4-маъруза
Йўлни бахолаш. Йўл носозликлариинг четланишлари.
Режа:
1.Йўлни йўл ўлчовчи вагон лентаси натижалари бўйича баҳолаш.
2.Йўлни бахолаш мезонлари
3.Йўлнинг чўкиш,қийшайиш,уровен ва рихтовкалаш бўйича четланиш даражалари.
4.Олинган натижаларни тахлил қилиш.
Балларда ифодаланган баҳо қуйидаги четлашишларни ўз ичига олади:
рельс колеясининг кенгайиш ва торайишлари (шаблон);
қийшайишлар (перекос);
Сатх бўйича равон четлашиш (уровен);
рельс излари чўкиши (просадка);
йўлнинг режа бўйича четлашиши (рихтовка).
Шаблон- рельс колеясининг меъёрдан ортиқ кенгайиш ва торайиши;
Просадка - рельс излари чўкиши;
Рихтовка - йўлнинг режа бўйича четлашиши
Қийшайиш(перекос)ларга “чўққилар” орасидаги масофа (экстремал қийматлар) 20 м гача бўлган ҳолларда нолинчи чизиқ даражасидан четлашишлар оид ҳисобланиб, улар четлашиш катта-кичиклиги ва унинг узунлигига боғлиқ равишда 6-жадвал нормативлари бўйича баҳоланадилар. 20 м дан 30 м гача узунликда даража бўйича четлашиш энг катта қийшайишга эга бўлган “чўққи”дан 20 м масофада ўлчанган қийматга эга бўлган қийшайиш сифатида баҳоланади.
Қўшимча равишда даражанинг кескин ўзгаришлари қисқа қийшайишлар ҳам меъёрланади (2.5 гача узунликда)
Даража бўйича бир текис четлашишларга даражанинг нолинчи чизиғидан ўрта чизиқнинг бир тарафга, узунлиги 30 м дан кўпроқ четлашишлари оид ҳисобланиб, улар нормативлар бўйича, қуйидагиларга мувофиқ келадиган, нолинчи чизиққа нисбатан четлашиш қийматига кўра баҳоланадилар:
- тўғри участкаларда – бир изнинг бошқаси устидан нолинчи кўтарилишига ёки + 6 мм кўтарилишга (бу меъёр йўл масофаси бошлиғининг буйруғи билан белгиланган, узунлиги 200 м дан кам бўлмаган участкаларда);
- эгри участкаларда – йўл бўйича буйруқ билан белгиланган кўтарилиш қийматига кўра (эгриликдаги паспорт бўйича кўтарилиш), таъмирдаги участкалардан ), ташқари;
II даража четланишларга поездлар харакатида ўрнатилган тезликни камайтиришни талаб этмайдиган, лекин харакатланувчи таркибнинг равон харакатига ва йўл бузилишининг жадаллигига таъсир кўрсатувчи тез-тез такрорланувчи четланишлар киради. Улар йўлни тўғрилаш (выправка) бўйича профилактика ишларини ўтказишнинг зарурий кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади, шунинг учун йўл ўлчовчи ленталарни ўқишда (расшифровка қилишда) хисобга олинади ва режалаштириш-олдини олиш тўғрилаш ишларини (планово-предупредительной выправки) ўтказиш навбатини аниқлашда мезон бўлиб хизмат қилади. Бир километрда бундай четланишлар кўплаб аниқланганда йўлни тўлиқ тўғрилаш (сплошная выправка) режалаштирилади; кам бўлганда эса – танланган ҳолда тўғрилаш ишлари олиб борилади (фақат четланиш мавжуд жойларда).
III даража четланишларга аникланганидан сўнг улар бартараф этилмаган ҳолатда йўл ўлчовчи вагон билан йўлни навбатдаги текширувигача бўлган давр ичида поездларнинг равон харакатини сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келувчи ва йўлдаги қолдиқ деформациялар тўпланишининг жадаллигини оширувчи қийматларга тенг бўлган, баъзилари эса поездлар харакатида ўрнатилган тезликни камайтиришни талаб этувчи четланишлар киради. Шунинг учун бундай четланишлар биринчи навбатда бартараф этилади (аниқланганидан сўнг 2-3 кун ичида). Бир километрда 6 дан ортиқ III даража четланишлар аниқланганда (харакатланиш тезлиги 60 км/с ва ундан кам бўлганда учдан ортиқ четланиш мавжуд бўлса) поездлар харакатининг ўрнатилган тезлиги пасайтирилади. Бундай ҳолатларда III даража четланишларни бартараф этиш бўйича ишлар кечиктирмасдан бажарилади.
IV даража четланишларга харакат таркибини юклашда ва сақлашда номувофиқ четланишлар мавжуд бўлганда, поездни юриш режими бузилганда ва бошқа холатларда харакат таркибининг издан чиқишигача бўлган даражага олиб келувчи, харакат таркиби ва йўлнинг ўзаро таъсир кучини оширувчи четланишлар киради. Шунинг учун IV даража четланишлар мавжуд бўлганда тезлик пасайтирилади ёки поездлар харакати тўхтатилади (четланишнинг хақиқий қийматига боғлиқ равишда). IV даража четланишларни бартараф этиш бўйича ишлар кечиктирмасдан бажарилади.
Қуйидаги четланишлар аниқланган ҳолатларда хам поездлар харакатида ўрнатилган тезликни чеклаш талаб этилади:
берилган тезлик оралиғида планда III даража четланишларнинг III даража қийшайиш (перекос) ёки чўкиш (просадака) билан бирга мавжудлиги; буларга чўққилар орасидаги масофалар тўғри чизиқнинг нол линияси бўйлаб ўлчанган четланишлар киради;
эгри йўлларда рихтовка изи бўйича 75 м ва ундан кам бўлган узунликда планда уч ва ундан ортиқ III даражадаги ёнма-ён четланишлар; тўғри йўлларда – изга боғлиқ бўлмаган холда;
четланишлар чўққилари орасидаги масофа 10 дан 15 м гача бўлганда уровень бўйича турли томонга ёнма-ён четланишлар (кийшайиш (перекос) га ўхшаш); лентада (йўлда 20 м дан 30 м гача) берилган тезлик оралиғи учун III даража четланишнинг иккиланган қийматига тенг бўлган амплитуда билан;
бир километрда 6 дан ортиқ III даража четланишлар (3 дан ортиқ – 60 км/с ва ундан кам тезликда харакатланувчи участкаларда): қийшайиш (перекос), чўкиш (просадака), планда четланишлар даражаси бўйича (колея кенглиги бўйича III даража четланишларни хисобга олмаган холда);
30 м гача бўлган узунликда иккала из бўйича даврий такрорланувчи 15 мм дан кўп бўлган кетма-кет келувчи уч ва ундан ортиқ чўкишлар (60 км/с дан ортиқ тезликда харакатланувчи участкаларда)
узунлиги 25 м дан 100 м гача бўлган кўприк ва тоннелларда ва хар бир томонга 200 м дан яқинлашиш жойларида, шунингдек узунлиги 100 м дан ортиқ бўлган кўприк ва тоннелларда ва хар бир томонга 500 м дан яқинлашиш жойларида уровень, план, перекос (қийшайиш), просадка (чўкиш) бўйича III даражали четланишлар.
бир километрда 6 дан ортиқ III даража четланишлар (3 дан ортиқ – 60 км/с ва ундан кам тезликда харакатланувчи участкаларда): қийшайиш (перекос), чўкиш (просадака), планда четланишлар даражаси бўйича (колея кенглиги бўйича III даража четланишларни хисобга олмаган холда);
30 м гача бўлган узунликда иккала из бўйича даврий такрорланувчи 15 мм дан кўп бўлган кетма-кет келувчи уч ва ундан ортиқ чўкишлар (60 км/с дан ортиқ тезликда харакатланувчи участкаларда)
узунлиги 25 м дан 100 м гача бўлган кўприк ва тоннелларда ва хар бир томонга 200 м дан яқинлашиш жойларида, шунингдек узунлиги 100 м дан ортиқ бўлган кўприк ва тоннелларда ва хар бир томонга 500 м дан яқинлашиш жойларида уровень, план, перекос (қийшайиш), просадка (чўкиш) бўйича III даражали четланишлар.
Стрелкали ўтказгичларни сақлаш.Стрелкали ўтказгич носозликлари
Режа
1.Стрелкали ўтказгичларни сақлаш бўйича меъёр ва допусклар.
2.Стрелкали ўтказгичларни жорий кўрикдан ўтказиш муддатлари.
3.Стрелкали ўтказгич носозликлари.
Стрелкали ўтказгичларни жорий сақлашда қуйидагилар таъминланиши керак:
острякларнинг рама рельсларига ва таянч қўйилмаларига жипс жойлашиши;
остряклар ва крестовиналарнинг тиргак “ёстиқлари” ва қўйилмаларга зазорларсиз жойлашиши;
3.колея ва “ариқ”лар энининг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги, бруслар зонасидаги балластнинг зичлашиши ва уларнинг эпюра бўйлаб жойлашганлиги.
Ҳар қандай конструкцияли стрелкали ўтказгичлар йўл масофаси ходимлари томонидан вақти–вақти билан текширилади,яъни:
йўл устаси ойига камида 2 марта;
йўл бригадири ойига камида 4 марта;
Йўл масофаси бошлиғи, Йўл масофаси бошлиғи ўринбосарлари, бош мухандис, катта йўл устаси режа асосида тасдиқланган график бўйича (йилига камида 2 марта)
Бундан ташқари хар ойда ойлик комиссион кўрикларни ўтказишда эса – станция бошлиғи, темир йўл масофаси, контакт тармоғи ва сигнализация ва алоқа хизмати ходимлари таркибидаги комиссия томонидан текширувдан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |