3-§. Астрономиядан масалалар ечиш



Download 326,22 Kb.
bet1/9
Sana20.06.2022
Hajmi326,22 Kb.
#684323
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5830 Astronomiydan masalalar yechish


3-§. Астрономиядан масалалар ечиш


Ўқув материалларини чуқур ўзлаштиришда барча табиат фанларидаги каби астрономияда ҳам амалий машғулотларнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. Астрономияда амалий машғулотнинг асосан икки тури мавжуд бўлиб, биринчиси осмон жисмлари ва улар билан боғлиқ ҳодисаларни кузатиш бўлса, иккинчиси, осмон жисмларнинг физик табиати, уларнинг ҳақиқий ва кўринма ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган масалаларни ечишни ташкил қилади. Ўқувчилар томонидан предмет материалларини яхши ўзлаштирилганлиги, уларнинг амалий машғулотларни бажариш қобилиятларида, айниқса, масалалар ечиш жараёнида яққол сезилади.
Кейинги йилларда астрономиянинг етакчи бўлимларидан ҳисобланган астрофизиканинг ривожланиши, бу фаннинг физика билан алоқасини жуда мустаҳкамлади. Бу бўлимга тегишли масалалар ҳам, аслида моҳияти билан физик масалалар эканлиги, астрономиянинг турмушдаги аҳамияти ортаётганлигининг далили бўлди. Аксинча, амалий астрономияга тегишли (жойнинг географик координаталарини аниқлаш ва вақтни ўлчашга доир) ва сунъий йўлдошларнинг учирилишига боғлик; масалаларнинг ечилиши, ўқувчиларга астрономия фанининг ҳаётий масалаларга бевосита алоқадорлигини сездириши билан уларда бу фан асосларига қизиқишни оширади. Гарчи осмон жисмларининг ҳаракатига боғлиқ бўлган астрономия масалаларининг ечилишида бошқа табиат фанлари масалалари ечилиши билан маълум даражада умумийлик бўлсада, унинг ўзига хос ҳусусиятлари ҳам мавжуд. Хусусан, осмон жисмларидан юлдузлар, планеталар, Қуёш ва Ойнинг вазиятлари ва ҳаракатларига доир масалаларнинг ечилишида ўқувчиларнинг абстракт фикрлаш, кўз олдига келтира олиш қобилияти муҳим роль ўйнайди. Ўқувчи осмон жисмларининг суткалик кўринма ҳаракатларини, осмон сферасининг асосий айлана ва нуқталарига кўра қандай рўй бериши билан эришган назарий билимлари асосида яқиндан таниш бўлиши ва кузатишлар орқали аниқ кўз олдига келтира олиши лозим. Астрономия масалалари ҳам физикадаги каби сифат ва ҳисоблаш масалаларига бўлинади. Сифат масалаларида мураккаб ҳисоблаш операцияларининг йўқлиги, ўқувчиларда уларни ечиш жараёнида фикрлаш қобилиятининг ўсишига, олинган назарий билимларни татбиқ қилинишини системага тушишига катта ёрдам қилади ва ўқувчиларда масала ечиш малакаларининг шаклланишида катта роль ўйнайди. Бинобарин, маса­лалар ечишни сифат масалаларидан бошлаб сўнгра мураккаб — ҳисоблаш масалаларига ўтиш мақсадга мувофиқдир.
А строномик масалаларни ечишда (айниқса, осмон жисмларнинг ўрни ва ҳаракатларига доир масалаларда) чизманинг фойдаси каттадир. Осмон жисмлари­нинг ҳаракати, осмоннинг ўқувчиларга таниш нуқта ва чизиқларига нисбатан ўрганилади.
Бу муносабатларни ўзлаштиришдаги қийинчиликдан ўқувчиларни чизма қутқаради. Чизмада ўрганилаётган ҳаракат, ос­мон экватори, математик горизонт ва меридианга нис­батан қай тарзда рўй бериши яққол кўриниб туриши масала ечишда катта енгиллик тудиради. Шунингдек осмон сферасининг моделини кенг қўллаб, осмон жисмларининг суткалик кўринма ҳаракати ва амалий астрономия масалаларини ечишда яхши натижаларни қўлга киритиш мумкин. Айрим катта аниқлик талаб этадиган темалардан (йиллик параллакс, абер­рация ва хжазо) бошқа темаларга доир астрономик масалалар ечишда аниқ ҳисоблашлар учун ортиқча вақт кетказмаса ҳам бўлади, чунки бундай қилинганда, ўқувчи, ҳисоблаш билан машғул бўлиб, кўрилаётган астрономик ҳодисанинг моҳиятига кам эътибор қилади.
Астрономияга доир масалаларни ечишда ишлатиладиган бирликлар масаласига келсак бу масалаларда катта узунлик ва масса ўлчамлари билан иш кўрилганлиги туфайли СИ системасидан фойдаланиш унча қулай бўлмайди. Кўпинча осмон жисмларигача бўлган масофа Ердан Қуёшгача бўлган масофа (149,6 миллион километр) бирликларида, уларнинг массаси эса Ер ёки Қуёш массаси билан солиштирилади. Шу туфайли астрономияда узунлик бирлиги сифатида Ер­дан Қуёшгача масофа олиниб, у 1 астрономик бирлик (1. а. б.) деб юритилади. 1 а. б. дан катта узунлик бирликлари сифатида 1 ёруғлик йили (1 ё. й.= 1013 км) ёки 1 парсек (1 пс = 3,26 ё. й.) олинади. Масса бирликлари сифатида 1 Ер массаси (Т) ёки 1 Қуёш массаси (Т) олинади.
Қуйида X синфнинг астрономия дарслигидан, Б. А. Волинскийнинг «Задачи и упражнения по астрономии» китобидан олинган ва қисман автор томонидан тузилган масалаларнинг ечилишларини кўрамиз.
1-масала (М.М.).1 Баҳорги тенгкунлик нуқтаси () қуйи кульминацияда бўлганда юқори кульминацияда бўлган юлдузларнинг тўғри чиқиши (α) қанча бўлади? Шарқ ва ғарб нуқтасидан ўтувчи катта ярим айланаларда ётувчи юлдузларникичи?
Б у масала чизма ёрдамида осон ечилади. Юқори кульминацияда бўлган ёриткичлар осмон меридианининг жануб нуқтасидан ўтувчи ярмида ётиб, бу ярим айлана осмон экватори билан К нуқтасида кесишади (1-расм) К нуқтанинг кординаталарининг бошидан () узоқлиги, ёриткичнинг тўғри чиқишини характерлашини инобатга олиб, К нуқтанинг координата бошидан ёй узоқлиги 180° га тенг эканлигини кўрамиз. Ёритгичларнинг тўғри чиқишлари вақт бирликларидан ифодаланганлигидан 1- расм. α =12 соатга тенг бўлади. Шарқ ва Fapб нуқталари баҳорги тенгкунлик нуқтасидан мос равишда 270° ва 90° ёй масофаларда бўлганидан бу нуқталардан ўтувчи оғиш айланаларида жойлашган ёриткичларга мос тўғри чиқишлар αw =18 соат, F =6 соатни ташкил қилади.

Download 326,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish