3-курс Хусусий ҳуқуқ факультети талабалари учун оралиқ назорати казуслари 1-казус



Download 25,46 Kb.
bet1/8
Sana26.03.2023
Hajmi25,46 Kb.
#921904
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-kurslar uchun qo`shimcha kazus


3-курс Хусусий ҳуқуқ факультети талабалари учун оралиқ назорати казуслари
1-казус
Машҳур драматург Хофизнинг “Лайли ва Мажнун” спектакли театрда қўйилди. Ушбу спектаклни театрга кўришга келган Хофизнинг қизи К.Валиева спектакл афишасида муаллиф сифатида драматург Ш.Рўзиевнинг номи кўрсатилганлигидан ажабланди ва эртаси куни бу ҳақда театр маъмуриятига мурожаат қилди. Театр маъмурияти эса бу спектакл Хофиз томонидан яратилганлигига ярим асрдан ошиқ вақт ўтганлиги, Хофиз ҳам Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонини спектаклга мослаштирганлиги, бу ўринда Ш.Рўзиев ҳам Хофиз томонидан тайёрланган спектаклни ижодий қайта ишлаганлиги ва шу боис ҳақли равишда у ўзини муаллиф сифатида кўрсатганлиги, театрни муаллифлик ҳуқуқи қизиқтирмаслиги бу ҳақда Ш.Рўзиевга мурожаат қилишини, театр асарни саҳнага қўйилиши учун масъул эканлигини билдирди.
К.Валиева отасининг “Лайли ва Мажнун” номли спектаклига нисбатан шахсий номулкий ва мулкий ҳуқуқлар бузилган деб ҳисоблаб, жавобгарлар сифатида театр маъмурияти ва драматург Ш.Рўзиевни судга берди.
Суд томонидан тайинланган адабий-бадиий экспертиза спектаклининг 55% Ш.Рўзиев томонидан янгиланганлигини, қолган 45% эса Хофиз томонидан тайёрланган матн эканлиги хусусида хулоса берди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
2-казус
“Супер келин” бадиий фильми катта экранларга чиққач ёзувчи Собиров бу ўзи томонидан ёзилган ва театр саҳналарида узоқ йиллардан буён ўйнаб келинаётган “Андишали келин” спектаклининг айнан ўзи эканлигини, ушбу асарнинг ғояси ва ундаги сўз ва иборалар бадиий фильм ва спектаклда бир хил эканлигини билдириб ўзига етказилган моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақида бадиий фильм режиссёри Б.Аюбовга нисбатан даъво қўзғатди.
Суд жараёнида аниқланишича, бадиий фильм сценарийсини машҳур кино сценарий ёзувчи Л.Солиева ёзган бўлиб, у судда ушбу асарнинг ғояси халқ орасида минг йиллардан бери муаммо бўлиб келган қайнона ва келин ўртасидаги можаролардан олинганлигини, бу муаммо драматург Собировнинг ғояси эмаслигини, қолаверса, муаллифлик ҳуқуқида мазмун эмас, шакл ҳимоя қилинишини билдирди. Судга гувоҳ сифатида чақирилган бош роллардан бирининг (қайнона) ижрочиси халқ артисти С.Ахметова у мазкур ролни спектакда ҳам кинода ҳам ўйнаганлигини, кино ва спектаклда қўлланилган сўз ва иборалар унинг актёрлик ижоди маҳсули эканлигини, шу сабабли Собировнинг даъвоси асоссиз эканлигини билдирди.

Download 25,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish