Йўлни тўғрилаш – йўлни жорий сақлашнинг асосий ишларидан бири хисобланиб, поездларнинг хавфсиз ва равон харакатланишига бевосита боғлиқдир. Йўлни тўғрилаш ишлари бўйлама йўналишда бир ёки иккала рельс изларини чўкишини ва уровень бўйича рельс изларини ўзаро жойлашишидаги четланишларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
Йўлни жорий сақлаш жараёнида тўғрилаш ишларининг зарурияти йўл ўлчовчи вагон (путеизмерительный вагон) ўтиши, шунингдек бригадир, йўл устаси ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўлни текширилиши натижаларига кўра аниқланади.
Уровень бўйича рельс изларини сақлаш, тўғри йўлларни эгри йўллар билан қўшилиш жойларида ташқи рельс отводининг кўтарилиши,, рельснинг таглик (подкладка) ларга ёки шпалаларнинг балласт қатламига яхши махкамланмаганлиги ва бошқа четланишлар йўлни тўғрилашни белгилаш мезонлари бўлиб хизмат қилади. (1-расм). 1-расм. Танлаган ҳолда (биринчи навбатдаги ёки кечиктирмай бажариш лозим бўлган) йўлни тўғрилаш ишларини ўтказиш заруриятининг белгилари: а – йўл ўлчовчи вагон лентасида қайд этилган III даражали қийшайиш; б – стик мавжуд жойда йўлнинг бўйлама қирқими (шпалалар кўндаланг кесими бўйлаб); 1 – I ва III даражадаги чўкиш ва қийшайишлар; 2 – шпалалар остидаги бўшлиқлар.
Рельс изларининг уровень бўйича жойлашувини ўлчаш учун йўл шаблони, шунингдек бўйлама йўналишда рельс изларининг чўкиш чегаралари ва уларнинг чуқурлигини аниқлаш учун – ПРП оптик қурилмаси қўлланилади.
Кўтариш баландлиги камроқ чўккан рельс изи бўйлаб - оптик қурилманинг визир чизиғидан рельс каллагигача бўлган ординатани ўлчаш йўли билан (2-расм); бошқа из бўйлаб - уровень бўйича четланишлар мавжуд бўлган ординаталарни қўшиш йўли билан аниқланади.
Визирлашдан аввал бригадир чўкиш жойидан 30-35 м узоқликка бориб жойлашади ва камроқ чўккан издаги рельс каллагининг ишчи бўлмаган қирраси бўйича чўкиш чегараларини тахминий аниқлайди. Оптик қурилманинг кўриш трубасини чўкиш бошланадиган жойга 5-6 шпала қолганда рельс каллагига, ишчи рейкани эса – чўкиш охиридан яна шунча шпала ташлаб ўрнатилади.