “Коллизиялар қатор ҳолларда ижобий рағбат бериши, тараққиётгабўлганэҳтиёжни,янгиҳуқуқийҳолатгаўтишталабини ифода этиши мумкин”11 Қаранг: Тихомиров Ю.А. Юридическая коллизия: власть и правопорядок // “Государство и право”, 1994. №1. С.4.
. Дарҳақиқат, диалектиканинг қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши тараққиётга туртки беради, деган қоидасини ҳеч ким инкор этмайди.
Юридик ихтилофлар тараққиётга ижобий турктки бериши қуйидагиларда кўринади: биринчидан, юридик ихтилоф ҳуқуқий тизим ёки унинг айрим элементларидаги, давлат институтлари, хўжалик юритиш шаклидаги деформация (бузилиш) ни акс этти- ради; иккинчидан, юридик ихтилоф давлат-ҳуқуқий институтлар ижобий фаолияти ва ривожланишидаги табиий қарама-қарши- ликларнинг ифодаси сифатида намоён бўлади; учинчидан, юри- дик ихтилоф янги ҳуқуқий тартиботга ўтиш ёки конституциявий тузумни ҳимоя этишга оид адолатли талабларни ифодалаши ва шу тариқа бебошлик, ғайриқонуний ҳаракатлар ва ҳужжатлардан норозиликни баёнэтади.
Ўз даврида Гегель шундай деган эди: “... қонунларни қўл- лашда ихтилофларнинг келиб чиқиши тамомила зарур ҳолатдир, акс ҳолда ишларни юритиш механик хусусиятга эга бўлиб қолади. Агар юристлар масалаларни ҳал этишни судьялар ихтиёрига бериш билан ихтилофлардан қутилиш мумкин деган хулосага келган бўлсалар, буни маъқуллаб бўлмайди, зеро қарорларни фақат судья- лар қабул қилишининг оқибати бебошлик бўлишимумкин”22 Қаранг: Гегель Г.-Ф. Философия права. – М., 1990. С.249..
Ҳуқуқий ҳаётдаги ихтилофларнинг субъектив сабаблари сиёсатчилар, қонун яратувчилар ва ҳокимият вакилларининг, бир сўз билан айтганда, инсонларнинг иродаси ва онги билан боғлиқ- дир. Булар, масалан, қонун сифатининг пастлиги, ҳуқуқ соҳасида тартибга солинмаган бўшлиқларнинг мавжудлиги, норма яратиш фаолиятининг мувофиқлаштирилмаганлиги, ҳуқуқий материал- нинг тизимлаштирилмаганлиги, ҳуқуқий маданиятнинг саёзлиги, юридик нигилизм мавжудлиги, ижтимоий танглик ҳолатларининг пайдо бўлиши ва ҳоказолар.
Юридик ихтилофлар аксарият ҳолларда ижтимоий ҳаётда ва юридик амалиётда жиддий салбий оқибатларга олиб келади. Юридик қарама-қаршилик, номутаносиблик ва ихтилофлар ҳуқу- қий тизимнинг бир маромда, баҳамжиҳат фаолият юритишига ҳалал беради, қатор ҳолларда эса фуқароларнинг ҳуқуқлари бузи- лишига, ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлиги пасайишига сабаб бўлади. Энг ҳавотирлиси шундаки, ҳуқуқ соҳасидаги ихти- лофлар жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот режимига путур етказади, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳолатига жид- дий салбий таъсир кўрсатади. Бундай ихтилофлар ҳуқуқни қўл- лаш амалиётида ноқулайликлар келтириб чиқаради, фуқаролар томонидан қонунчилик нормаларидан фойдаланишни қийинлаш- тиради, аҳоли орасида ҳуқуқий нигилизм кучайишига олиб кели- ши мумкин.
Юридик ихтилофларнинг салбий оқибатларини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин: 1) ижтимоий-иқтисодий оқибатлар; 2)ижтимоий-сиёсий оқибатлар; 3)маънавий-руҳий оқибатлар; 4) ҳуқуқийоқибатлар.
Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар субъектлар ўртасида мулкий низоларнинг келиб чиқишига, уларнинг моддий зарар кўришига, молиявий ва солиқ муносабатларида номутаносибликлар юз бериши билан ифодаланади. Ижтимоий-сиёсий оқибатлар дав- лат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини тўла ва лозим даражада адо этишларига ҳалал бериш, мансаб лаво- зимларини суиистеъмол қилинишига, фуқароларнинг сиёсий ҳу- қуқлари бузилишига, сиёсий тизимда зиддиятли ҳолатлар вужуд- га келишига олиб келиши мумкин.
Маънавий-руҳий оқибатлар жамиятда қарор топган маданий, маънавий ҳамда аҳлоқий қадриятлар амал қилишига путур етка- зиши, шунингдек ҳуқуқ субъектларига маънавий зарар етказили- ши билан ифодаланиши мумкин. Ҳуқуқий оқибатлар ҳам жиддий зарар билан ифодаланиши табиий. Бунда ҳуқуқий онгда деформа- ция (бузилиш) ҳолатлари намоён бўлади, ҳуқуқий нигилизм илдиз отади, ҳуқуқий маданият завол топади, қонун устуворлиги етарли таъминланмайди, қонунчилик ҳужжатларининг самара- дорлиги пасаяди ва ҳоказо.
Демак, юридик ихтилофларининг оқибатлари жамият тарақ- қиёти жиддий салбий зарар келтириши мумкин. Шу боис бундай ихтилофларнинг олдини олишнинг самарали механизмларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Юридик ихтилофлар нафақат кўп сонли, балки ўз мазмуни, хусусиятлари, кескинлиги, соҳавий мансублиги, ижтимоий-сиё- сий йўналиши, шакли ва ҳал этилиш усулига кўра ниҳоятда турли-тумандир.
Илмий таҳлил йўналишини белгилаш маъносида, аввало, юридик ихтилофларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки алоҳида юридик нормалар ўртасидаги ихтилофлар; 2) ҳуқуқ ижодкорлигидаги ихтилофлар (тизимнинг йўқлиги ёки сустлиги, мувозийлик, ўзаро бир-бирини инкор қилувчи ҳужжатларнинг чиқарилиши); 3) ҳуқуқни қўллаш жараёнидаги ихтилофлар (айни бир тоифа муносабатларни тар- тибга солишга йўналтирилган бир неча ҳужжатлар ёки нормалар- ни қўллаш); 4) давлат органлари, мансабдор шахслар, бошқа ҳокимияттузилмалариваколатларивамақомидагиихтилофлар; 5) мақсадлар ўртасидаги ихтилофлар (турли даражадаги ёки тур- ли идоралар қабул қилган норматив ҳужжатларда мустаҳкам- ланган мақсадларнинг бир-бирига қарама-қаршилиги, баъзан эса ўзаро истисно этиши); 6) миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасидагиихтилоф.
Юридик ихтилофларнинг таснифини икки йўналишда таҳ- лил этиш мумкин: биринчиси – ҳуқуқий нормалар, принциплар, кўрсатма (қоида) лар ўртасида вужудга келадиган ихтилофлар; иккинчиси – ҳуқуқий фаолият доирасида (ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва шу каби бошқа фаолиятда) вужудга келадиган ихтилофлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |