61- расм. ДТ-75 тағмали тракторини йўналтирувчи ғилдираги ва тарангловчи мосламаси.
1 -йўналтирувчи ғилдирак, 2,12-гайка, 3-тирсакли ўқ, 4-пона, 5-қулоқ, 6- бармоқ, 7-олдинги кронштейн, 8-ички пружина, 9-ташқи пружина, 10-тортувчи болт,11-кетинги таянч, 13-қотирувчи гайка, 14-ростловчи гайка, 15-сферасимон таянч,
16-раманинг таянч кронштейни, 17-тўсқич, 18-тирсакли ўқнинг таянчи,19-болт, 20- таянч шайба, 21-лонжерон.
Йўналтирувчи ғилдирак кенг гардишли бўлиб, пўлатдан қуйма холда тайёрланади ва тракторни олди қисимига иккита конуссимон роликли подшипниклар ёрдамида тирсакли ўқ 17 нинг охирига ўрнатилади. Тирсакли ўқнинг иккинчи томони таянч 19 нинг поғонали тешигига қуйилган. Таянч 19 нинг ўзи еса лонжерон 22 га пайвандланган.
Ушлаб турувчи ғалтаклар орасида гусениса заижирини осилганлиги 20...30 мм атрофида бўлса, таранглик меъёрида хисобланади. Таранглик ростловчи винтни бураш билан ўзгартирилади. Агар гайкалар 38 бўшатилса тортувчи болт 37 чапга пружина 36 ёрдамида силжийди ва гусениса занжири таранглашади. Пружина 36 ва тарангловчи кронштейн 33 одатда берк бўлади.
Йўналтирувчи ғилдирак суюқ мойда ишлайди. Мойни қуйишда мой қуйиш тешиги горизонтал холатдан юқорида қилиб турилади, тўкиб юборишда еса пастга қаратилади.
Тирсакли валии юқори қисими ўзининг втулкасида еркин харакатланади ва ўқи бўйлаб силжиб кетишини зичловчи шайба 21 чеклайди.
Гусениса занжирини меёрдагидек ишлаши учун у тарангланган бўлиши керак. Тарангланганлик ушлаб турувчи ғалтаклар орасида занжирни осилганлиги билан аниқланади. Занжирни осилганлигини ўзгартириш таранглаш мосламаси ёрдамида амалга оширилади.
Айрисимон кронштейн 7 нинг губчагидаги тешикдан еркин холда тортувчи болт 10 ўтказилган. Уни тўғри бурчакли учи олдинги кронштейн фланесини сиртига тиралади ва уни ўз-ўзидан буралиб кетишидан пружинаси сақдаб туради.
Фланесга тиралган холга ташқи пружина 9, болтнинг ўзагига ва фланесни охирига тиралган холда ички пружина 8 ўрнатилган. Ташқи пружинани иккинчи учи кетинги таянч 11 орқали марказлаштирилиб ўзини фланесига тиралади. Ички пружина таянч губчагини охирига тиралади. Кетинги таянч 11 болт ўзагидаги гайка 12 ёрдамида пружинани қисади (қисилиш узунлиги 640 мм дан кам бўлмаслиги керак).
Болт ўзагини давомида рословчи гайка 14 ва ехтиёт қотириш гайкаси 13 мавжуд. Бу гайкалар ўз навбатида сферасимон таянч 15 ни таянч кронштейни 16 нинг сферасимон ковагига қисиб туради.
Тарангловчи мослама тирсакли ўқ билан кронштейн 7 ва қулоқ 5 ёрдамида боғланган.
Йўналтирувчи ғилдиракни олдинга чиқариш учун гайка 14 ни (гайка 13 олдиндан бўшатилган бўлиши керак) тортувчи болт 10 ни охирига қараб бураш керак. У вақтда харакат пружина ва амортизаторнинг олдинги кронштейни хамда кетинги таянч 11 орқали тирсакли ўққа берилади ва ғилдирак олдинга силжийди. Гусениса занжири таранглашади. Ростлаш тугагандан сўнг гайка 13 қатириб қўйилади.
Гусениса занжирини бўшатиш учун ростлаш гайкаси 14 бошқа томонга буралади.
Осмалари, ташувчи системалар конструксияси. Осмалар вазифаси ва уларга қўйилган талаблар. Ташувчи системалар тузилиши. Амортизаторлар ва уларнинг тавсифи. Қайишқоқ елементлар турлари: рессоралар, пружиналар, қайишқоқ стерженлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |