23-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Испанияда архив иши



Download 36,04 Kb.
bet1/3
Sana01.07.2022
Hajmi36,04 Kb.
#727760
  1   2   3
Bog'liq
23-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Испанияда архив иши.


23-мавзу. Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия, Италия ва Испанияда архив иши.
Р Е Ж А:
1. Германияда архив иши.
2. Италияда архив иши.
3. Испанияда архив иши.
Адабиётлар:
1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США в постиндустриальном мире. Общность и своеобразие. – Москва, РГГУ, 1999.
4. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
5. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
6. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
7. Малышева С.Ю. Основы архивоведения. Учебное пособие. Казань, 2002.
Германияда архив иши. Бўлиб ўтган биринчи жаҳон уруши натижасида Германиядаги архивларнинг ва уларнинг ҳужжатли материаллари таркибида баъзи бир ўзгаришлар бўлиб ўтди. Версаль шартномасининг тегишли моддалари, Германия томонидан босиб олинган мамлакатлардан турли ҳолатларда ташиб олиб чиқиб кетилган ҳужжатли материалларни, бир қатор давлатларга қайтариб беришлик мажбурияти Германия томонига юклатилган, ушбу ҳолат Германия томонидан қайтариб берилган территорияларга ҳам тааллуқли бўлган. Бироқ, амалга оширилган ушбу тадбирлар, герман архивларининг таркибига ва ҳолатига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаган.
Биринчи жаҳон урушидан кейинги Германиядаги архив иши учун муҳим воқеа, ўша даврдаги Германиянинг ўзига хос тарзда амалга оширилган, умумимперия архивининг ташкил қилиниши бўлди. Давлат тузумидаги ўзгаришлар, монархиянинг тугатилиши ва Веймар республикасининг ташкил этилиши аллақачон етилиб юзага келган умумдавлат архивини ташкил қилиш муаммосини ҳал этиш учун туртки бўлмади. Сарой ва ўлкалар муассасалари тугатилди. Илгариги вазирликларнинг кўпчилиги мавжудлигича қолди, рейхстаг янги кўринишда ташкил қилинди. Мазкур муассасаларнинг архивларида жуда кўп миқдордаги ҳужжатли материаллар тўпланиб қолган эди, бироқ бу ҳолат янги архивни ташкил этиш учун баҳона бўлмади.
Бироқ ҳужжатли материалларнинг бошқа бир гуруҳи мавжуд эдики, айнан шу ҳужжатлар германия юқори доираларининг эътиборини анча юқори даражада ўзига қаратган. Булар, герман армияси ҳарбий муассасаларининг ва ҳарбий дала бошқармаларининг улкан миқдордаги ёзма мероси эди. Бевосита урушдан кейин юзага келган, Германия қуролли кучлари тарқатиб юборилган, бош штаб ва ҳарбий бошқарувнинг бошқа олий органлари тугатилган бир шароитда, ушбу ҳужжатли материаллар худди эгасиз қолганга ўхшаб қолди. Шу билан бирга, Германиянинг урушқоқ доиралари ва унинг ортида турган капиталистик монополияларнинг вакиллари, қасос олиш аламини сир тутиб, билдирмасдан, янги урушга тайёргарликни тезроқ бошлашга интилишди. Улар, герман ҳарбий машинасини қайта тиклаш ишида ҳам, ва уруш режасини ишлаб чиқишда ҳам мана шу ҳужжатларга эҳтиёж сезишган. Ҳарбий соҳага оид ҳужжатлардан фойдаланиш учун эса, буларни бир жойга тўплаб, жамлаш, тартибга келтириш ва уларнинг устида иш юритиш учун зарур шароитларни яратиш зарур эди. Бироқ, ўша вақтда айнан махсус ҳарбий архивни ташкил этишни имконияти йўқ эди. Архивга тинчлик даврига хос бўлган илмий муассасанинг вивескаси (ниқоби) керак бўлган. Худди шу пайтда, биринчи жаҳон урушигача бўлган вақтда илгари сурилган, умумимперия аҳамиятига эга бўлган ҳужжатлар учун марказий архивни тузиш ғояси асқатиб, керак бўлиб қолди. Бу ғоя илмий оламда қўллаб-қувватланди ва аллақачон етилиб қолган зарурат талабига жавоб берган. Ҳар иккала ғояларни қўшилиши натижасида, 1919 йилда қабул қилинган режа юзага келди. Ушбу режани тайёрлашда собиқ немис ҳарбий раҳбарияти, шу қатори генерал Сект ҳам иштирок қилишди. Подстам шаҳридаги, илгари ҳарбий муассасага тегишли бўлган бино, архив учун алоҳида иморат сифатида ажратилди. Бу жойда 1920 йилда герман империясининг архиви ташкил қилинди. Расмий жиҳатдан, мазкур архив, бутун Германия учун умумдавлат яъни умумимперия аҳамиятига эга барча материалларни сақлаш учун мўлжалланган бўлган. Архив 2 та бўлимдан иборат бўлган: 1) Архив бўлими: 2) Тарихшунослик ёки тадқиқотчилик бўлими. Архив бўлими ҳам ўз навбатида турли турдаги, тоифадаги фондларни сақлаш учун бир қатор секцияларга бўлиниб, ажралган. Шунга мувофиқ секциялар ҳам – сиёсий, ҳарбий, иқтисодий-техникавий, ҳуқуқий, картография бўлимларига ажратилган. Аммо секцияларни комплектлаш, яъни керакли ҳужжатлар билан тўлдириш бир меъёрда амалга оширилмаган. Граждан муассасаларидан материалларни келиб тушиши жуда суст равишда ва нисбатан оз миқдорда амалга оширилгани ҳолда, ушбу архив ҳарбий мазмундаги материалларга жуда тез суръатларда тўлиб борди, ва 20-йилларнинг охирларига қадар архивдаги ҳужжатларнинг жуда кўп миқдордаги қисмини, асосини ҳарбий соҳага оид материаллар ташкил этган.
Биринчи жаҳон урушига доир ҳужжатли меросни битта архивга тўла ҳолда сиғдиришни имконияти йўқлиги туфайли, Рейхсархив фақат умумстратегик ва умумтактик характердаги, яъни жанговар операцияларни олиб борилишини ўрганиш учун фойдаланиладиган материалларни тўплаган. Бунда фондларга ажратиш қоидалари асосий ўринни эгалламаган. Агарда олий штабларнинг фондлари архивга тўла олинган бўлса, у ҳолда қўшилмаларнинг штабларини фондларидан фақат оператив материаллар олинган; ҳарбий ҳаракатларнинг журналлари ва офицерларнинг дала дафтарча (китобча) ларини барча қисмлардан йиғиб чиқиш талаб қилинган. Шундай қилиб, ҳарбий мазмундаги ҳужжатларни тўплаш ва жамлаш, кўп жиҳатдан коллекцияларга оид бўлган. Хариталар бўлими хусусида ҳам айнан шуларни айтиш мумкин, бу жойда фақат биринчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий-топографияга оид хариталар сақланган бўлиб, булар иккинчи секциянинг ҳужжатлари билан бевосита бевосита боғлиқ бўлиб, кейинчалик юзага келган фото-кино-бўлимида эса, биринчи жаҳон уруши вақтида ташвиқот мақсадида яратилган ҳарбий-хроникал фильмлар ва ҳарбий мазмундаги фотосуратлар тўғрисида ҳам шуларни айтиш мумкин. Биринчи жаҳон уруши давридаги ҳужжатли материалларининг Рейхсархивга келиб тушмаган қисми эса, мазкур муассасанинг Дрезден ва Штутгарт шаҳарларидаги филиалларига тўпланиб, жамланган.
Рейхсархив таркибида “Германиянинг қайтадан қўшилиб, бирлаштирилишига қадар даврдаги умумгерман аҳамиятига эга бўлган муассасалар ва халқ вакилликлари” алоҳида секциясини ташкил этиш назарда тутилган эди. Мазкур секцияга бир томондан, ўрта асрлардаги империя муассасалари (империя кенгаши ва суди) нинг, бошқа томондан эса – Майндаги Франкфурт шаҳрида сақланаётган 1818 йилдаги франкфурт сеймини материалларини, тўплаш мақсади кўзланган эди. Бироқ ушбу материалларни бир жойга тўпланиши амалга оширилмади, Франкфурт шаҳридаги сейм архиви эса, Рейхсархивнинг филиали деб номланди. Рейхсархивнинг бошқа секцияларига эса айрим марказий муассасаларнинг материаллари қабул қилинган. Рейхстаг, ички ишлар, алоқа йўллари, почта ва телеграфлар вазирликлари, сиёсий жараёнлар бўйича империя судининг, уруш давридаги ҳарбий-хўжалик идораларининг материаллари шулар қаторига киради. Ҳужжатлар секинлик билан, шошилмасдан ва олдиндан пухта ўйлаб ишлаб чиқилган режасиз архивга топширилган, Рейхсархивни ҳужжатлар билан тўлдириш тартиби қонун билан белгиланмаган. Архивда шунингдек “ташқи фондлар секцияси” ҳам фаолият кўрсатган бўлиб, бу эса немис архив ишидаги янги воқеа-ҳодиса ҳисобланди. Бу эса баъзи архившуносларнинг Германия тарихи бўйича материаллар коллекциясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларининг маълум даражада амалга оширилиши бўлди. “Ташқи фондлар секцияси” айнан мана шундай тўпламлардан иборат бўлиб, бу жойда турли-туман босма ва қўлёзма материаллар, шулар қатори айрим сиёсий ва жамоат арбобларининг шахсий фондлари ва айрим ҳужжатлари жамланган. Буларнинг орасида Германия социал-демократияси арбоблари - А. Бабель, В. Либкнехт ва бошқаларнинг айрим материаллари ҳам мавжуд эди. Рейхсархивдаги ҳужжатларни ўрганиш ва чоп этиш учун расмий равишда ташкил этилган тарихшунослик бўлими ҳам ўзига хос тарзда муассаса бўлган. Ушбу бўлимнинг штат бирлиги жуда кўпчиликни ташкил этиб, асосан бош штабнинг собиқ офицерларидан иборат бўлган. Бу жойда биринчи жаҳон уруши материалларини ўрганиш амалга оширилган ва бу материаллар орасидан янги урушга тайёргарлик кўришда фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотлардан кўчирмалар олинган. Мазкур бўлим томонидан шунингдек ҳарбий-тарихий мазмундаги ҳужжатлар нашр қилинган ва уруш тўғрисидаги оммабоп адабиётлар тайёрланган. Барча ушбу нашрлардан фақат битта мақсад кўзланган – герман милитаризмини ташвиқот қилиш, немис армиясининг енгилмаслигига, Германиянинг биринчи жаҳон урушидаги мағлубияти ҳарбий соҳадаги тор-мор қилиниши оқибати эмас, балки ҳарбий ишга алоқаси бўлмаган бир қатор ҳолатларнинг натижаси эканлигига ишончни тарбиялаш эди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин Германияда бюджет соҳасида вужудга келган қийинчиликлар, архивлар ишида ҳам акс этди. Ҳусусан, Рейхсархивнинг қурилиши учун ўта чекланган миқдордаги маблағлар ажратилган, бу сумма архивнинг фақат хоналарини ёғочдан ясалган стеллаж (бир неча қават токчали очиқ жавон) лар билан жиҳозлаш учун зўрға етган. Шундай қилиб, Германиядаги архив ишида Рейхсархивга нисбатан техникавий жиҳатдан ҳеч қандай янгиликлар жорий қилинмаган. Рейхсархив умумгерман аҳамиятига эга бўлган методик марказга айланмади, бу соҳада эски давлат архивларидан орқада қолган эди.
Рейхсархивнинг ташкил этилиши, Германияда архив ишининг тузилишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, мамлакатдаги архив иши, биринчи жаҳон урушидан кейин ҳам ҳеч бир ўзгаришларсиз, сақланиб қолди. Умумдавлат миқёсида, ҳеч қандай архивларнинг марказлаштирилиши ўтказилмади; ҳамон ҳар бир ўлкада ўзининг архив иши ташкилоти, ўзининг архив қонунчилиги, ўзининг архивлар тизими мавжуд эди. Пруссия, Бавария, Саксония, Баден, Вюртемберг сингари анча йирик ўлкаларда давлат архивидан ташқари, шунингдек провинциал архивлар ҳам мавжуд эди, провинциал архивлар алоҳида архив бошқармасига ёки тўғридан-тўғри давлат архивига бўйсунишган. Давлат архивлари турли ташкилотлар ёки идораларнинг, кўпинча эса ўлкадаги ички ишлар вазирлигининг тасарруфида бўлган. Турли ўлкалардаги архивларнинг ўзларининг ўртасида ва уларнинг Рейхсархив билан ҳеч қандай ташкилий тузилиш жиҳатдан алоқалари ёки муносабатлари бўлмаган.
Монархиянинг бекор қилиниб, тугатилганидан кейин сулолавий архивларнинг тақдири қандай бўлгани тўғрисида тўхталиб ўтиш лозим бўлади. "Пруссии ва Бранденбург сулолавий архиви" амалда фаолият кўрсатишни давом эттирди, тугатилган сарой ва ўлкалар муассасаларининг фондлари билан тўлдирилди. Ушбу сулолавий архив давлат маблағи ҳисобига фаолият юритган, бироқ Гогенцоллернлар авлодлари, ўз сулоласининг хукмронлиги даврига оид ҳужжатли материалларга нисбатан эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишди, шу қатори мазкур ҳужжатлардан фойдаланиш учун ҳам рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлишган. Бошқа ўлкаларда илгари амалда фаолият кўрсатган сулолавий архивлар давлат архивларига қўшиб юборилди, лекин у жойларда ҳам илгариги сулолаларнинг авлодлари хонадонларига тегишли материалларга нисбатан эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишди. Шаҳарларнинг архивлари эса, ҳамон давлат архивлари тизимидан ажралган, якка ҳолда фаолият кўрсатишган ва муниципалитетларнинг тасарруфида, ихтиёрида турган.
Германиядаги архив ишинингтарқоқ ҳолатдалиги, иш юритишдаги усуллар ва тартибларни хилма хилигини, ягона тамойилларни йўқлигини келтириб чиқарган. Бироқ, 1933 йилдаги фашстлар тўнтаришига қадар Германиядаги архив иши Европадаги бошқа мамлакатларга нисбатан анча юқори даражада бўлган. Айрим йирик давлат архивлари ўзига хос илмий ва методик марказлар вазифасини ўтаган. Буларнинг орасида Берлин шаҳрида жойлашган Пруссия давлат архивини айтиб ўтиш мумкин. Пруссия давлат архивида ҳужжатли материалларни тартибга келтириш ва турли маълумотлар берадиган рўйхатларни тузиш бўйича анча кўп ишлар олиб борилди. Пруссия давлат архиви билан чамбарчас боғлиқ бўлган архив мактаби негизида 1930 йилда Архившунослик институти ташкил қилинди. Мазкур институт, илмий-тадқиқот муассасаси ва ўқув юртининг вазифаларини ўзида мужассамлаштирган эди. Институтда ўқиш даври икки йил муддатни қамраб олиб, шундан 1,5 йил назария курсини ва 0,5 йил Махфий давлат архивида амалиёт ўташни ташкил этган. Ҳар бир цикл учун, тарих ёки ҳуқуқшунос ихтисослиги бўйича тамомлаган мутахассислар орасидан 8-10 нафардан киши қабул қилинган. Институтда архившунослик ва ёрдамчи тарихфанлари ўқитилган. Институтда муаллимлик ишини университетнинг профессорлари ва Давлат архивининг юқори малакали ва энг маҳоратли ходимлари олиб боришган. Бу ўқитувчиларнинг орасида архившунослик курсини ўқиган А.Бреннеке ўзининг фикрларини эркин ва ижодий изоҳлаб, турли мамлакатлардаги архив иши тарихини давлат муассасаларининг тарихи билан часбарчас боғлиқ ҳолда тушунтириб бериши билан ажралиб турган; ва О.Г.Мейснер эса янги давр дипломатикаси ва ҳужжатларни юритиш тизимли курсларини ишлаб чиқди.
Немис архившунослигининг бошқа йирик маркази Мюнхен шаҳрида жойлашган Бавария Бош архиви бўлган. Бу жойда шунингдек “архив мактаби” ҳам фаолият кўрсатган бўлиб, архившунослик мутахассислиги учун бир нечта кишиларни ўқитиб-ўргатиб тайёрлаган. Мюнхенда ҳамон "Архивалище Цайтшрифт" журнали нашр қилинган, журналда архив ишининг методикаси ва иш усули бўйича мақолалар билан бир қаторда, архивлар ва архив фондларининг мазмуни бўйича обзор (умумлаштирувчи қисқа маълцумот) лар ҳамда Германияда ва бошқа мамлакатлардаги архив иши тўғрисиги очерклар нашр қилинган.
Германияда архив ишининг бир текисда ривожланиши ва давлат архивларининг иши, ҳокимият тепасига фашистлар гуруҳи келгач тўхтади. Архивларнинг шахсий таркибини бир қисми алмаштирилди, уларнинг ўрнига фашистларнинг олчоқлари келди, шунинг учун ишнинг илмий савияси дарҳол пасайди. Урушга тайёргарлик кўриш шароитида фашистлар хукуматининг асосий эътибори, урушга тайёргарлик кўришда материаллари муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган ҳарбий архивларга қаратилди. Мамлакатда ҳарбий архивларни ўзига хос марказлаштирилиши амалга оширилди.
1936 йил 1-октябрда Ҳарбий архив бошқармаси ташкил қилинди ва Бош штабга бўйсундирилди. Ҳарбий архив бошқармаси бошлиғига ҳарбий архивларнинг бутун тармоғи бўйсунган, уларда 1914 йилгача бўлган ҳарбий-тарихий материаллар, биринчи жаҳон уруши материаллари ва урушдан кейинги вақтда қуролли кучларни бошқаришга оид ҳужжатлар тўпланиб, жамланган. Ҳарбий материаллар Рейхсархивдан алоҳида қилиб ажратилди ва ушбу материаллар негизида марказий ҳарбий архив ташкил қилинди. Марказий ҳарбий архив бошлиғига бошқа, қолган ҳарбий архивлар бўйсунган: Подстам шаҳридаги Пруссия архиви, бу жойда 1921 йилдан кейинги энг янги расмий ҳужжатлар сақланган; Мюнхендаги бавария архиви ва Штутгарт ва Дрездендаги (Рейхсархивнинг йирик филиали) архивлар шулар қаторига киради. Ҳарбий-денгиз флоти ва ҳарбий-ҳаво флотининг марказий архивларини ташкил этишга киришилди. Фашистлар Германияси томонидан Австрия, Чехословакия ва Польша босиб олингач, ушбу мамлакатларнинг ҳарбий архивлари Германия ҳарбий архивлар бошқармаси тизимига киритилди. 1938 йилда Венада австрия ҳарбий архиви ташкил қилинди. Шунингдек, марказий ҳарбий архивнинг Прага (1939) ва Данциг (1940) филиаллари ҳам ташкил этилди.

Download 36,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish