Осмалар учта бўлакдан иборат: йўналтирувчи қисм, еластик қисм, сўндирувчи қисм (43-расм).
4 3-расм. Османинг принсипиал схемаси.
Транспорт воситаси ҳаракат қилиши учун йетакчи ғилдиракка трансмиссия орқали келтирилган буровчи момент Мт дан ҳосил бўлган Рт кучини рамага (кузов) узатиб, илгарилашга мажбур етиши керак. Бу вазифани йўналтирувчи қисм бажаради. Бундан ташқари, йўналтирувчи қисм автомобил тормозланиши жараёнида ҳосил бўлган ва кўприкни ғилдирак айланиш йўналишига тескари бурувчи моментни, ҳамда ёндан таъсир етувчи кучни (марказдан қочирма, ёндан таъсир етган туртки, қия текисликда ҳаракатланганида оғирлик кучининг битта ташкил етувчиси) қабул қилади.
Османинг иш жараёнида йетакчи ғилдиракка трансмиссиядан келтирилган буровчи моментнинг итарувчи Рт кучи йўналтирувчи қисм орқали кузов (рама)ни олдинга суради, еластик қисм йўл нотекисликларидан узатилаётган турткиларни юмшатади ва сўндирувчи қисм еластик қисм ҳисобига вертикал йўналишда ҳаракатланаётган кузов (рама) тебранишини сўндиради.
Османинг йўналтирувчи қисми нафақат кўндаланг, бўйлама, ёндан тасир етаётган кучларни узатади, балки ғилдиракнинг кузов (рама)га нисбатан ҳаракатини ҳам белгилайди. Йўналтирувчи қисмининг турига қараб осмалар мустақил ва номустақил турларига булинади (59-расм).
а) номустақил осма. б) мустақил осма
44-расм. Автомобил осмалари.
Мустақил осмаларда чап ёки ўнг ғилдираклар бир-бири билан боғланмаган бўлиб, чап (ёки ўнг) ғилдиракка йўл нотекислигидан тасир етган туртки ўнг (ёки чап) ғилдиракка узатилмайди. Бунга замонавий автомобиллар МАТИЗ, СПАРК, ТИКО, НЕКСИЙАларнинг олд осмалари мисол бўла оладиНомустақил осмаларда еса чап ва ўнг ғилдираклар бир бири билан боғланган бўлиб, чап (ёки ўнг) ғилдиракка йўл нотикислигидан тасир етган турткилар ўнг (ёки чап) ғилдиракка узатилади. Йенгил автомобиллардан МАТИЗ, ТИКО, ДАМАС, НЕКСИЙА автомобилларининг орқа осмалари, юк автомобили ва автобусларнинг олдинги ва орқа осмалари мисол бўла олади.
Ғилдиракларнинг йўлга нисбатан ҳаракатланиши унинг кинематикасини белгилайди. Осма кинематикаси уни кузов (рама)ни автомобилнинг бўйлама ўқига нисбатан тебранишини таминлайди ва транспорт воситасининг юриш равонлиги, бошқарувчанлиги, турғунлиги каби експлуатацион хусусиятларига фаол тасир етади.
Осмаларнинг еластик қисми йўл нотекисликларидан узатилаётган турткиларни камайтириб автомобилнинг юриш равонлигини яхшилайди. Еластик қисмнинг пружина, рессори, торсион, пневмобаллон ва ҳ.к. турлари мавжуд.
Пружиналар юмалок кўндаланг кесимли пўлат симдан силиндирик ва бочкасимон қилиб ясалиши мумкин. У фақат тик йўналишдаги кучларни қабул қилишга мўлжалланган, шунинг учун ҳам у йўналтирувчи қисм билан маҳкамланади.
Торсионлар ҳам еластик қисмнинг тури бўлиб, у металл стержендан иборат. Стержен бир бутун ёки бирлаштирилган бир хил кўндаланг кесимли, бурилишига ишловчи пластиналардан иборат. Торсионнинг бир учи кузовга, иккинчиси осма ричагларига маҳкамланади. Натижада ғилдирак ва кузовнинг еластик боғланиши торсионнинг буралишидан ҳосил бўлади.
Рессоралар османинг еластик қисми сифатида енг кўп тарқалган. У ҳар хил узунликка ва егриликка ега листларнинг булиши, рессора йиғилганда листларнинг бир-бирига жипс яқинлашишига ва асосий листнинг камроқ юкланишига олиб келади, ҳамда листларни ҳам ушлаб туради. Зангламаслиги учун ва листлар орасидаги ишқаланишни камайтириш мақсадида графит сўрилади. Йенгил автомобилларда еса листлар ўртасида нометалл қистирмалар қўйилади. Рессора асосий листнинг учлари рамага шарнирли маҳкамланади, натижада ҳаракат даврида унинг узунлиги ўзгариш имкониятига ега. Оғир юк кўтарадиган автомобилларда рессорага қўшимча рессора ости рессораси ҳам маҳкамланади. Унинг ўрнатилиш сабаби, рессора бикрлигини юк ўзгаришига мос ўзгартириш, натижасида автомобилнинг юриш равонлигини яхшилашдир. Рессора мустақил емас, осмаларда ишлатилади ва бир вақтда еластик ҳам йўналтирувчи қисмлар вазифасини бажаргани, унинг афзаллиги ҳисобланади.
Ҳозирги замон юк автомобиллари ва автобус осмаларида сиқилган ҳаво ҳисобига еластик бўлган баллонлар ишлатилади. Бу турдаги еластик қисмда ҳаво босимини ўзгартириш ҳисобига унинг бикрлигини орттириш-камайтириш имконияти борлиги унинг афзаллигидир. Балонлар икки ёки уч сексияли бўлиб, унинг ҳар бир бўлинмаси бўлувчи ҳалқа билан ажратилган. Балон бўлинмалари икки қаватли резина корддан иборатдир. Бундан ташқари, балонни махкамлаш учун сиқувчи халқа бор. Балонлардаги босим 0,3- 0,5МПа бўлиб 2-3 тонна юк кўтариши мумкин. Балонларнинг камчилиги, фақат тик йўналишдаги юкни қабул қила олгани учун чидамлилиги камдир.
Резина еластик қисмлар ҳам мавжуд бўлиб, улар осмаларда қўшимча еластик қисм сифатида ғилдиракларнинг юқори ва пастга ҳаракатини чегараловчи буфер сифатида қўлланилади.
Осмаларнинг еластиклиги автомобил кузовининг кўндаланг текислигида оғишига олиб келади. Натижада кузов кўндаланг текисликда тебранади, бу еса йўловчига ноқулайликни содир етади.
Стабилизатор автомобилнинг кўндаланг текисликдаги турғунлигини яхшилайди.
Стабилизаторлар йенгил автомобилларнинг мустақил олд осмаларига ўрнатилади, лекин зарурият бўлса, орқа осмаларда ҳам қўлланилади. Стабилизатор П-симон шаклда бўлиб, юмалоқ еластик пўлат стержендан ясалади. Стерженнинг ўртасида резина таянч ёрдамида кузовга маҳкамланади. Стержен учлари иккита устун билан резина ёстиқчалар ёрдамида осма ричагларига шарнирли маҳкамланади. Лекин баъзи конструксияларда стержен ричагга тўппа-тўғри маҳкамланиши ҳам мумкин.
Орқа османинг тузилиши ва ишлаши. «Нексия» автомобилининг орқа осмаси (45-расм) мустақил емасдир. Осма иккита бўйлама жойлашган ричагдан иборат бўлиб, кузовга махкамланган, ҳамда бир- бири билан кўндаланг тўсин билан бириктирилган, бундан ташқари иккита бочкасимон пружина ва амортизатор ҳам бор.
«Нексия» автомобилининг орқа осмаси (45-расм) мустақил емасдир. Осма иккита бўйлама жойлашган ричагдан иборат бўлиб, кузовга махкамланган, ҳамда бир-бири билан кўндаланг тўсин билан бириктирилган, бундан ташқари иккита бочкасимон пружина ва амортизатор ҳам бор.
Амортизатор ва пружиналар айри жойлашган. Османинг кўндаланг тўсини шарнир ёрдамида кузов кронштейнига маҳкамланган. Осма ричагларига автомобилнинг кўндаланг тургунлигини таъминлаш стабилизатори маҳкамланган.
Орқа ғилдирак осмалари ҳам мустақил емас, рессорали бўлиб, сўндирувчи қисми икки томонлама ишлайдиган телескопик амортизаторлардир. Юк автомобилйининг орқа ғилдиракларига тўғри келган юкламанинг ўзгаришини ҳисобга олиб асосий рессорага қўшимча рессора бириктирилган.
Осмада еластик қисмнинг мавжудлиги, кузовни тик йўналишда тебратади. Тебранишнинг меъёрий чегарасидан катта частота ва амплитудаси юк ва йўловчига салбий таъсир етади. Демак, кузов тебранишини меъёрлаш муаммоси пайдо бўлади.
О сманинг учинчи асосий қисми, кузов тебранишини сўндиргич - амортизатордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |