Низоларни ҳал қилишга икки ёндошишлар мавжуд: – мавжуд илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш;
– иккинчиси – низолар ривожланиши қонуниятлари билимларини ва уларни олдини олиш ва бартараф қилиш усулларини егаллаш; (анча қийин йўл, аммо анча самарали, чунки турли низолар барчасига бартараф қилиш йўлларини кўрсатиш мумкин емас).
В.М.Афонькова низоларга педагогик аралашишнинг муваффақиятлилиги педагогнинг қарашларига боғлиқ бўлади деб таъкидлайди. Бундай қарашлар камида тўртта бўлиши мумкин:
· низога авторитар аралашиши ёндошуви – педагог низо – бу ҳар доим ҳам ёмон емаслиги ва у билан курашиш кераклигига ишончи бўлмаган ҳолда уни бостиришга ҳаракат қилади;
· нейтралитет ёндошиш – педагог тарбияланувчилари ўртасида юзага келадиган тўқнашувларни сезмасликка ва аралашмасликка ҳаракат қилади;
· низодан қочиш – педагог низо – бу юзага келган вазиятдан қандай чиқишни билмаслиги сабабли болалар билан унинг муваффақияциз тарбиявий ишлари кўрсаткичи деб ишонади;
· низога мақсадга мувофиқ аралашиш - педагог тарбияланувчилари жамоасини яҳши билишига, тегишли билим ва малакаларига таяниб низо келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилади, уни бостириш ёки маълум даражагача ривожланишига бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўқув фаолияти шароитларидаги низолар турли ҳилдаги низолар бўлади. Педагогика соҳаси шаҳсни мақсадга мувофиқ шакллантириш барча турлари тўпламидан иборат бўлади, унинг моҳияти еса ижтимоий тажрибани ўргатиш ва ўзлаштириш бўйича фаолияти ҳисобланади. СҲунинг учун айнан мана шу ерда педагог, ўқувчи ва ота-оналар кўнгил ҳотиржамликлари учун қулай ижтимоий-псиҳологик шароитлар яратиш зарур.
Низонинг ривожланиши боришида қатор босқичлар мавжуд:
1. Таҳмин қилувчи босқич – манфаатлари тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган шароитлар билан боғлиқ.
2. Низонинг пайдо бўлиш босқичи – турли гуруҳлар ёки алоҳида инсонлар манфаатларининг тўқнашуви.
3. Низонинг етилиши босқичи – манфаатлари тўқнашуви муқаррар бўлиб қолади.
4. Низони англаб етиш босқичи – жанжаллашувчи томонлар манфаатлари тўқнашувини фақатгина сезибгина қолмай, балки англаб ҳам ета бошлайдилар.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича қуйидаги кўринишдаги ижтимоий низолар фарқ қилади :
Сиёсий низолар.
Иқтисодий низолар.
Фуқаролараро низолар.
Конференциялараро низолар.
Миллий – этник низолар.
Ҳудудий низолар.
Конститутцион низолар.
Кўриниб турибдики, ижтимоий низолар ўз ички йўналишларига эга. Айнан мана шу ўринда педагогик – психологик жараёнларга хос низоларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Педагогик коллежларда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги конфликтологик кайфият ва хусусиятларни яъни низоларни ўрганиш жамиятдаги инқирозларнинг келиб чиқиши ва ижтимоий тўқнашувларнинг олдини олишга кўмак беради. Касб-ҳунар коллежларида ўқитувчи ва ўқувчи орасида мотивацион, когнитив ва ролли низолар кузатилиши мумкин. Улар ўз навбатида шахсий, шахслараро, гуруҳлараро, гуруҳ ичидаги турларга бўлинади.