3-курс Хусусий ҳуқуқ факультети талабалари учун оралиқ назорати казуслари 1-казус



Download 25,46 Kb.
bet6/8
Sana26.03.2023
Hajmi25,46 Kb.
#921904
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-kurslar uchun qo`shimcha kazus

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

13-казус
Фуқаро Лапасов “Шератон” меҳмонхонасида шартнома асосида жойлашди. Меҳмонхонада яшаш даврида унга тегишли бўлган 3000 $ пул маблағлари йўқолди. Ушбу ҳолатдан норози бўлиб, фуқаро Лапасов судга даъво ариза билан мурожаат қилди ва “Шератон” мехмонхонасидан 3000 $ ундиришни сўради.
Бундан ташқари ушбу мехмонхонадан сўралаётган баҳодаги Лапасовнинг ашёлари: костюм, плаш ва электробритва ҳам йўқолган эди.
Суд жараёнида меҳмонхона вакили Лапасовни умумий номерда яшаганлиги, пул маблағларини сейфга ва ашёларини камера храненияга топшириши лозимлигини, бироқ у ушбу ҳаракатларни амалга оширмаганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, даъвогар меҳмонхона маъмуриятига ушбу ашёлар ҳақиқатда бўлганлигини исботлаб бера олмайди. Лапасов билан бир хонада яшовчи гувоҳлар эса, Лапасовда ҳақиқатан ҳам костюм, плаш ва электробритва мавжуд бўлганлигини тасдиқлашган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
14-казус
Тошкент давлат иқтисодиёт университети товар моддий бойликларини сақланиши, бутлигини таъминлаш мақсадида омонат сақлаш шартномаси тузишга қарор қилди. Шу муносабат билан “Омад” масъулияти чекланган жамияти билан университетнинг биноси, мебель ва бошқа жиҳозларни омонат сақлашга топшириш тўғрисида шартнома тузишга таклиф берди.
“Омад” масъулияти чекланган жамияти университетнинг биноси ва мебеллари омонат сақлаш шартномасининг нарсаси бўла олмаслигини, шунингдек университетга ашёни топширганлик учун сақлаш тилхати, паттаси, гувоҳномасини бериши мумкинлигини маълум қилди. Бунга университет эътироз билдириб, шартнома фақат ёзма шаклда тузилиши мумкинлигини билдирди.
Бундан ташқари, омонат сақловчи ашёни сақлаш учун қилинган, одатдаги бундай харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда омонат сақлаш шартномасини тузиш чоғида тарафлар олдиндан кўриши мумкин бўлмаган харажатлар (алоҳида харажатлар)ни ҳам университет қоплаши шартлигини кўрсатиб ўтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
15-казус
Уч нафар якка тартибдаги тадбиркорлар Бобоев, Зулунов ва Эшматовлар шериклик асосида ўзаро фаолият юритдилар. Улар ўзаро оддий ширкат шартномасини имзолашиб, унда қўшиладиган ҳисса ва умумий ҳаражатлар ва зарарларни қоплашни назарда тутди. Бунда шерикларнинг қўшган ҳиссалари қуйидагича белгиланди: Бобоев – 50%; Зулунов – 25% ва Эшматов – 25%.
Ўз фаолиятларини амалга оширган шериклар, календар йили тугаганидан сўнг 100 000 000 сўм миқдорида олинган фойдани тақсимлашни қарор қилдилар. Лекин фойдани тақсимлаш жараёнида иштирокчиларда 3 000 000 сўм миқдорида ҳаражатлари ҳам мавжудлиги маълум бўлди. Тарафлардан бири ушбу зарарни фойдани кўпроқ олган тараф қоплаши зарур деган фикрга келди.
Оддий ширкат шартномаси иштирокчиларидан бири яъни, Эшматов вафот этгани туфайли, олинган фойда оддий ширкат аъзосининг фарзандига бериб юборилди. Чунки, сўнгги вақтларда айнан ушбу фуқаро оддий ширкат иштирокчилари билан фаолият юритган эди. Бироқ, ушбу вазиятга нисбатан бошқа шериклар эътироз билдириб, улуш фақат қўшилган ҳисса доирасида ҳуқуқ субъектларига тақсимланиши лозимлигини маълум қилди.

Download 25,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish