3. Энергетик аудит ва уни ўтказиш шартлари



Download 289,93 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi289,93 Kb.
#188926
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 3

Учинчи босқич. 
Мазкур босқичда алоҳида бўлинмалар, асосий технологик жараёнлар, алоҳида ва янада катта 
энергия сиғимига эга агрегатлар бўйича энергоэлтувчилардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлил 
қилинади. Аудиторларнинг вазифаси – йўқотишлар манбаларини аниқлаш ва ЁЭРнинг йиллик 
йўқотишларини баҳолаш, уларни тежашнинг ва энергия элтувчиларни диверсификация 
қилишнинг мумкин бўлган йўлларини аниқлашдир. Одатда бу босқич объектларни инструментал 
текширишлар ўтказиш зарурлиги билан боғлиқ бўлиб, уларни танлаб олиш энергоэлтувчиларни 
истеъмол қилиш ва қурилманинг ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда субъектив характерга эга. 
Мазкур босқич аудиторларнинг юқори малакали бўлишини талаб этувчи энг кўп меҳнат талаб 
қилувчи босқичдир. Энергоаудитнинг намунавий обеъктлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
– иссиқлик таъминоти тизимлари ва иссиқлик ҳосил қилувчи қурилма; 
– электр таъминоти тизимлари (трансформатор подстанциялари, компенсацияловчи қурилмалар, 
энергия ҳосил қилувчи манбалар); 
– сиқилган ҳаво ва совуқни ишлаб чиқариш системалари; 
– сув таъминоти ва канализация тизимлари; 
– энергия сиғимли қурилма (саноат печлари, автоматик линиялар, конвейерлар ва бошқа 
қурилмалар). 
ЁЭРини сарфлашни қисқартиришга йўналтирилган техник ечимларнинг мумкин бўладиган 
вариантларини баҳолаш, шунингдек уларни амалга оширишга кетадиган харажатларни ҳисоблаш 
амалга оширилади. Аудиторларнинг таклифлари корхона ходимлари билан биргаликда қараб 
чиқилади, уларни жорий қилиш имкониятлари муҳокама этилади. Шу босқичнинг ўзида корхонага 
аввал таклиф этилган тавсиялар ўрганилади ва уларни амалга оширилмагани сабаблари 
аниқлаштирилади. Муҳокамадан сўнг энергоаудиторлар охирги босқичга – ҳисобот ёзишга 
ўшилади. 
Тўртинчи босқич. 
Ҳисобот ёзишдан ва тақдимот ўтказишдан иборат. Ҳисоботни ёзишда уларни расмийлаштиришга 
ва баён қилишнинг маълум бир тартибига амал қилиш зарур. 
Ҳисоботни расмийлаштиришга талаблар. 
Энергоаудит бўйича ҳисоботнинг тузилмаси қуйидагича: 


– титул варағи; 
– реферат; 
– аннотация (раҳбар учун ахборот); 
– корхона тўғрисида умумий маълумотлар; 
– корхонанинг иқтисодий ҳолати таҳлили; 
– энергия таъминотининг асосий тизимлари ва қурилмаларининг тавсифи; 
– энергияни тежовчи тадбирларни ишлаб чиқиш; 
– фойдаланилган адабиётлар рўйхати; 
– иловалар. 
Энергоаудит бўйича ҳисоботнинг титул варағида қуйида ахборот бўлиши керак: 
– ихтисослашган ташкилотнинг номи, унинг юридик манзили, ижро этувчи ҳокимият органи 
томонидан бунга ваколати бўлган орган томонидан берилган ишларни ўтказиш ҳуқуқи 
тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами, рўйхатга олинган санаси ва амал қилиш муддати; 
– Буюртмачининг номи ва унинг юридик манзили; 
– энергоаудит амалга оширилаётган абъект кўрсатилган ҳолдаги ҳисоботнинг номи; 
– энергоаудитни ўтказишга тузилган шартноманинг номи, рақами ва санаси; 
– тақдим этилган ахборотнинг махфийлиги тўғрисида маълумотлар (агар бу ҳақда ишни бажариш 
тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса); 
– энергоаудитни бажарган корхона раҳбарининг лавозими, фамилияси ва инициаллари ҳамда 
муҳр билан тасдиқланган унинг шахсий имзоси; 
– ишни бажарган аудиторлар тўғрисида ахборот, унда уларнинг фамилиялари, исмлари ва 
оталарининг исмлари, сертификатнинг мавжудлиги, уларнинг ҳар бири бажарган бўлимлар ва 
уларнинг шахсий имзолари кўрсатилиши керак. 
Рефератда ҳисоботнинг таркиби тўғрисида маълумотлар бўлади (ҳисоботнинг бетлари сони, 
жадваллар, расмлар, асосий сўзлар ва қисқача мазмуни). 
Аннотация (раҳбар учун ахборот)да иш натижалари тўғрисидаги, фойдаланилган иқтисодий ва 
техник ахборот манбалари, бажарилган ишлар ҳажмининг топшириққа мос келиш даражаси ва 
олинган натижалар бўйича қисқача хулосалар тўғрисида асосий маълумотлар берилади. 
Корхонада энергоменежментни ташкил этиш бўйича тавсиялар ва уни жорий қилиш учун зарур 
шарт-шароитлар баён қилинади. Тадбирларнинг номини, уни жорий қилишдан кутилаётган 
тежамни, харажатлар ва қоплаш муддатларини акс эттирувчи энергия тежаш имкониятлари (ЭТИ) 
жадвали келтирилади. Жадвалнинг охирида барча ЭТИларни жорий қилишдан олинадиган 
йиғинди иқтисодий самара 0,7-0,75 чегарасида қабул қилинадиган уларнинг ўзаро таъсири 
коэффициентини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. 
Корхона тўғрисида умумий маълумотлар: 
– тарихий маълумотнома; 
– корхонанинг тузилиши ва бошқаришнинг иерархик алоқалари; 
– асосий энергия истеъмол қилувчи ва энергия ҳосил қилувчи қурилма тўғрисида маълумотлар; 


– бинолар ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар; 
– йиллар, тарифлар бўйича энергия ташувчиларни истеъмол қилиш ҳажмлари ва тўловлар 
ҳажмлари тўғрисида маълумотлар; 
– энергия ташувчиларни ҳисобга олиш системаси ва энергоменежментнинг мавжудлиги тўғрисида 
маълумотлар. 
Энергоресурслар соҳасида иқтисодий фаолиятнинг таҳлили техник топшириқда айтиб ўтилган 
нуқтаи назарларни акс эттириши ва ўз ичига қуйидагиларни олиши керак: 
– корхона бўйича умуман кейинги йилларда ЁЭРни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш 
анъаналари таҳлили; 
– корхона бўйича умуман ЁЭР ни истеъмол қилишнинг солиштирма кўрсаткичларини энергия 
ташувчиларнинг ҳар бир тури бўйича ишлаб чиқариш энергияси сиғимининг ўзгариш 
анъаналарини аниқлаб таҳлил қилиш; 

барча турдаги ЁЭРни истеъмол қилиш балансларини тузиш; 
– энг кўп энергия сиғимига эга истеъмолчиларни аниқлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш 
фаолиятини таҳлил қилиш; 
– энергия ташувчиларнинг солиштирма харажатларини чизиқли ёки ночизиқли моделни танлаш 
асосида моделлаштиришни ҳисобга олиб аниқлаш, танланган моделнинг ҳаққонийлигини 
аниқлаш. 
Энергия тежовчи тадбирларни ишлаб чиқиш техник-иқтисодий асослашларни ўз ичига олиши 
керак. Энергоаудиторлар таклиф этилаётган техник ечимлар ва иқтисодий ҳисоб китобларнинг 
ҳаққонийлиги учун тўлиқ жавобгардирлар. 
Ҳар бир таклиф бўйича қуйидаги ахборот зарур: 
– мавжуд вазифанинг муфассал тавсифи, ўлчаш натижалари ва аниқланган камчиликларни 
тасдиқловчи ҳисоб-китоблар; 
– асосий техник тавсифларни келтириш билан таклиф этилаётган ўзгаришларнинг тавсифи 
(муфассал ахборот иловаларга чиқарилиши мумкин); 
– таклифни жорий қилишдан кутилаётган иқтисодий самаранинг ҳисоб-китоби; 
– капитал ва эксплуатацион харажатларни ҳисоблаган ҳолда жорий қилишга кетадиган 
харажатлар ҳисоб-китоби; 
– тавсия этилаётган таклифнинг бошқа вариантлар билан таққослагандаги оддий (дисконтсиз) 
қопланиш муддати ҳисоб-китоби; 
– энергия тежовчи тадбирлардан ҳар бирини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки 
мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар. 
Энергия тежовчи тадбирлар рўйхати. Барча ишлаб чиқилган ва тавсия этилаётган энергия тежовчи 
тадбирлар энергияни тежаш имкониятларининг умумий жадвалига киритилади. Жорий 
қилишнинг қопланиши муддати ва харажатлар суммасига боғлиқ ҳолда тадбирлар кам харажатли 
ва харажатлиларга бўлинади, уларнинг устуворликлари даражасига кўра ажратилади. 
ЭТИ жадвалининг умумий кўриниши қуйида келтирилган. Оддий қопланиш муддати (Т) йиллик 
тежаш (Э)ни жорий қилишга сарфланадиган йиғинди харажатлар (Х)га бўлиш билан топилади. 

Download 289,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish