Педагогик жамоадаги низолар ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келувчи ва ўз ҳизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишида ёки ёмон бажаришида ҳам намоён бўлади.
Низода ўқитувчи ўз позициясини тўғри аниқлаши жуда муҳим, чунки педагогик жамоа унинг томонида бўлса юзага келган вазиятдан чиқиш унга осон бўлади. Агарда синф интизомни бузувчи билан биргаликда тартибсизлик қила бошласа ёки икки томонлама позицияда бўлса бу салбий оқибатларга олиб келади (мисол учун, низолар доимий тус олиши мумкин).
Муносабатлар низолари кўпинча педагогнинг муаамоли вазиятларни моҳирона ҳал қила олмаслиги натижасида юзага келади ва одатда узоқ давом етади. Ушбу низолар шаҳсий тус олади, ўқувчининг ўқитувчини узоқ вақт давомида ёқтирмаслигини келтириб чиқаради, уларнинг муносабатларини анча вақтга бузади.
Do'stlaringiz bilan baham: |