3. Энергетик аудит ва уни ўтказиш шартлари.
Корхоналарнинг ёқилғи-энергетик ресурслардан фойдаланишда иқтисо дий асосланган
энергияни тежовчи сиёсатини амалга ошириш корхонанинг бозор иқтисодиёти шароитидаги
муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланишига жаҳон тажрибаси далолат бермоқда.
Бу бозор
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда корхоналарда энергияни тежовчи тадбирлардан
иқтисодий асосланган ҳолда фойдаланиш ва энергия ресурсларидан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш учун энергетик аудитни ўтказишнинг тарқалишига сабаб бўлди. Бир
қатор мамлакатларда энергетик аудитлар банкларнинг корхоналарга
кредитлар ажратишнинг
мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишлари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Энергетик аудит – хўжалик фаолияти субъектларининг истеъмол қилинган
энергоресурслар учун
харажатларни пасайтиришнинг мумкин бўлган имкониятини аниқлашга йўналтирилган ва
жорий
қилиш учун тавсия этилмаган техник ва иқтисодий асосланган таклифларни уларни
амалга
оширишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишга йўналтирилган фаолият туридир.
Энергетик аудит ўзининг энергияга харажатларини назорат қилишни истаган ҳар қандай
ташкилотнниг энергетик менежменти дастурининг фундаментал (таркибий) қисми ҳисобланади.
Энергетик аудитнинг тўла ва муфассал дастурини қуриш мураккаб ва меҳнатталаб, аммо
энергиядан фойдаланувчи ишлаб чиқариш жараёнларининг асосий турларини
идентификациялаш
(бир хиллаштириш) учун зарур тадбир ҳисобланади. Шу билан бирга энергоаудит корхонада
энергетик менежментни ташкил этишда биринчи қадам ҳисобланади.
Энергетик аудит энергиянинг келишини, ўтишини, фойдали тарзда ишлатилишини ва чиқишини
акс эттирувчи балансларни тузишни назарда тутади. Масалан, органик ёқилғи энергиясини
истеъмол қилиш ўз ичига бешта таянч жараёнларни олади:
—
Ёндириш йўли билан энергияни бўшатиш, бунда ёқилғининг потенциал
кимёвий энергияси иссиқлик энергиясига айлантирилади.
—
Энергияни муқобил шаклларга алмаштириш (яъни иссиқлик энергиясини
механик, механик энергияни электр энергиясига ва аксинча ўзгартириш).
—
Энергиядан алоҳида мақсадларда фойдаланиш.
—
Энергияни атроф муҳитга чиқариб ташлаш.
—
ЁЭР энергиясини шакл алмаштиришнинг асосий тенгламаси қуйидаги тарзда
ифодаланиш мумкин:
—
Ёқилғининг потенциал энергияси (кириш) = истеъмол қилиш + узатишдаги
йўқотишлар + истеъмолдаги йўқотишлар + атроф муҳитга йўқотишлар +
ҳисобга олишда хатолик сабабли йўқотишлар.
Энергетик аудит, самарадорликни ошириш соҳасида мустақил йўналиш сифатида ўзининг
норматив-ҳуқуқий базасига, ўз қоидаларига, ўтказиш методикасига эга.