Мотивацион низоларга – томонларнинг қизиқишлар бўйича низолари киритилиб, бунда иштирокчиларнинг мақсад, режа, интилишлари, мотив- лари бир-бирига қарама-қарши бўлади.
Когнитив низоларга- шахс қадрияти билан боғлиқ низолар киритилиб, бунда иштирокчиларнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган тасавввурлари бир-бирига мос келмайди ёки қарама-қарши бўладиган низоли вазиятларни келтириб чиқаради. Бундай низоларга шахсий ҳулқ-атвор, ишонган ва ишонмаган қадриятларни намоён бўлиши, маданий, диний, ахлоққа оид профессионал қадриятлар ва эҳтиёжлар борасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар киради.
Ролли низолар – ўзаро муносабат, бир-бирига таъсир кўрсатиш қоидалари ва меъёрларининг бузилишидан вужудга келади. Ролли мавқеларининг кўплиги баъзида уларнинг тўқнаш келишига, яъни низоларга сабаб бўлади. Касб-ҳунар коллежида одоб талабларига риоя қилмайдиган ўқувчининг ота - онасини ўқитувчининг уйига “меҳмонга” келганда ўқувчининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари ҳақида гапирмайди, чунки ўқувчининг ота-онаси унинг уйида “меҳмон”, ўқитувчи эса мезбон ҳисобланади. Турли хил ролларни ижро этаётган ўқитувчи ва ота – оналарнинг биргаликдаги роллар эҳтимоли шартли равишда бошқарилади. Аслида улар бундай ҳолатни истамайдилар, лекин одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қиладилар. Айрим ҳолларда одоб талабларига риоя қилмаслик жиддий салбий оқибатларга олиб келади.
Чунки ўсмир ўз фаолиятига ( ўқиши, интизоми, эгаллаётган касб – ҳунарига муносабати ) тўғри баҳо бера олмаса, тенгқурлари, дўстлари, ота – онаси, қариндош – ўруғлари ва айниқса, ўқитувчи – мураббий фаолиятига ҳам тўғри баҳо бера олмайди. Атрофга эътиборсиз, бефарқ, ғамгин, хавотирли болада аниқ режа, мақсадли интилиш ҳам бўлмайди. Бу ҳолат “қаровсиз ўсмир портретини” келтириб чиқаради. Кейинчалик бу жараён чуқурлашиб бориб, “жиноятчи ўсмир портретини ” шакллантиради.
Ўз-ўзини назорат етиш учун саволлар:
Низов а унинг турлари қандай тавсифланади.
Ўқув фаолиятидаги низоларни қандай изоҳлайсиз.
Низонинг ривожланиш босқичларини сананг.
Низоларни бартараф етиш йўлларини ёритинг.
АДАБИЙОТЛАР:
О.Н. Лукашонок, Н.Е. Щуркова “Конфликтологический етюд для учителя”. Москва - 1998г. (80с.)
Д. Скотт “Конфликты. Пути иҳ преодоления”. Киев - 1991г.
В.А. Сонин “Словарь персоналий. Псиҳологи от А до ЙА”. Москва: московский псиҳолого-социальный институт - 1997. -160 с.
В.П. СҲейнов “Конфликты в нашей жизни и иҳ разрешение”. Минск - 1997г. (288с.)
Do'stlaringiz bilan baham: |