27- расм. Занжирли тракторларнинг буриш механизмлари


-расм. Нексия автомобилининг орқа осмаси



Download 1,68 Mb.
bet20/21
Sana29.04.2022
Hajmi1,68 Mb.
#593377
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Занжирли тракторларнинг буриш механизмлари.

45-расм. Нексия автомобилининг орқа осмаси
Амортизаторлар икки турли, ричагли ва телескопик бўлади. Телескопик амортизаторлар ўз навбатида бир томонлама ва икки томонлама ишлайди- ганларга ажралади. Ричагли амортизаторлар замонавий автомобилларда ишлатилмайди.
Икки томонлама ишлайдиган амортизатор нафақат кузов юқорига ҳаракатланганда, балки пастга тушаётганда ҳам унинг тебранишини сўндиради. Натижада автомобилнинг юриш равонлиги янада яхшиланади.
Амортизатор учта бўлакдан, силиндр ва силиндр таги, шток ва поршен ҳамда йўналтирувчи втулкалардан иборат (46-расм).
Поршенда доира бўйича икки қатор жойланган тешикчалар бўлиб, юқори қатор тешикчалар тепасидан ўтказувчи клапан ва унинг кучсиз пружинаси билан беркилиб туради. Пастки қатор тешикчалар еса кучли пружинали қайтиш клапани билан беркитилган. Силиндр тагида еса сиқиш ва ўтказувчи клапанлар жойлашган. Иккинчи ўтказувчи клапан ҳам кучсиз пружина билан тешикларни беркитиб туради.


46-расм. Амортизаторнинг схемаси.


1-юқори таянч; 2-ҳимояловчи қобиғ; 3-шток; 4-силиндр; 5-клапанли поршен;6-пастки таянч; 7-ғилдирак ўқи; 8-автомобил кузови.


Амортизатор махсус суюқлик билан тўлдирилган бўлиб, суюқликни бир ҳажмдан иккинчисига ҳайдашда хосил бўладиган қаршиликдан кузов тебраниши сўндирилади.


Телескопик амортизаторнинг ўзига хос хусусияти, шток ҳаракат- ланганда иш силиндриннинг икки томонидаги суюқлик ҳажмини тўлдирувчи камера борлигидир.
Ғилдирак охиста кўтарилиб, осма пружинаси сиқилганда, шток иш силиндрига киради. Поршеннинг кичик босими таъсирида суюқлик поршен тепасидаги бўшлиққа ва камерага ўтади. Суюқлик поршеннинг юқори қаторидаги тешикчалардан ўтиб, ўтказувчи клапанни очади ва поршен тагидан устидаги бўшлиққа ўтади. Шток сиқиб чиқарган ҳажмдаги суюқлик еса сиқиш клапанининг калибрланган тешикларидан камерага ўтади ва ундаги босимни орттиради. Бу жараёнда сиқиш клапани кучли пружина таъсирида ёпиқ бўлади.
Ғилдирак охиста пастга тушиб осма пружинаси чўзилганда прошен юқорига ҳаракатланиб, шток иш силиндридан чиқади. Ўтказувчи клапан ёпилади ва поршен устидаги босим ошади. Натижада поршен устидаги суюққлик унинг ички қатор тешиклардан ўтиб, клапан ва втулка ўртасидаги халқа бўшлиқдан поршен ости ҳажмига ўтади. Босим пастлиги учун клапан ёпиқ, камерадаги босимдан суюқлик силиндр таги тешикларидан ўтказиш клапанининг кучсиз пружинасини сиқиб яна силиндрга ўтади.
Ғилдирак тезкор кўтарилганда поршен тез ҳаракатланиб, силиндр ичидаги босим ортади. Катта босим сиқиш клапанини очади, натижада амортизатор қаршилигининг ортиши тезкор секинлашади. Демак, сиқиш клапани амортизаторни қаттиқ турткилар таъсиридан сақлайди.
Ғилдирак тезкор пастга тушганда поршеннинг ҳаракат тезлиги ортиб, поршен устидаги босим ҳам ортади. Натижада клапан очилиб суюқлик поршен ости ҳажмига тушади, амортизаторнинг қаршилиги тезкор камаяди. Клапан амортизаторни қаттиқ турткилар асоратидан сақлайди.
Олд ғилдиракни ўрнатиш бурчаги
Олд осмаларда (тўсинларда ҳам) бир муаммо бўлиб, вертикал ўрнатилган ғилдираклар тўсинга тушган оғирликдан егилади, натижада ғилдираклар бир-бирига оғиб айланганда, ғилдирашига қаршилик жуда ортиб кетади. Бу ҳолатдан қутилиш учун чап ғилдирак чап томонга, ўнги ўнг томонга а бурчагига оғдирилади. а-ғилдиракнинг оғиш бурчаги дейилади (46а-расм).





Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish