4- маъруза мавзуси. Педагогик конфликтлар ва уларни бартараф етиш йўллари
Режа:
Педагогик конфликтларнинг ҳусусиятлари.
Педагогик конфликтларнинг намоён бўлиш шакллари.
Педагогик конфликтларни бартараф етиш йўллари.
Педагогик конфликтлар бу педагогик жараёнда ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасида, шунингдек талабалар ўртасида вужудга келувчи муаммоли вазиятларнинг амалдаги кўринишидир. Педагогик жараённи асосий бошқарувчиси ўқитувчи бўлиб, тизим доирасида фаолиятни амалга оширишда талаба, яъни субъект билан алоқада конфликтли муҳитлар юзага келиши мумкин. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги шаҳслараро конфликтлар юқори босқич талабалари билан кўпроқ содир бўлади.
Илк босқичларда ўқитувчи талаба нигоҳида шубҳасиз юқори нуфузга ега шаҳс сифатида гавдаланиб, ўқитувчи талаба учун ота-онаси сингари кучли таъсир кучига ега бўлади. CҲунки, талаба “МЕН”и бу даврда руҳий адаптацияда бўлиб, янги шароитга кўникмаган руҳсизликни бошидан кечиради. ЙАнги шароитга кўникиб бориши натижасида, шаҳсда ўзгаришлар юз бера бошлайди ва талабанинг ўз “МЕН”ига бўлган ишонч ортади. Натижада ўқитувчи ва талаба ўртасида конфликтли жараёнлар содир бўла бошлайди. Юқори босқичларда талабалар мустақил бўлишга интилади. Ўзини фикрларини бемалол айтишни, ўзига тааъллуқли муаммоларни мустақил ҳал етишни, атрофидаги бўлаётган воқеларга шаҳсий муносабатини билдиришни ҳоҳлайди. Натижада белгиланган меъёрларни бузиш натижасида ўқитувчи ва талаба ўртасида конфликт юзага келади.
Педагогик жараённинг муҳим иштирокчиси талаба бўлиб, улар орасидаги аксар конфликтлар кичик гуруҳларда лидерликка интилиш натижасида намоён бўлади. Конфликтли вазият гуруҳдаги икки лидер ўртасида вужудга келиб, улар конфликтга нафақат ўзларини, балки тарафдорларини ҳам тортиши мумкин. Бу еса конфликтик ескаляцияни, яъни уни миқёсини кенгайишига сабаб бўлади. Талаба-талаба ва талаба-ўқитувчи конфликтида конфликтогенларни қўлламасдан, самарали услубларни ишлатган ҳолда муаммо ечимига келиш мумкин.
СҲунинг учун низоларни муваффақиятли ҳал қилиш одатда муаммони аниқлаш, уни таҳлил қилиш, уни ҳал қилиш бўйича ҳаракатлар ва натижаларни баҳолаш циклини ўз ичига олади. Ҳар қандай аниқ бир вазиятда низоларни ҳал қилиш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишга киришишдан аввал уларнинг манбаларини аниқлаш зарур.
Биринчи навбатда нима содир бўлганлигини аниқлаш керак. Муаммо нимадан иборат? Ушбу босқичда муаммони аниқлаш билан барча рози бўлиши учун ҳодисаларни баён етиш муҳим.
Низо таҳлил қилиб чиқилганидан сўнг ҳамкорлик руҳида биргаликда барчани муросага келтириш йўлини излашга ўтиш мумкин.
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низони ҳал қилишда низонинг сабабларини таҳлил қилишдан ташқари ёши омилини ҳисобга олиш керак.
“Ўқитувчи - ўқувчи” амалий низоли вазиятлар билан бир қаторда шаҳсий ҳусусиятдаги қарама-қаршиликлар ҳам учраб туради.
Низоли вазиятга тушиб қолиб ўқитувчи ўзининг фаоллигини ёки суҳбатдошини яҳшироқ тушунишга ёки низони бостириш ёки уни олдини олиш мақсадида ўз псиҳологик ҳолатини бошқаришга қаратиши мумкин. Биринчи ҳолатда низоли вазиятни ҳал қилишга инсонлар орасидаги бир-бирини тушунишларини йўлга қўйиш, англашилмовчиликларни, келишмовчиликларни йўқотиш йўли билан еришилади. Умуман олганда, бошқа инсонни тушуниш анча мураккаб. Тажрибали педагоглар нимани гапиришни (диалогда мазмунини танлаш), қандай гапиришни (суҳбатни емоционал тусда олиб бориш), болага қаратилган нутқда мақсадга еришиш учун қачон гапиришни (вақти ва ўрни), кимнинг олдида ва нима учун гапиришни (натижага ишонч) билади.
Педагог ва ўқувчи ўртасида ҳақиқатда юзага келган низони уч даражаларда таҳлил қилиш мумкин:
Таълим муассасасида ўқув–тарбиявий ишларини ташкил қилиш объектив ҳусуссиятлари нуқтаи назаридан;
гуруҳ, педагогик жамоа, ўқитувчи ва ўқувчининг аниқ шаҳслараро муносабатлари ижтимоий–псиҳологик ҳусусиятлари нуқтаи назаридан;
низо иштирокчилари ёши, жинси, индивидуал-псиҳологик ҳусусиятлари нуқтаи назаридан.
Агар бутун таълим жараёнини ташкил қилиш ва шароитларида, жамоали қоидалар ва тартиблар тизимида, ушбу жараённинг бир-бирларига нисбатан ижобий муносабатлари, бўлажак низоларда конструктив ҳулқларига тайёрликларида ҳақиқий объектив ва субъектив ўзгаришлар яққол кўзга ташланса, низо самарали ҳал қилинган ҳисобланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |