Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
6-казус
Одатдаги хизмат лавозимига кўра таълим муассасасидаги иш ўрнида фаррошлик вазифасини бажариб келаётган Ҳ.Шукурова навбатдаги кун хоналардан бирида, дераза токчаларидаги гултувакларни эҳтиёт шарт бу сафар деразанинг ташқи қисмидаги рахига жойлаштирди ва жойлашганига ишонч ҳосил қилди. Кутилмаганда гултуваклардан бири эркин тушиш тезланишида (а=9,8 м/с2) тушиб кетди ва шу онда айни ушбу дераза остидан ўтиб кетаётган йўловчи А.нинг бош ва ярим юз-чакка аралаш қисмига қаттиқ зарб билан келиб тушди. А. воқеа жойида хушидан кетди. Шифохонада ўзига келди. Аммо қаттиқ бош чайқалиши оқибатида одатдаги иш унумдорлигининг 1/3 қисмини йўқотгани аён бўлди. Қолаверса, ташқи кўринишга жиддий талофат етди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
7-казус
Фуқаро Боситов ўз оиласи хотини, 3 нафар фарзанди ва онаси билан бирга яшар эди. Боситовнинг онаси 2018 йил 2 декабрь куни вафот этди. 2019 йил 5 февраль куни Боситов ҳам оламдан ўтди. Шундан сўнг меросхўрлар доираси аниқланаётганда Боситовнинг укаси тақдим қилиш ҳуқуқи асосида ўзи ҳам жиянлари ва янгаси қатори биринчи навбатда меросхўр бўлишини даъво қилди ва Боситовга тегишли уй-жой, автомашина, савдо дўконлари ва қурилиш моллари ишлаб чиқариладиган заводга нисбатан улуш ажратилишини сўради.
Бунга эътироз билдириб, вафот этган Боситовнинг хотини ва болалари қонун бўйича ворислик навбатларида ука иккинчи навбатдаги меросхўр эканлигини, иккинчи навбатдаги меросхўрлар эса, фақат бирини навбатдаги меросхўрлар бўлмаганда ёки улар меросни қабул қилишни рад этганида меросхўр бўлишини билдиришди.
Боситов укасининг адовакати эса тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ўзининг мижози биринчи навбатда меросхўр, яъни Боситовнинг онасига тегишли улушни олишга ҳақлилигини, чунки бу ҳуқуқ бўйича тегишли улуш авлодларга ўтишини, шу боис укаси ҳам Боситовнинг меросидан улуш олишга ҳақлидир.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
8-казус
Олим Тангибоев ўз отаси Вали Тангибоев билан чиқиша олмай юрар эди. Кўп маротаба улар ўртаси даҳанаки жанжаллар ва низоларга маҳалла, қўни-қўшнилар гувоҳ бўлишган эди. Лекин улар Олимнинг ўз отасига қўл кўтаргани ёки сенсираб, ҳурматсизларча мунасабат билдирганини билмасди. Бироқ Вали бобо кўп маротаба шу ўғлидан нолиб гапиришини, ўғил сифатида ўзининг мажбуриятларини бажармаётганлигини, отасига бўйсунмаслигини, ўзидан хабар олмаслигини айтар ҳаттоки, бундай ўғли йўқилигини айтган пайтлари ҳам бўлган эди. 2016 йил Олим ишлагани чет элга чиқиб кетди ва шундан сўнг отасининг ҳолидан хабар олмади. 2019 йил 2 январ куни Вали бобо вафот этди. 2019 йил 12 январь куни бундан хабар топган Олим дарҳол уйига қайтиб келди ва шундан кейин ўтказилган таъзия маросимларда иштирок этди. Меросни тақсимлаш масаласи кўтарилганда Олимнинг опаси отасининг ўлимида Олимни айблади ва Вали бобо унинг қилмишларини кўтара олмай вафот этганини, шу сабабли у нолойиқ меросхўр эканлигини билдирди ва уни меросдан четлатишни сўради.
Олим эса отасининг вафот этганидан ўзи ҳақ қайғуда эканлигини, отасининг вафотида унинг айби йўқлигини, гарчи отаси билан тортишиб юрган бўлсада, ҳеч қачон ҳурматсизлик қилмаганлигини, отаси ўзини яхши кўришини, ёлғиз ўғил сифатида ота меросига фақат у ҳақли эканлигини, чунки шу уйда прописка қилинганлигини, опаси эса ўз оиласи билан алоҳида яшашини айтди. Масалани кўриб чиққан суд Олимни мероснинг муайян қисмигагина меросхўр деб топди ва қолган қисмига нисбатан нолойиқ меросхўр, деган қарор чиқарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |